USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
I’ll never forget the day when security warnings almost stopped us from dropping by during the 2014 elections. We arrived to see a crush of women voters surging through corridors to cast their ballots - defying Taliban threats. 2014 йилги сайловларда хавфсизлик бўйича огоҳлантиришлар бизни у ерга боришдан деярли тўхтатаёзган эди. Биз Толибон таҳдидларига қарамай овоз бериш учун йўлаклар бўйлаб дадил юриб келаётган аёл сайловчиларни кўргани келган эдик ўшанда.
Kabul’s magnetism resides in the rhythms of this city. But busy streets are teeming with ever more children, including girls of all ages, as well as old men, white-bearded and bent by the merciless war - all begging, living hand-to-mouth. Кобулнинг оҳанрабоси бу шаҳардаги ритмда. Аммо гавжум кўчалар болалар, турли ёшдаги қизлар, шунингдек, шафқатсиз урушдан қадди дол оқ соқол чоллар - садақа сўраб, аранг кун кўраётганлар билан тўла.
The city’s stubborn traffic snarls are infuriating. But they’re fertile ground for a growing league of street kids, weaving around vehicles, waving rusted tin cans. Wisps of incense smoke - Spandi - wafting through windows, promise the power of good spirits, for a tiny price. It buys bread to feed a family, and elicits an impish grin. Who could - and should - resist? Шаҳардаги доимий тирбандлик ғазаб билан ўкиради. Аммо улар машиналар ораларида занглаган тунука идишларни силкитиб юрадиган кўча болаларининг ўсиб бораётган лигаси учун унумдор замин. Спандидан таралаётган тутатқи иси арзимас пул эвазига яхши кайфият ваъда қилиб, деразадан оқиб келади. У бу пулга оиласини боқиш учун нон сотиб олади, сизга қараб айёрона жилмаяди. Ким ҳам йўқ дея олади бунга?
Sarai Shahzada money exchange market Шаҳзода саройи саррофлари
Kabul’s money exchange, tucked inside the ancient labyrinth of the old city, buzzes like a stock market. This hub of one-stop financial services has become even more indispensable in the current cash crisis and the strict cap on weekly withdrawals from banks. The Taliban have now announced a ban on the use of foreign currency. It’s been the lifeblood of this economy. Эски шаҳарнинг қадимий лабиринтида жойлашган валюта айирбошлаш бозори худди биржадаги каби суронли. Ушбу универсал молиявий хизматлар маркази ҳозирги нақд пул инқирози ва банклардан ҳар ҳафта пул ечиб олиш бўйича қатъий чекловлар боис янада аҳамиятли жойга айланди. Толибон хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлаганини эълон қилди. Хорижий валюта иқтисодиётнинг қони эди.
The market is also rich in history. Established half a century ago by Afghan Jewish families, by the late 1980s, when I lived in Kabul, it was dominated by Afghan Sikhs and Hindus. But the last Afghan Jew left his beloved city in early September. Sikhs and Hindus have been leaving, year on year, pushed by persecution during many a chapter of war. Now there are none in this market, hardly any in the country. Бозор ҳам бой тарихга эга. Унга ярим аср олдин афғон яҳудий оилалари асос солган, 1980- йиллар охирларида, мен Кобулда яшаганимда, у ерда афғон сикҳлари ва ҳиндулари фаол эди. Аммо сўнгги афғон яҳудий ўзининг севимли шаҳрини сентябрь ойи бошида тарк этди. Сикҳлар ва ҳиндулар ҳам урушлардаги таъқиблар туфайли йилдан-йилга камайиб кетди. Энди уларни бу бозорда учратмайсиз, мамлакатда эса деярли қолмаган.
Brilliant yellow and blue lovebirds chirp and cuddle in the crumbling old city of Kabul - no matter who rules the roost. Lilting birdsong has infused this meandering lane of mud-walled shops, festooned with cages of wire or wood, for the past four centuries - a wonderful antidote to the worries of war. Ёрқин кўк ва сариқ рангли тўтилар вайронага айланган эски Кобул шаҳрида чуғурлаб бир бирига суркалади - қўноқни ким бошқариши аҳамиятсиз уларга. Қушларнинг оҳангдор қўшиғи тўрт аср давомида сим ва чўпдан ясалган қафаслар илинган бу лой деворли дўконларни тўлдириб келган - уруш андуҳларига қарши яхши малҳам.
The last 40 years of war never shut his shop. But business has all but stopped in the city's deepening cash crisis since mid-August. Урушнинг сўнгги 40 йилида у ҳеч қачон дўконини ёпмаган. Аммо август ойи ўрталаридан бери шаҳарда чуқурлашган молиявий инқироз туфайли бизнеси амалда тўхтаб қолди.
Cafe culture Қаҳва маданияти
Afghans traditionally drink tea – lots of it. But coffee has conquered Kabul in the past two decades. Now the Taliban are back, talking to baristas. Афғонларнинг анъанавий ичимлиги чой - кўп чой. Аммо сўнгги йигирма йил ичида қаҳва Кобулни забт этди. Энди Толибон қайтиб, бариста билан гаплашмоқда.
“They say we now know about cappuccinos, lattes, espresso, and all our cakes,” recounts Azizullah Gulzada, owner of the popular Cupcake Café. But business isn’t as brisk. Some loyal customers, including young women, are staying away, uncertain of what lies ahead. "Улар биз энди капучино, латте, эспрессо ва барча кейклар ҳақида биламиз деб айтишади", дейди машҳур "Cupcake Café" қаҳвахонаси эгаси Азизулла Гулзода. Аммо ишлар унчалик яхши кетаётгани йўқ. Баъзи доимий мижозларимиз, айниқса, аёллар олдинда нима бўлишини билмагани учун келишга чўчийди."
Cafes didn’t just change tastes, they changed lives. They provided public spaces for the most educated, connected generation in Afghan history to percolate new ideas and projects, to discreetly socialise in a very conservative society. Қаҳвахоналар нафақат таъмни, балки ҳаётни ҳам ўзгартирди. Улар Афғонистон тарихидаги энг билимли авлод учун янги ғоялар ва лойиҳаларни тарқатиш ва жуда консерватив жамиятда эҳтиёткорлик билан ўзаро мулоқот қилишлари учун тинч жой бўлди.
“The Taliban may find a thousand reasons to shut us down,” another café owner warns with a shrug. "Толибон бизни ёпиш учун минглаб сабаблар топиши мумкин", деб огоҳлантиради бошқа бир қаҳвахона эгаси елка қисиб.
The largest, loveliest public space in a crowded city was first laid out in the 16th Century in the classical “charbagh” four-garden pattern, by the Mughal emperor Babur. Одамлар гавжум шаҳардаги энг катта ва энг сўлим жамоат майдони биринчи марта 16-асрда туркийлар подшоҳи Бобур томонидан тўртта боғли классик чорбоғ услубида қурилган.
“I heard he was so fond of flowers, green places, and places for relaxation and entertainment,” says 23-year-old Ahmad Shah, a young Talib from Kandahar in southern Afghanistan, when I ask what he knows about Babur. Clusters of young Kandaharis in electric blue turbans and tunics meander through beds of Afghan roses on their first ever visit. Қандаҳорлик ёш толиб, 23 ёшли Аҳмад Шоҳдан Бобур ҳақида нима билишини сўраганимда, "у гуллар, яшил майдонлар, дам олиш ва кўнгилочар жойларни жуда яхши кўргани ҳақида эшитгандим", дейди у. Кўк салла ва кўйлак кийган қандаҳорлик ёшлар биринчи келишларида афғон атиргуллари бўйлаб кезиб юришибди.
“People should have fun, but Islam prohibits music and dancing,” explains Ahmad Shah. “We won’t beat people for doing it. We’ll just tell them they shouldn’t.” "Одамлар дам олиши керак, лекин Ислом мусиқа ва рақсни тақиқлайди, - деб тушунтиради Аҳмад Шоҳ. - Бунинг учун биз одамларни калтакламаймиз. Биз уларга шундай қилмаслик кераклигини айтамиз."
The domed marble mausoleum of Nadir Shah and his son Zahir Shah, the last Afghan king, crowns this dun-coloured hill. Its gems have long been bright kites dancing with the wind, an Afghan symbol of freedom. That’s earned this arid mound, with its spectacular view of the city, a whimsical epithet - Kite Hill. Нодиршоҳ ва унинг ўғли, сўнгги афғон шоҳи Зоҳиршоҳнинг мармар мақбараси бу бўз тепалик тепасига ўрнашган. Азалдан мақбара устида афғонларнинг озодлик рамзига айланган ёрқин рангли варраклар осмонда шох ташлаб учади. Шу боис шаҳарнинг ажойиб манзараси очиладиган ушбу тақир дўнглик “Варраклар тепалиги” деган ғаройиб ном қозонган.
It’s a top spot for Taliban tourism. As the sun sinks, bathing the city in warm golden hues, gaggles of young men from across the country keep showing up, sporting Taliban trademarks – long hair, short-leg trousers, an assortment of shimmering caps and swirling turbans. Sunset is peak selfie time, then time for prayers. Бу Толибон туризми учун энг яхши манзил. Қуёш ботиши билан шаҳар иссиқ тилларанг тусга бурканади ва мамлакатнинг турли бурчакларидан келган ёшлар Толибоннинг белгиларини - узун соч қўйган, калта шим, ҳар хил қалпоқ ва саллаларини кийиб олган. Қуёш ботиши - селфига тушишнинг айни вақти, кейин эса ибодат вақти.
Bibi Mahru Hill Биби Маҳри тепалиги
Many Afghans say they miss their national standard, a gift from India which once floated above the city. At 97ft x 65ft, there was no bigger tricolour in the country. Кўпчилик афғонлар миллий рамзларини соғинганини айтади, бир пайтлар ҳиндлар совға қилган бу байроқ шаҳар тепасида хилпираб турарди. 30х20 метрлик бу байроқдан каттароғи мамлакатда йўқ эди.