Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Jewelry manufacturers shall have the right to purchase precious metals and precious stones, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products made of precious metals and precious stones, jewelry scrap, precious metal discs for dental products, as well as their scrap, for manufacturing from them of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, заргарлик буюмларининг парчаларини, қимматбаҳо металлардан тиш маҳсулотлар ясаш учун мўлжалланган дискларни, шунингдек уларнинг парчаларини сотиб олишга ҳақли. |
If a jewelry manufacturer has a license to carry out activities related to the circulation of precursors, a license to carry out activities in the refining of precious metals shall not be required. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бўлса, қимматбаҳо металлар аффинажи бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди. |
Business entities engaged in the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be entitled to trade in jewelry of their own production. In this respect, they shall not be subject to the notification procedure established for persons engaged in the sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди. |
jewelry and other products made of precious metals and precious stones purchased from individuals and legal entities of historical, artistic or other cultural significance; | жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинган, тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be in the ownership, economic management or operational management of legal entities and individual entrepreneurs whose scrap and waste are generated as a result of the production, processing (treatment) and (or) use of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади. |
independently processed (treated) by legal entities and individual entrepreneurs who own, have economic control or operational management of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, for their reuse in their own production; | ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши); |
transferred for processing (treatment) to legal entities that have the right to collect (procure) and process scrap and waste of precious metals and waste of precious stones. | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин. |
Scrap and waste of precious metals must be subjected to pre-treatment to remove materials that cover precious metals (ceramics, plastics, and others) in preparation for delivery to processing plants. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак. |
Processing (treatment) of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be carried out in accordance with this Law or other acts of legislation. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
Business entities that purchase (procurement) scrap and waste of precious metals shall have the right to: | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишни (олишни) амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
independently process (treatment) the scrap and waste of precious metals they have acquired, if they have the right to carry out this activity on the basis of a notification procedure established by law; | ўзи олган қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини мустақил равишда қайта ишлашни (уларга ишлов беришни) амалга ошириш, агар улар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса; |
transfer scrap and waste of precious metals for processing (treatment) to legal entities entitled to carry out this activity; | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) учун мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга топшириш; |
Realization of banknotes made of precious metals, measured bars and certified precious stones, as well as the recovery and processing (cutting) of precious stones can be carried out by legal entities that have the right to carry out this activity. | Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини, ўлчовли қуймаларни ва сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш ва уларга ишлов бериш (уларни қирралаш) билан мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин. |
Subjects of industrial mining and subjects of artisanal mining shall have the right to transfer precious stones under an agreement for sorting, primary classification and primary evaluation to other subjects of industrial mining or artisanal mining entities that have the ability to independently sort, primary classify and primary evaluate mined raw precious stones. | Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш учун қазиб олинган ишлов берилмаган қимматбаҳо тошларни мустақил равишда саралашни, уларни бирламчи таснифлашни ва дастлабки баҳолашни амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа саноат усулида қазиб олувчи субъектларга ёки олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга шартнома асосида топширишга ҳақли. |
Precious stones unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be used as products for industrial purposes without restrictions in the manner prescribed by legislation. The criteria and procedure for classifying precious stones as unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be determined by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
Article 27. Retail Trade in Jewelry and other Items Made of Precious Metals and Precious Stones | 27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси |
Retail trade in jewelry and other items made of precious metals and precious stones may be carried out by legal entities on the basis of a notification procedure established by legislation. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. |
Unless otherwise provided by legislation, retail trade in jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be carried out in specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes. | Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади. |
In specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes, information on finesses of precious metals established in the Republic of Uzbekistan shall be posted, as well as extracts from regulatory documents establishing the procedure for assaying, analyzing and hallmarking jewelry and other products from precious metals, images of imprints of state assay hallmarks of the Republic of Uzbekistan, imprints of finesses marks of the established sample and other information necessary for the buyer. | Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак. |
The sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones produced on the territory of the Republic of Uzbekistan shall be carried out only if they have an imprint of the manufacturer’s personal brand and a fineness mark of the established sample or an imprint of the manufacturer’s personal brand and an imprint of the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни сотиш уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изи бўлгандагина амалга оширилади. |