USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
The labor inspectorate continued to gather evidence against local hokims and other officials for their alleged involvement in cotton harvest-related crimes, including trafficking, and for the first time it reported referring six such cases to the Prosecutor General’s Office for further investigation; authorities did not report the status of those cases. Меҳнат инспекцияси маҳаллий ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг пахта йиғим-теримига одамларни жалб қилишга ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга оид жиноятлардаги иштироки гумон қилингани ҳақида исботлар йиғишни давом эттирди ва биринчи марта худди шундай 6 та ҳолат ҳақида тергов қилиши учун Бош прокуратурага ҳужжат киритганини хабар қилди; ҳокимият идоралари ўша ишларнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
The government administratively penalized at least 170 officials—including 46 hokims, deputy hokims, and leaders of banks—for cotton harvest labor crimes during the reporting period, a decrease from 259 officials in 2019; fines totaled 653. 2 million soum ($62,380) (compared with 550 million soum, or $52,520, in 2019). Ҳукумат 170 нафар амалдор: жумладан, 46 нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва банк раҳбарини ҳисобот давридаги пахта йиғим-терими билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка тортди, бу 2019 йил кўрсаткичларидан анча кам, ўша йили бундай жазога 259 амалдор тортилган эди; жами жарималар миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (айни кўрсаткич 2019 йилда 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди).
Police continued to arbitrarily detain and threaten LGBTQI+ persons under legislation criminalizing homosexuality, at times resorting to threats and physical abuse to extort bribes or coerce them into informant roles or pornography; authorities spuriously charged some LGBTQI+ persons under anti-prostitution provisions. Полиция LGBTQI+ (лесбиан, гей, бисексуал, трансгендер, квир, интерсекс+) шахсларни гомосексуализмни жиноят деб ҳисобловчи қонунчиликка кўра ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни ва уларга таҳдид қилишни давом эттирди, баъзан пора олиш ёки хабаркашликка ва ёки порнографияга мажбурлаш учун уларга нисбатан таҳдид ва жисмоний зўравонликни қўллади; ҳокимият идоралари айрим LGBTQI+ шахсларга нисбатан фоҳишабозликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун бандларига асосан, сохта айбловлар қўйди.
Sex traffickers exploited 89 of the victims, and labor traffickers exploited 12 victims (compared with 89 and six, respectively, in 2019); authorities did not report on the circumstances of the remaining 49 victims. Жинсий эксплуатация билан шуғулланувчилар жабрдийдаларнинг 89 нафарини, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар 12 нафар жабрдийдани ўз хоҳишига қарши эксплуатация қилган (бу кўрсаткич 2019 йилда мос равишда 89 ва 6 нафар бўлган); ҳокимият идоралари қолган 49 нафар жабрдийданинг ҳаётий аҳволи ҳақида маълумот бермади.
The new victim identification and referral procedures outlined an expanded list of ministries authorized to make initial victim identification and approve victims for receipt of government assistance, after which cases would be referred to local trafficking in persons commissions for final verification. Жабрдийдаларни аниқлаш ва йўлланма беришга оид янги ижро тартиблари жабрдийдаларни бирламчи аниқлаш ва уларни давлат ёрдамини олиш учун тасдиқлаш бўйича вазирликларнинг кенгайтирилган рўйхатини белгилаб берган, шундан сўнг ишлар якуний тасдиқлаш учун маҳаллий одам савдосига қарши курашиш комиссияларига тақдим этилар эди.
Local officials regularly referred victims who did not wish to pursue a criminal case to NGO offices for assistance. Маҳаллий амалдорлар жиноят иши очилишини истамаган жабрдийдаларни ёрдам олиш учун ННТлар офисларига жўнатиб турди.
The government also operated 197 centers to assist women subjected to domestic violence, including trafficking victims; these centers were managed and funded by regional governments, some of which coordinated with local anti-trafficking organizations. Ҳукумат оиладаги зўравонликка дучор бўлган аёллар, жумладан, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш учн 197 та марказни юритди; ушбу марказларни вилоят ҳокимликлари бошқарди ва маблағ билан таъминлаб турди, айрим марказлар фаолиятини одам савдосига қарши курашувчи маҳаллий ташкилотлар билан мувофиқлаштириб турди.
The government continued to provide in-kind support to local NGOs for the provision of victim assistance, such as food and clothing, and for the first time in recent years it reported provision of direct funding assistance to some anti-trafficking NGOs. Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди.
The Commission directed the activities of regional commissions in 12 regions, one autonomous republic, and one independent city (Tashkent). Комиссия 12 та вилоят ҳамда биттаси автоном республика ва яна бири мустақил шаҳарда (Тошкент) жойлашган минтақавий комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилди.
A combination of ongoing robust mechanization efforts, continued awareness-raising activities, continued consolidation of the cotton sector into a privatized “cluster”-based system, increased wages for cotton pickers, some improved recruitment practices, and the government-facilitated voluntary participation of hundreds of thousands of unemployed migrant workers as a pandemic-mitigation measure significantly reduced the incidence of forced labor in the 2020 harvest. Механизациялаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар, аҳолини бохабар қилиш юзасидан давом этаётган тадбирлар, пахта етиштириш секторини ҳусусийлаштирилган “кластер” тизимга ўтказиш бўйича давом этаётган жадал ҳаракатлар, пахта йиғим-теримида қатнашувчиларнинг маоши оширилиши, ишга ёллашдаги айрим амалиётларнинг яхшиланиши ҳамда юз минглаб мигрант ишчиларнинг ҳукумат кўмаги билан пандемия оқибатларини юмшатиш чораси сифатида кўнгилли бўлиб йиғим-теримда иштирок этиши 2021 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат тарқалишини анча-мунча камайтирди.
The clusters processed cotton from cultivation to finished textile products and paid higher wages to workers. Кластерлар пахтани етиштиришдан тортиб, тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган фаолият турлари билан шуғулланди ва ишчиларига кўпроқ маош тўлади.
The government reiterated a March 2020 presidential decree banning the imposition of cotton production quotas and warned local authorities against the harvest mobilization of students, in particular. Ҳукумат пахтага режа жорий этишни тақиқловчи президент фармонини қабул қилди ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларини пахта йиғим-теримига, хусусан, ўқувчиларни (талабаларни) жалб этганлик учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирди.
However, some local officials continued to mobilize adults and children into compulsory cotton picking to meet local harvest benchmarks established in direct violation of the decree. Бироқ айрим маҳаллий амалдорлар зикр этилган йиғим-теримнинг ўрнатилган маҳаллий меъёрларини бажариш йўлида катта ёшлилар ва болаларни сафарбар қилишни давом эттирди, бу президент фармонининг тўғридан-тўғри бузилишидир.
Labor inspectors identified cases in which local hokims directed banks to send their employees into the cotton fields or find and/or pay for replacements through unregulated, informal channels; as in previous years, this de facto penalty system generated a lucrative means of extortion for corrupt officials. Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди.
Farmers who were unable to fulfill illegal quotas risked losing the rights to farm their government-leased land. Ноқонуний режани бажара олмаган фермерлар давлат ижарага берган ерда деҳқончилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиш хавфига дуч келди.
The ILO assessed that government entities compelled approximately 80,000 pickers out of an estimated two million-member workforce to work in the 2020 harvest—a significant decrease compared with 102,000 in 2019, 170,000 in 2018, and 336,000 in 2017. ХМТ баҳосича, давлат идоралари 2020 йилги йиғим-терим вақтида жами 2 миллионга яқин иш кучидан тахминан 80 минг теримчини пахта теришга мажбур қилди, бу 2019 йилдаги 102 минг, 2018 йилдаги 170 минг ва 2017 йилдаги 336 минг шу ишга мажбурланган кишидан анча камдир.
User assessments of the feedback mechanism were unavailable in 2020; in previous harvests, observers reported concerns about the effectiveness of the mechanism, the credibility and efficacy of ensuing investigations, and fear of retaliation for its use. 2020 йилда фойдаланувчиларнинг қайта алоқа механизми бўйича баҳоларини олиб бўлмади; олдинги йиғим-терим даврида кузатувчилар механизмнинг самарадорлиги, ишончлилиги, кейинги терговларнинг натижадорлиги ва ундан фойдаланганлик учун ўч олинишидан қўрқув бўйича хавотир билдирган эди.
Observers reported isolated incidents in which local government officials harassed and temporarily detained independent civil society activists who attempted to monitor the cotton harvest, at times under the pretext of quarantine requirements. Кузатувчилар пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга уринган фуқаролик жамияти фаолларини баъзан карантин талабларини баҳона қилиб, таъқиб этган ва вақтинча ҳибсга олган алоҳида ҳолатлар ҳақида хабар бериб турди.
During the reporting period, local authorities reportedly harassed and threatened several activists in response to their efforts to establish Uzbekistan’s first independent labor union. Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимият идоралари бир қанча фаолларни Ўзбекистоннинг биринчи мустақил касаба уюшмасини ташкил этишга урингани учун таъқиб этди ва уларга таҳдид қилди.
An NGO reported the central government continued to set silk cocoon production quotas, which may have incentivized government officials to coerce in-home silk production in some communities. Бир ННТ хабар қилишича, марказий ҳукумат пилла етиштириш бўйича режа белгилашни давом эттирди, бу ҳукумат амалдорларининг айрим маҳаллаларда ипак қуртини уй шароитида боқишга мажбурлашини рағбатлантириши мумкин.