Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
freely visit the territories, buildings, structures, premises and other objects used by legal entities and individual entrepreneurs in the course of activities in the sphere of circulation of precious metals and precious stones, subject to the presentation of an official certificate and copies of documents that serve as the basis for the inspection; | қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ўз фаолиятини амалга ошираётганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойдаланиладиган ҳудудларга, биноларга, иншоотларга, хоналарга ҳамда бошқа объектларга хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини кўрсатган тақдирда монеликсиз кириш; |
check the completeness of accounting, collection, preliminary processing of all types of scrap and waste of precious metals and their timely delivery; | қимматбаҳо металларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларининг тўлиқ ҳисобга олиниши, тўпланиши, уларга дастлабки ишлов берилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида топширилиши таъминланишини текшириш; |
check compliance with the requirements of the legislation on assaying and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш; |
issue binding orders to legal entities and individual entrepreneurs to eliminate identified violations, causes and conditions that contribute to them; | юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга аниқланган қоидабузарликларни, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш; |
send materials related to violation of the requirements of the legislation on precious metals and precious stones to the relevant authorized bodies for taking measures in accordance with the legislation. | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги билан боғлиқ бўлган материалларни қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли ваколатли органларга юбориш. |
verification of ensuring the most complete extraction of precious metals from raw materials in accordance with technological standards; | технологик нормативларга мувофиқ қимматбаҳо металларни хом ашёдан иложи борича тўлиқ ажратиб олиш таъминланишини текширишга; |
Article 16. Ownership of the Mined Precious Metals and Precious Stones | 16-модда. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи |
The right of ownership to illegally mined precious metals and precious stones shall belong to the Republic of Uzbekistan. | Қонунга хилоф равишда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир. |
The right of ownership to precious metals and precious stones mined in accordance with the procedure established by legislation shall be protected by the state. | Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат томонидан муҳофаза қилинади. |
A permit for the right to use subsoil plots for carrying out activities for the artisanal mining of precious metals and precious stones shall be issued to citizens of the Republic of Uzbekistan and legal entities registered in the Republic of Uzbekistan. Requirements for the founders (participants) of legal entities engaged in artisanal mining of precious metals and precious stones shall established by legislation. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсисчиларига (иштирокчиларига) қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади. |
Transfer (assignment) of the right to use a subsoil plot (in whole or in part) for the activities of artisanal mining of precious metals and precious stones (in whole or in part) to third parties shall not be allowed to, as well as issuance of a permit for the right to use one subsoil plot to several persons. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга (тўлиқ ёки қисман) ўтказишга (беришга), шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бир нечта шахсларга беришга йўл қўйилмайди. |
Precious metals and precious stones mined by the subjects of artisanal mining from the bowels shall be subject to mandatory sale at an agreed price through specialized receiving-cash desks, with the exception of nuggets of precious metals and unique precious stones that are not subject to refining: | Олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, бундан қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилинмайдиган ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар мустасно, махсус қабул қилиш кассалари орқали шартномавий нархда қуйидагиларга реализация қилиниши шарт: |
precious metals - to refineries, as well as business entities that have the right to production of jewelry and other products from precious metals and precious stones or for work with precious metals; | қимматбаҳо металлар — аффинаж корхоналарига, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига; |
precious stones - to business entities that have the right to manufacture jewelry and other products from precious metals and precious stones or to work with precious stones. | қимматбаҳо тошлар — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига. |
Refined precious metals shall include precious metals brought to the following parameters by refining: | Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар жумласига аффинаж қилиш йўли билан қуйидаги кўрсаткичларга етказилган қимматбаҳо металлар киради: |
Refineries shall have the right, without going through additional permitting procedures to: | Аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
carry out the purchase of precious metals, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products from precious metals, as well as scrap and waste of precious metals; | қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металларнинг парчаларини ва чиқиндиларини сотиб олиш; |
sell to individuals and legal entities measured bars of their own production. In this respect, the cost of selling bars shall be set by the producers independently in the amount of not less than the morning fixing price of the London Precious Metals Exchange and the exchange rate of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan on the day of the calculation. | ўзи ишлаб чиқарган ўлчовли қуймаларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш. Бунда қуймаларни реализация қилиш қиймати ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади. |
Article 20. Manufacture of Jewelry and Other Products from Precious Metals and Precious Stones | 20-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш |
The activity of manufacturing jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be carried out on the basis of a notification procedure provided for by legislation. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолият қонунчиликда назарда тутилган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади. |