Found all: 4500 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси: |
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall issue ordinances. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради. |
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among deputies of the Legislative Chamber the committees for drafting laws, preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Legislative Chamber, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Legislative Chamber. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди. |
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among senators the committees for preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Senate, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, in case of necessity for the implementation of concrete tasks, shall organize commissions from among deputies, senators. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади. |
Deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, in the established procedure, shall receive compensation of expenses connected with their deputy or senator activities. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади. |
A deputy of the Legislative Chamber and a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall have the right of immunity. They may not be brought to criminal responsibility, arrested or subject to measures of administrative penalty imposed in the judicial order, without the consent accordingly of the Legislative Chamber and the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас. |
The President of the Republic of Uzbekistan shall be elected by citizens of the Republic of Uzbekistan on the basis of the universal, equal and direct suffrage by secret ballot for the term of five years. The procedure for electing the President shall be defined by law of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. |
The President shall enjoy personal immunity and protection under law. | Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади. |
The President shall be regarded as having assumed office upon taking an oath of the following content at sitting of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan: | Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: |
The President of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикасининг Президенти: |
5) receive letters of credence and recall from diplomatic and other representatives accredited to him; | 5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади; |
15) appoint and relieve, upon the submission of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, khokims of districts and cities of their posts in accordance with law. The President shall have the right to relieve, by his decision, khokims of districts and cities of their posts, should they violate the Constitution, laws or perform acts discrediting the honour and dignity of a khokim; | 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли; |
17) sign and promulgate laws of the Republic of Uzbekistan; shall have the right to return a law, with his objections, to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the second discussion and vote; | 17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли; |
19) in exceptional cases (real outside threat, mass disturbances, major catastrophes, natural calamities, epidemics) in the interests of ensuring citizens’ security introduce the state of emergency on the entire territory or in the particular localities of the Republic of Uzbekistan and within seventy two hours submit the adopted decision for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Conditions and the procedure for introducing the state of emergency shall be regulated by law; | 19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади; |
The President shall not have the right to transfer exercising of his powers to state bodies or officials. | Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас. |
The President of the Republic of Uzbekistan shall issue decrees, resolutions and ordinances binding on the entire territory of the Republic on the basis of and for enforcement of the Constitution and laws of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. |
In case of dissolution of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the new elections shall be held within three months. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади. |
The President, upon completion of his term of office, shall be a lifetime member of the Senate. | Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди. |
The executive authority shall be exercised by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. The Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan shall be composed of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, his deputies, ministers, chairmen of state committees. The Head of the government of the Republic of Karakalpakstan shall be a member of the Cabinet of Ministers. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. |