Found ai: 4056 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
120. He promises them, and he raises their expectations, but Satan promises them nothing but delusions. | 120У уларга ваъда берадир ва хом хаёлларга соладир. Шайтон уларга ғурурдан бошқа нарсани ваъда қилмайдир. |
125. And who is better in religion than he who submits himself wholly to Allah, and is a doer of good, and follows the faith of Abraham the Monotheist? Allah has chosen Abraham for a friend. | 125Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди. |
127. They ask you for a ruling about women. Say, “Allah gives you a ruling about them, and so does what is stated to you in the Book about widowed women from whom you withhold what is decreed for them, yet you desire to marry them, and about helpless children: that you should treat the orphans fairly.” Whatever good you do, Allah knows it. | 127Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. Сен: «Аллоҳ сизга улар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган, сиз уларга тайин қилинган нарсани бермай никоҳига рағбат қилганингиз аёллар ҳақида, заифҳол болалар ҳақида ва етимларга адолат қилмоғингиз ҳақида фатво беради», деб айт. Аллоҳ қилган ҳар бир яхшилигингизни билувчи зотдир. |
129. You will not be able to treat women with equal fairness, no matter how much you desire it. But do not be so biased as to leave another suspended. If you make amends, and act righteously—Allah is Forgiving and Merciful. |
129Агар роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмайсизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллақга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
131. To Allah belongs everything in the heavens and everything on earth. We have instructed those who were given the Book before you, and you, to be conscious of Allah. But if you refuse—to Allah belongs everything in the heavens and everything on earth. Allah is in no need, Praiseworthy. | 131Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», деб тавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир. |
135. O you who believe! Stand firmly for justice, as witnesses to Allah, even if against yourselves, or your parents, or your relatives. Whether one is rich or poor, Allah takes care of both. So do not follow your desires, lest you swerve. If you deviate, or turn away—then Allah is Aware of what you do. | 135Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, отаонангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. |
138. Inform the hypocrites that they will have a painful punishment. | 138Мунофиқларга, албатта, уларга аламли азоб бўлишининг башоратини бер. |
141. Those who lie in wait for you: if you attain victory from Allah, they say, “Were we not with you?” But if the disbelievers get a turn, they say, “Did we not side with you, and defend you from the believers?” Allah will judge between you on the Day of Resurrection; and Allah will give the disbelievers no means of overcoming the believers. | 141Улар сизларни кузатиб турарлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасидаҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас. |
144. O you who believe! Do not befriend disbelievers rather than believers. Do you want to give Allah a clear case against you? | 144Эй иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ ҳужжат қилишни хоҳлайсизми?! |
153. The People of the Scripture challenge you to bring down to them a book from the sky. They had asked Moses for something even greater. They said, “Show us Allah plainly.” The thunderbolt struck them for their wickedness. Then they took the calf for worship, even after the clear proofs had come to them. Yet We pardoned that, and We gave Moses a clear authority. | 153Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб тушириб беришингни сўрарлар. Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар–«Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат», деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни чақмоқ урди. Сўнгра, уларга очиқойдин баёнотлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бас, биз буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқойдин султон бердик. |
154. And We raised the Mount above them in accordance with their covenant, and We said to them, “Enter the gate humbly”, and We said to them, “Do not violate the Sabbath”, and We received from them a solemn pledge. | 154Вааҳдномаларигаувофиқ устиларига Турни кўтардик ва уларга: «Эшикдан эгилиб кирингларанба ни ҳаддингиздан ошманг», дедик. Ва улардан мустаҳкам аҳднома олдик. |
156. And for their faithlessness, and their saying against Mary a monstrous slander. | 156Ва куфрлари, Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун |
157. And for their saying, “We have killed the Messiah, Jesus, the son of Mary, the Messenger of Allah.” In fact, they did not kill him, nor did they crucify him, but it appeared to them as if they did. Indeed, those who differ about him are in doubt about it. They have no knowledge of it, except the following of assumptions. Certainly, they did not kill him. | 157«Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофгатушганлар унинг ўлимидан шак шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар.Уни ўлдирмаганлари аниқдир. |
158. Rather, Allah raised him up to Himself. Allah is Mighty and Wise. | 158Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир. |
159. There is none from the People of the Scripture but will believe in him before his death, and on the Day of Resurrection he will be a witness against them. | 159Xеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимиданолдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур. |
161. And for their taking usury, although they were forbidden it; and for their consuming people's wealth dishonestly. We have prepared for the faithless among them a painful torment. | 161Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганликлари ва одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учун аламли азобни таёрлаб қўйдик. |
171. O People of the Scripture! Do not exaggerate in your religion, and do not say about Allah except the truth. The Messiah, Jesus, the son of Mary, is the Messenger of Allah, and His Word that He conveyed to Mary, and a Spirit from Him. So believe in Allah and His messengers, and do not say, “Three.” Refrain—it is better for you. Allah is only one God. Glory be to Him—that He should have a son. To Him belongs everything in the heavens and the earth, and Allah is a sufficient Protector. | 171Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади.Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир.Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. |
172. The Messiah does not disdain to be a servant of Allah, nor do the favored angels. Whoever disdains His worship, and is too arrogant—He will round them up to Himself altogether. | 172Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар. Ким унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплайди. |
173. But as for those who believe and do good works, He will pay them their wages in full, and will increase His grace for them. But as for those who disdain and are too proud, He will punish them with an agonizing punishment. And they will find for themselves, apart from Allah, no lord and no savior. | 173Иймон келтириб яхши амалларни қилганларни эса, ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан ҳам зиёда қилур. Аммо ор қилиб кибрга кетганларни аламли азоб билан азоблар ва улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топмаслар. |
175. As for those who believe in Allah, and hold fast to Him, He will admit them into mercy and grace from Him, and will guide them to Himself in a straight path. | 175Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни, шубҳасиз, уларни ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритади ва уларни Унга–тўғри йўлга ҳидоят қиладир. |