Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
247. Their prophet said to them, “Allah has appointed Saul to be your king.” They said, “How can he have authority over us, when we are more worthy of authority than he, and he was not given plenty of wealth?” He said, “Allah has chosen him over you, and has increased him in knowledge and stature.” Allah bestows His sovereignty upon whomever He wills. Allah is Embracing and Knowing. | 247Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб тайинлади», деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин. Ундан кўра подшоҳликка биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унгакўпроқ мол ҳам берилмаган» дедилар. У: «Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради.Ва Аллоҳ кенг қамровлива билувчидир», деди. |
249. When Saul set out with the troops, he said, “Allah will be testing you with a river. Whoever drinks from it does not belong with me. But whoever does not drink from it, does belong with me, except for whoever scoops up a little with his hand.” But they drank from it, except for a few of them. Then, when he crossed it, he and those who believed with him, they said, “We have no strength to face Goliath and his troops today.” But those who knew that they would meet Allah said, “How many a small group has defeated a large group by Allah’s will. Allah is with the steadfast.” | 249Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар дарёдан ўтганларида улар: «Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ», дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: «Қанчаданқанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар. |
251. And they defeated them by Allah’s leave, and David killed Goliath, and Allah gave him sovereignty and wisdom, and taught him as He willed. Were it not for Allah restraining the people, some by means of others, the earth would have gone to ruin. But Allah is gracious towards mankind. | 251Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳликва ҳикматни берди вахоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилиш бўлмаса эди, ер юзи бузиларди.Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир. |
252. These are Allah’s revelations, which We recite to you in truth. You are one of the messengers. | 252Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловатқилурмиз. Ва, албатта,сен Пайғамбарлардандирсан. |
253. These messengers: We gave some advantage over others. To some of them Allah spoke directly, and some He raised in rank. We gave Jesus son of Mary the clear miracles, and We strengthened him with the Holy Spirit. Had Allah willed, those who succeeded them would not have fought one another, after the clear signs had come to them; but they disputed; some of them believed, and some of them disbelieved. Had Allah willed, they would not have fought one another; but Allah does whatever He desires. | 253Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади. |
255. Allah! There is no god except He, the Living, the Everlasting. Neither slumber overtakes Him, nor sleep. To Him belongs everything in the heavens and everything on earth. Who is he that can intercede with Him except with His permission? He knows what is before them, and what is behind them; and they cannot grasp any of His knowledge, except as He wills. His Throne extends over the heavens and the earth, and their preservation does not burden Him. He is the Most High, the Great. | 255Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир. |
256. There shall be no compulsion in religion; the right way has become distinct from the wrong way. Whoever renounces evil and believes in Allah has grasped the most trustworthy handle; which does not break. Allah is Hearing and Knowing. | 256Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб,Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. |
257. Allah is the Lord of those who believe; He brings them out of darkness and into light. As for those who disbelieve, their lords are the evil ones; they bring them out of light and into darkness—these are the inmates of the Fire, in which they will abide forever. | 257Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар ундаабадийдирлар. |
258. Have you not considered him who argued with Abraham about his Lord, because Allah had given him sovereignty? Abraham said, “My Lord is He who gives life and causes death.” He said, “I give life and cause death.” Abraham said, “Allah brings the sun from the East, so bring it from the West,” so the blasphemer was confounded. Allah does not guide the wrongdoing people. | 258Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббиим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргинчи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас. |
259. Or like him who passed by a town collapsed on its foundations. He said, “How can Allah revive this after its demise?” Thereupon Allah caused him to die for a hundred years, and then resurrected him. He said, “For how long have you tarried?” He said, “I have tarried for a day, or part of a day.” He said, “No. You have tarried for a hundred years. Now look at your food and your drink—it has not spoiled—and look at your donkey. We will make you a wonder for mankind. And look at the bones, how We arrange them, and then clothe them with flesh.” So when it became clear to him, he said, “I know that Allah has power over all things.” | 259Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди,сўнгра қайта тирилтирди. У зот:«Қанчаётднг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларганазар сол, уларни қандоқ ҳаракатгасоламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди.Унга равшан бўлганда:«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди. |
260. And when Abraham said, “My Lord, show me how You give life to the dead.” He said, “Have you not believed?” He said, “Yes, but to put my heart at ease.” He said, “Take four birds, and incline them to yourself, then place a part on each hill, then call to them; and they will come rushing to you. And know that Allah is Powerful and Wise.” | 260Эсла,Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот:«Қушдан тўртта олгинда, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди. |
261. The parable of those who spend their wealth in Allah’s way is that of a grain that produces seven spikes; in each spike is a hundred grains. Allah multiplies for whom He wills. Allah is Bounteous and Knowing. | 261Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир. |
262. Those who spend their wealth in the way of Allah, and then do not follow up what they spent with reminders of their generosity or with insults, will have their reward with their Lord—they have nothing to fear, nor shall they grieve. | 262Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. |
263. Kind words and forgiveness are better than charity followed by insults. Allah is Rich and Clement. | 263Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ ғаний ва ҳалим зотдир. |
264. O you who believe! Do not nullify your charitable deeds with reminders and hurtful words, like him who spends his wealth to be seen by the people, and does not believe in Allah and the Last Day. His likeness is that of a smooth rock covered with soil: a downpour strikes it, and leaves it bare—they gain nothing from their efforts. Allah does not guide the disbelieving people. | 264Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас. |
265. And the parable of those who spend their wealth seeking Allah’s approval, and to strengthen their souls, is that of a garden on a hillside. If heavy rain falls on it, its produce is doubled; and if no heavy rain falls, then dew is enough. Allah is seeing of everything you do. | 265Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир. |
266. Would anyone of you like to have a garden of palms and vines, under which rivers flow—with all kinds of fruit in it for him, and old age has stricken him, and he has weak children—then a tornado with fire batters it, and it burns down? Thus Allah makes clear the signs for you, so that you may reflect. | 266Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўлатуриб, ёши бир жойга етганда, заифҳол зурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳ сизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қиладир, шоядки фикр юритсангиз. |
267. O you who believe! Give of the good things you have earned, and from what We have produced for you from the earth. And do not pick the inferior things to give away, when you yourselves would not accept it except with eyes closed. And know that Allah is Sufficient and Praiseworthy. | 267Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг.Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўз юмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган зотдир. |
268. Satan promises you poverty, and urges you to immorality; but Allah promises you forgiveness from Himself, and grace. Allah is Embracing and Knowing. | 268Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир. |
270. Whatever charity you give, or a pledge you fulfill, Allah knows it. The wrongdoers have no helpers. | 270Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, билади. Золимларга ёрдамчилар йўқдир. |