USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
I ask the Security Council at the President of the Republic of Uzbekistan along with the Ministry of Defense and leadership of other structures to present in the near days the set of measures on preparing for and worthily celebrating the 25th anniversary of our Armed Forces. In this respect, it is expedient to introduce the proposals on decorating the deserving servicemen not only with recently instituted insignia, but also the high state awards. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини яқин кунларда тақдим этишни сўрайман. Бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир.
This issue is first of all an immediate task of the heads and employees of state government and governance bodies, the entire judicial system, prosecutor’s office, interior and supervisory structures, as well as the authorized person of the Oliy Majlis for human rights. Бу масала, энг аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бутун суд тизими, прокуратура, ички ишлар, назорат органлари раҳбарлари ва ходимларининг, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бевосита вазифасидир.
In further deepening the democratic reforms and implementing the concept of developing a civil society, we believe that, as it was before, the citizens’ self-governance bodies – makhallas, as well as the non-state, non-profit organizations, free and impartial mass media will take an active place. In implementing the important principle, namely, “From a strong state to a strong civil society”, above all, we will lean upon the strength and capabilities of such social institutions. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз.
In this important work we will hope for and lean upon the advice and active assistance by all our citizens, above all, our esteemed and time-honored elderly and the representatives of greater generation with a profound life experience. Бу муҳим ишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз, катта авлод вакилларининг маслаҳатлари ва фаол кўмагига умид қиламиз ва таянамиз.
It was thanks to the selfless labor of this particular generation that the large industrial complexes were built and modernized in its own time in our country. Thanks to their wit, intellect and efforts, the new branches of the industry based on high technologies were established, the rare infrastructure facilities were built, the movement of farmers was founded, the look of our towns and villages has radically changed. Айнан шу авлоднинг фидокорона меҳнати туфайли ўз пайтида мамлакатимиздаги йирик индустрия комплекслари барпо этилди ва модернизация қилинди. Уларнинг ақл-заковати ва саъй-ҳаракатлари билан саноатнинг янги, юқори технологияларга асосланган тармоқлари ташкил этилди, ноёб инфратузилма объектлари қурилди, фермерлик ҳаракати шакллантирилди, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.
It was thanks to the great love, kindness and selflessness of these particular esteemed persons towards our Motherland that the solid foundation of the state of independent Uzbekistan was established. Айнан ана шундай табаррук инсонларнинг Ватанимизга бўлган буюк меҳр-муҳаббати ва жонкуярлиги туфайли мустақил Ўзбекистон давлатининг мустаҳкам замини яратилди.
Taking today’s opportunity, allow me to express my high respect, esteem and sincere wishes to our dear elderly and veterans of labor for their diligent services along the path of the progress of our country and wish all of them a long life, sound health, happiness and well-being. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари учун муҳтарам нуронийларимизга, қадрли меҳнат фахрийларига ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга, уларнинг барчасига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва фаровонлик тилашга рухсат бергайсизлар.
For this purpose, at present the set of broad-scale measures was elaborated on strengthening the state support of pensioners, lone elderly and people with disabilities. They will be unconditionally implemented. The additional necessary measures will be taken to increase the number of employees of the “Nuroniy” and “Makhalla” foundations, improving their material and technical basis, further raising their role and status in our society. Шу мақсадда пенсионерлар, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича айни пайтда кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва улар сўзсиз амалга оширилади. «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларининг ходимлар штатларини кўпайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятимиз ҳаётида уларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш бўйича қўшимча зарур чоралар кўрилади.
Our dear women, who are the priceless virtue of the Almighty Creator, dear mothers, kind spouses, cherished sisters, beloved daughters and grandchildren always care about us, boundlessly believe and render strength and assistance to us along the path of overcoming all barriers and achieving our objectives. Яратганнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз, қадрли оналаримиз, меҳрибон рафиқаларимиз, мунис опа-сингилларимиз, севимли қизларимиз ва набираларимиз ҳаётда бизга барча тўсиқларни енгиб ўтиш, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлида доимо ғамхўрлик қилиб, ҳамиша чексиз ишонч, куч ва мадад берадилар.
We should consider as our primary task to comprehensively support the scientific and creative research by these hard working people and create the necessary conditions for them. With such an aim, our government will elaborate and implement the concrete measures. Ана шу заҳматкаш инсонларнинг илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратишни биз ўзимизнинг бирламчи вазифамиз сифатида кўришимиз даркор.
Today, the pivotal appeal, namely “Our children must be stronger, more knowledgeable, smarter and certainly happier than us!” took a solid place in the minds and hearts of each of us, the parents and broad public. At present, the youth up to 30 years of age make up 32 percent of our country’s population, or 10 million people. The fact that our youth is turning into a decisive force of our today and tomorrow capable of rightfully assuming the responsibility for the future of our Homeland makes all of us proud and pleased. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Fourth, the implementation of the important principle and priority task as ensuring the steady growth of our economy will remain as a strategic objective for me as head of the state. Тўртинчидан, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлашдек муҳим тамойил ва устувор вазифани амалга ошириш, давлат раҳбари сифатида мен учун стратегик вазифа бўлиб қолади.
On this particular basis we should increase the gross domestic product of our country over two-fold by 2030. Айнан шу асосда 2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2 баробардан зиёд кўпайтиришга эришишимиз даркор.
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.
Therefore, from now on putting obstacles to the development of entrepreneurship will be assessed as putting obstacles to the policy of state and the policy of President. I deem it important and necessary to once again underscore this position which is very important from the principle point of view. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позициямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни муҳим ва зарур деб ҳисоблайман.
During the meetings with the voters, I became personally deeply convinced that this particular demand was resolutely supported not only by business persons, but also the broad layers of our population. Сайловчилар билан учрашувларда нафақат тадбиркорлар, балки аҳолимизнинг кенг қатлами ана шу талабни қатъий қўллаб-қувватлаганига шахсан ўзим чуқур ишонч ҳосил қилдим.
Fifth, the efficiency of the economic reforms and social changes which we are accomplishing is measured, first of all, to what extent they are affecting the material state, well-being and enhancement of the quality of the living standards of population. Бешинчидан, биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади.
Starting from 2017, the new system will be introduced on providing jobs for the population, first of all, the graduates of lyceums, vocational colleges and higher educational institutions. 2017 йилдан бошлаб аҳолини, авваламбор, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилади.
Expanding the production of consumer goods and fully meeting such needs of the population, in particular, fully providing our people with variety of food products at affordable prices are among the important tasks before us. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалар қаторига киради.
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди.