USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ai: 4056 words & 2 translates

English Ўзбек
65. Say, “He is Able to send upon you an affliction, from above you, or from under your feet. Or He can divide you into factions, and make you taste the violence of one another. Note how We explain the revelations, so that they may understand.” 65Сен:«У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизга баъзиларингизнинг азобини тотдиришга қодирдир», деб айт. Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки англаб етсалар.
70. So leave alone those who take their religion for play and pastime, and whom the worldly life has deceived. But remind with it, lest a soul becomes damned on account of what it has earned. It has no helper or intercessor besides Allah. Even if it offers every equivalent, none will be accepted from it. These are the ones who are delivered to perdition by their actions. They will have a drink of scalding water, and a painful punishment, because they used to disbelieve. 70Ўз динларини ўйин­кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт. У (Қуръон) ила эслатгин, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, Аллоҳдан ўзга бирор дўст ва шафоатчисиз ҳолга ва барча фидо қиладиган нарсани фидо қилса ҳам, ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган касблари туфайли ҳалокатга дучор бўлганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир.
74. Abraham said to his father Azar, “Do you take idols for gods? I see that you and your people are in evident error.” 74Иброҳимнинг отаси Озарга: «Санамларни худолар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ­ойдин адашувда кўрмоқдаман», деганини эсла.
75. Thus We showed Abraham the empire of the heavens and the earth, that he might be one of those with certainty. 75Худди шундай қилиб, Иброҳимга аниқ ишонувчилардан бўлиши учун осмонлару ернинг мулкларини кўрсатамиз.
76. When the night fell over him, he saw a planet. He said, “This is my lord.” But when it set, he said, “I do not love those that set.” 76Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди.
77. Then, when he saw the moon rising, he said, “This is my lord.” But when it set, he said, “If my Lord does not guide me, I will be one of the erring people.” 77Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», деди. У ҳам ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўламан», деди.
78. Then, when he saw the sun rising, he said, “This is my lord, this is bigger.” But when it set, he said, “O my people, I am innocent of your idolatry. 78Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», деди. У ҳам ботиб кетганида: «Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан воз кечдим», деди.
80. And his people argued with him. He said, “Do you argue with me about Allah, when He has guided me? I do not fear what you associate with Him, unless my Lord wills it. My Lord comprehends all things in knowledge. Will you not reconsider? 80Ва қавми у ила тортишди. У: «Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизларми, ҳолбуки, У мени ҳидоят этди. Мен Унга ширк келтираётган нарсангиздан қўрқмасман. Магар Роббим бирор нарсани ирода этса, бўлиши мумкин. Роббим барча нарсани ўз илми ила қамраб олган. Эсласангиз бўлмасми?
82. Those who believe, and do not obscure their faith with wrongdoing—those will have security, and they are guided. 82Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.
83. That was Our argument which We gave to Abraham against his people. We elevate by degrees whomever We will. Your Lord is Wise and Informed. 83Ана ўшалар Иброҳимга қавмига қарши (тортишувда) берган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббинг ҳикматли ва яхши билувчи зотдир.
87. And of their ancestors, and their descendants, and their siblings—We chose them, and guided them to a straight path. 87Ва уларнинг оталаридан, зурриётларидан ва биродарларидан ҳам ҳидоят қилдик. Уларни танлаб олдик ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.
88. Such is Allah’s guidance. He guides with it whomever He wills of His servants. Had they associated, their deeds would have gone in vain. 88Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллайдир. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир.
93. Who does greater wrong than someone who invents falsehood against Allah, or says, “It was revealed to me,” when nothing was revealed to him, or says, “I will reveal the like of what Allah revealed”? If only you could see the wrongdoers in the floods of death, as the angels with arms outstretched: “Give up your souls. Today you are being repaid with the torment of shame for having said about Allah other than the truth, and for being too proud to accept His revelations.” 93Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, менга ваҳий келди, деган ёхуд, Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан, деган кимсадан ҳам золимроқ кимса борми? Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб: «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дегандаги ҳолларини кўрсанг эди.
94. “You have come to Us individually, just as We created you the first time, leaving behind you everything We gave you. We do not see with you your intercessors—those you claimed were your partners. The link between you is cut, and what you had asserted has failed you.” 94Худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, ҳузуримизга якка­якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ, ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди.
95. It is Allah Who splits the grain and the seed. He brings the living from the dead, and He brings the dead from the living. Such is Allah. So how could you deviate? 95Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир. У ўликдан тирикни чиқарадир ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз?!
97. And it is He Who created the stars for you, that you may be guided by them in the darkness of land and sea. We thus explain the revelations for people who know. 97У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қўйган зотдир. Биладиган қавмлар учун оят­белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз.
98. And it is He who produced you from a single person, then a repository, then a depository. We have detailed the revelations for people who understand. 98У сизларни бир жондан яратган Зотдир. Бас, (у жон) қарор топадиган жойда (она раҳмида) ёки сақлаб қўйиладиган жой (ота сулби)дадир. Яхши англайдиганлар учун оят­белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз.
99. And it is He who sends down water from the sky. With it We produce vegetation of all kinds, from which We bring greenery, from which We produce grains in clusters. And palm-trees with hanging clusters, and vineyards, and olives, and pomegranates—similar and dissimilar. Watch their fruits as they grow and ripen. Surely in this are signs for people who believe. 99У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум­ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир­бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят­белгилар бордир.
104. “Insights have come to you from your Lord. Whoever sees, it is to the benefit of his soul; and whoever remains blind, it is to its detriment. I am not a guardian over you.” 104Сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман.
114. “Shall I seek a judge other than Allah, when He is the One who revealed to you the Book, explained in detail?” Those to whom We gave the Book know that it is the truth revealed from your Lord. So do not be of those who doubt. 114Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма.