USA English ‹ › UZ Uzbek

Found force: 302 words & 2 translates

English Ўзбек
Media, including state media outlets, continued to report on forced labor practices, problems, and violations, generally without penalization or censorship; however, at least one high-profile blogger was subjected to politically motivated arrest, detention, and repeat criminal charges after attempting to report on farmers’ dissatisfaction with cluster model-related land management. ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди.
As with service provision, delays in or refusal of NGO registration constrained some civil society efforts to monitor and assist the victims of forced labor in the cotton harvest. Хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби, ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишни кечиктириш ёки рад этиш фуқаролик жамиятининг мониторинг ўтказиш ва пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнат жабрдийдаларига ёрдам кўрсатишмга тўсқинлик қилди.
In a prior reporting period, the government encouraged Ministers to use a special fund under the Ministry of Employment and Labor Relations to recruit unemployed individuals for public works, instead of subjecting civil servants and students to forced labor therein. Ўтган ҳисобот даврида ҳукумат вазирларни давлат хизматчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ўрнига ишсиз кишиларни жамоат ишларига жалб этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги махсус жамғарма маблағларидан фойдаланишга даъват этган эди.
The government continued to provide support to labor migrants abroad, including victims of forced labor, and allocated a budget of 8.5 billion soum ($811,690); this significant decrease from 200 billion soum ($19.1 million) in 2019 was likely attributable to the pandemic-related decline in labor migration. Ҳукумат чет эллардаги меҳнат мигрантлари, жумладан, мажбурий меҳнат жабрдийдаларига кўмак беришни давом эттирди ва 8,5 миллиард сўмлик ($811 690) маблағ ажратди; бу 2019 йилда ажратилган 200 миллиард сўмга ($19,1 миллион) нисбатан анча кам ва бу пандемия сабаб меҳнат миграцияси сусайгани билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
During the reporting period, the government banned the imposition of recruitment fees on workers seeking employment abroad, addressing a longstanding recommendation from international observers; however, it was unclear to what extent authorities enforced this ban. Ҳисобот даврида ҳукумат халқаро кузатувчиларнинг анчадан бери бериб келаётган тавсиясига амал қилиб, чет эллардан иш қидираётган ишчилардан ёллагани учун ҳақ талаб қилишни тақиқлади; бироқ ҳокимият ушбу тақиққа амал қилинишини қай даражада таъминлагани ноаниқлигича қолди.
Labor inspectors were not empowered to bring criminal charges for first time violations of the law against forced labor, and international observers noted some inspectors also demonstrated limited comfort with their administrative enforcement mandate. Меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга оид қонунларни илк марта бузганлик учун жиноий иш қўзғатиш ваколатига эга эмас эди, халқаро кузатувчилар қайд этишича, айрим инспекторлар маъмурий жиҳатдан мажбурлаш бўйича ваколатларини бажаришда кўпинча ўзини ноқулай ҳис қилган.
Forced labor in the annual cotton harvest continues to decrease as a function of ongoing national reforms within the sector; however, local officials in several areas of the country continue to subject thousands of students, teachers, emergency personnel, medical workers, soldiers, and other civil servants into cotton picking in furtherance of illegal local production quotas. Пахта йиғим-терими соҳасидаги мажбурий меҳнат ушбу соҳада миллий миқёсда давом этаётган ислоҳотлар натижасида камайиб бормоқда; бироқ мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги маҳаллий амалдорлар жойлардаги ноқонуний ишлаб чиқариш режаларини бажариш мақсадида талабалар, ўқитувчилар, фавқулодда вазиятлар идоралари ва тиббиёт ходимлари, аскарлар ва бошқа давлат хизматчиларини пахта теришга мажбурлашни давом эттирмоқда.
Farmers forced to vacate and remit their land to private cotton operators are at high risk of forced labor, including in the cluster sites established on their former land, due to disruption of livelihoods and ensuing economic hardships. Ерларини хусусий пахта етиштирувчиларга, жумладан, улардан олиб қўйилган ерлардаги кластерларга бўшатиб ёки ўтказиб бераётган фермерларга мажбурий меҳнат жиддий хавф солмоқда, бунга уларнинг тирикчилик манбасидан айрилгани ва унинг ортидан келадиган иқтисодий қийинчиликлар сабаб бўлмоқда.
The government subjects adults to forced labor in other sectors as well. Ҳукумат катта ёшлиларни бошқа соҳаларда ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда.
Some local officials reportedly provide silkworms to farmers and force them to sign contracts stating they will agree to cultivate silk cocoons in furtherance of national production quotas. Хабар қилинишича, айрим маҳаллий амалдорлар фермерларга ипак қурти бериб, уларни миллий режани бажариш учун ипак қурти боқишга розиман деб шартнома имзолашга мажбурламоқда.
Despite a 2018 government prohibition on the practice, some local officials continue to force teachers, students (including children), private businesses employees, and others to work in construction and other forms of non-cotton agriculture, and to clean parks, streets, and buildings. Ҳукумат 2018 йилда жорий этган тақиққа қарамай, айрим маҳаллий амалдорлар ўқитувчилар, талабалар (жумладан, болалар), хусусий корхоналар ишчилари ва бошқаларни қурилишга ва пахта етиштиришдан ўзга қишлоқ хўжалик ишларига, истироҳат боғлари, кўчалар ва биноларни тозалашга мажбурлашни давом эттирмоқда.
Criminalization of same-sex relationships between men makes some members of Uzbekistan’s LGBTQI+ communities vulnerable to police abuse, extortion, and coercion into pornography and informant roles; widespread social stigma and discrimination against LGBTQI+ individuals also compound their vulnerability to family-brokered forced marriages that may feature corollary sex trafficking or forced labor indicators. Бир жинсга мансуб эркаклар ўртасидаги жинсий муносабатларнинг жиноят деб ҳисобланиши Ўзбекистондаги LGBTQI+ жамоатлари вакилларини полиция зўравонлиги, тамагирлиги, порнографияга мажбурлашига ва хабаркаш бўлишига олиб келади; LGBTQI+ вакилларини кенг тарқалган ижтимоий тамғалаш (stigma) ва камситиш уларни оила воситачилигида тузиладиган мажбурий никоҳ олдидаги ҳимоясизлигини оширади ҳамда унда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин.
Traffickers exploit Uzbekistani nationals in sex trafficking and forced labor in the Middle East, including in Bahrain, Iran, and United Arab Emirates; in Europe, including Estonia, Georgia, Latvia, Moldova, Russia, and Turkey; and in Central, South, and East Asia, including in Kazakhstan, Sri Lanka, and Thailand, respectively. Одамфурушлар Ўзбекистон ватандошларини Яқин Шарқ, жумладан, Баҳрайн, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларида; Европа, жумладан, Эстония, Грузия, Латвия, Молдова, Россия ва Туркияда ҳамда Марказий, Шарқий ва Шарқий Осиё, жумладан, Қозоғистон, Шри-Ланка ва Таиландда мос равишда жинсий алоқа ва мажбурий меҳнат борасида эксплуатация қилмоқда.
Uzbekistani nationals are subjected to forced labor in these regions in the construction, transportation, oil and gas, agricultural, retail, and food sectors. Ўзбекистон ватандошлари ушбу минтақаларда қурилиш, транспорт, нефт ва газ, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо ва озиқ-овқат соҳаларида мажбурий меҳнатга дучор бўлмоқда.
Some Uzbekistani men travel to Syria, Iraq, and Afghanistan to fight alongside or seek employment within armed groups and are subsequently subjected to forced labor in cooking, cleaning, and portering. Айрим ўзбекистонлик эркаклар қуролли гуруҳлар билан бирга жанг қилгани ёки иш қидириш учун Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолмоқда, оқибатда овқат тайёрлаш, йиғиштириш ва ҳаммоллик қилишдай мажбурий меҳнатга гирифтор бўлмоқда.
Uzbekistani women and children traveling with these men are also vulnerable to sex trafficking and forced labor on arrival; many are reportedly placed alongside other Uzbekistani family members in makeshift camp communities, where their travel and identity documentation is confiscated and their freedom of movement is restricted. Ўша эркаклар билан мазкур жойларга кетаётган аёллар ва болалар етиб бориши билан жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат олдида ҳимоясиз қолмоқда; хабар қилинишича, уларнинг кўпчилиги бошқа ўзбекистонликарнинг оила аъзолари билан бирга вақтинчалик жамлоқларга жойлаштирилмоқда, ўша жойларда сафар қилиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мусодара қилинмоқда ва бирдан бошқа жойга бориш эркинлиги чекланмоқда.
Many of these women report having lost their husbands to armed conflict, after which their economic hardships and confinement in the camps make them vulnerable to coercive local marriages that may feature corollary sex trafficking or forced labor indicators. Шу аёлларнинг кўпчилиги айтишича, қуролли можаролар вақтида эрларидан ажраган, шундан сўнг вужудга келган иқтисодий қийинчиликлар ва жамлоқларда яшаб туриш мажбурий маҳаллий никоҳланиш олдида чорасиз қилиб қўйган, бундай ҳолатларда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин.

mitigated elevated risk among vulnerable populations during the pandemic by connecting nearly half a million unemployed migrant workers with job opportunities; and significantly reduced the incidence of forced labor in the annual cotton harvest—despite an increase in the size of the work force—through continued mechanization and privatization measures, increased oversight into labor practices, expanded provision of monitoring access to civil society and international organizations, and other factors.

пандемия даврида тахминан ярим миллион ишсиз меҳнат мигрантига ишлаш имкониятларини яратиб бериб, аҳолининг заиф гуруҳлари ўртасидаги юқори хатарларни юмшатди ҳамда давом этаётган механизациялаш ва хусусийлаштириш тадбирлари, меҳнат амалиёти устидан назорат кучайтирилиши, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотларга мониторинг қилиш имкониятини кенгайтириш ва бошқа омиллар орқали иш кучи миқдори ошганига қарамай, йиллик пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари сонини анча-мунча камайтирди.

Another chapter in Kabul’s tortuous tale has unfolded. Taliban from across the country now claim its streets. Afghans forced to flee - or still desperate to leave - hold fast to their memories. And what memories they are. Кобул тарихида яна бир боб очилди. Мамлакатнинг турли бурчакларидан келган толиблар энди унинг кўчаларини талаб қилмоқда. Қочишга мажбур бўлган афғонлар - ёки ҳали ҳам кетиш илинжидагилар - бу шаҳардан қолган хотираларини унута олишмайди.
The Taliban haven’t officially banned music yet, as they did the last time they were in power. But at some weddings with live music, their fighters have forcefully stopped it. At others, the music plays on, but only with DJs. Afghans ask, what’s a wedding without music, “the food of love?” Толибон биринчи марта қудратга келганидаги каби мусиқани ҳали расман тақиқлагани йўқ. Аммо жонли мусиқа қўйилган баъзи тўйларни уларнинг жангчилари зўрлик билан тўхтатди. Бошқаларида мусиқа бор, лекин фақат DJлар. Афғонлар сўрайди, мусиқасиз тўй нима дегани ўзи?