USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ai: 4056 words & 2 translates

English Ўзбек
3. Prohibited for you are carrion, blood, the flesh of swine, and animals dedicated to other than Allah; also the flesh of animals strangled, killed violently, killed by a fall, gored to death, mangled by wild animals—except what you rescue, and animals sacrificed on altars; and the practice of drawing lots. For it is immoral. Today, those who disbelieve have despaired of your religion, so do not fear them, but fear Me. Today I have perfected your religion for you, and have completed My favor upon you, and have approved Islam as a religion for you. But whoever is compelled by hunger, with no intent of wrongdoing—Allah is Forgiving and Merciful. 3Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
4. They ask you what is permitted for them. Say, “Permitted for you are all good things, including what trained dogs and falcons catch for you.” You train them according to what Allah has taught you. So eat from what they catch for you, and pronounce Allah’s name over it. And fear Allah. Allah is Swift in reckoning. 4Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен:«Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир», деб айт!

5. Today all good things are made lawful for you. And the food of those given the Scripture is lawful for you, and your food is lawful for them. So are chaste believing women, and chaste women from the people who were given the Scripture before you, provided you give them their dowries, and take them in marriage, not in adultery, nor as mistresses. But whoever rejects faith, his work will be in vain, and in the Hereafter he will be among the losers.

5Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда кетадир ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир.

7. And Remember Allah’s blessings upon you, and His covenant which He covenanted with you; when you said, “We hear and we obey.” And remain conscious of Allah, for Allah knows what the hearts contain.

7Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдини эсланг. Ўзингиз: «Эшитдик ва итоат қилдик», дегансиз­а?! Ва Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи зотдир.

8. O you who believe! Be upright to Allah, witnessing with justice; and let not the hatred of a certain people prevent you from acting justly. Adhere to justice, for that is nearer to piety; and fear Allah. Allah is informed of what you do.

8Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан харабдор зотдир.

11. O you who believe! Remember Allah's blessings upon you; when certain people intended to extend their hands against you, and He restrained their hands from you. So reverence Allah, and in Allah let the believers put their trust.

11Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сиздан қайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар.

12. Allah received a pledge from the Children of Israel, and We raised among them twelve chiefs. Allah said, “I am with you; if you perform the prayer, and pay the alms, and believe in My messengers and support them, and lend Allah a loan of righteousness; I will remit your sins, and admit you into Gardens beneath which rivers flow. But whoever among you disbelieves afterwards has strayed from the right way.”

12Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади», деди.

16. Allah guides with it whoever follows His approval to the ways of peace, and He brings them out of darkness into light, by His permission, and He guides them in a straight path.

16У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларига бошлайди ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилади.

20. When Moses said to his people, “O my people, remember Allah’s blessings upon you, when He placed prophets among you, and made you kings, and gave you what He never gave any other people.” 20Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ва оламларда бирортага бермаган нарсаларни берди­ку.
22. They said, “O Moses, there are tyrannical people in it; we will not enter it until they leave it. If they leave it, we will be entering.” 22Улар: «Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар ундан чиқмагунларича биз ҳеч қачон кирмаймиз. Агар улар чиқсалар, биз кирувчидирмиз», дедилар.

23. Two men of those who feared, but whom Allah had blessed, said, “Go at them by the gate; and when you have entered it, you will prevail. And put your trust in Allah, if you are believers.”

23Улардан (Аллоҳдан) қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: «Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсангиз, албатта, ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз», дедилар.

24. They said, “O Moses, we will not enter it, ever, as long as they are in it. So go ahead, you and your Lord, and fight. We are staying right here.”

24Улар: «Эй Мусо, модомики улар бор экан, биз зинҳор ва зинҳор у ерга кирмаймиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз», дедилар.

25. He said, “My Lord! I have control only over myself and my brother, so separate between us and between the wicked people.” 25У: «Эй Роббим, албатта, мен ўзим ва биродаримдан бошқага эга эмасман. Ўзинг биз билан фосиқ қавмнинг орасини ажратгин», деди.

26. He said, “It is forbidden for them for forty years. They will wander aimlessly in the land. So do not grieve over the defiant people.”

26У зот: «Албатта, бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Улар ер юзида ҳайрон бўлиб юрарлар. Фосиқ қавмлар учун хафа бўлма», деди.

27. And relate to them the true story of Adam's two sons: when they offered an offering, and it was accepted from one of them, but it was not accepted from the other. He Said, “I will kill you.” He Said, “Allah accepts only from the righteous.” 27Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.

31. Then Allah sent a raven digging the ground, to show him how to cover his brother's corpse. He said, “Woe to me! I was unable to be like this raven, and bury my brother's corpse.” So he became full of regrets.

31Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродарининг ўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадим­а?!» деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди.

32. Because of that We ordained for the Children of Israel: that whoever kills a person—unless it is for murder or corruption on earth—it is as if he killed the whole of mankind; and whoever saves it, it is as if he saved the whole of mankind. Our messengers came to them with clarifications, but even after that, many of them continue to commit excesses in the land.

32Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар.

36. As for those who disbelieve, even if they owned everything on earth, and the like of it with it, and they offered it to ransom themselves from the torment of the Day of Resurrection, it will not be accepted from them. For them is a painful punishment. 36Агар куфр келтирганлар қўлида ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса бўлсаю уни қиёмат кунининг азобидан қутулишга тўлов қилиб берсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.
50. Is it the laws of the time of ignorance that they desire? Who is better than Allah in judgment for people who are certain? 50Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор?!

52. You will see those in whose hearts is sickness racing towards them. They say, “We fear the wheel of fate may turn against us.” But perhaps Allah will bring about victory, or some event of His making; thereupon they will regret what they concealed within themselves.

52Қалбларида касаллик борларнинг, замон айланиб бизга мусибат етишидан қўрқамиз, деб улар томон шошилганини кўрасан. Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилсаю ўзларича сирлашган нарсаларига надомат қилсалар.