Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
We shall consistently continue reforms aimed at easing the tax burden on citizens and entrepreneurs and simplifying the tax system. | Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз. |
Fourth, we shall expand the access to better quality and qualified medical services to the population in the HEALTH CARE system. | Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз. |
Fifth, the issue of providing the population with CLEAN POTABLE WATER shall always be in our spotlight. | Бешинчидан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққатимиз марказида бўлади. |
The main author and creator of our Constitution, which is being renewed, serves as a solid legal basis in this way. | Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. |
We shall adopt our Main Law without haste, thinking deeply, consulting with our people, and only on the basis of a national referendum. | Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз. |
Today’s complicated situation in the world requires us to be the master of the craft, be dedicated day and night, and work effectively. | Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кечаю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этмоқда. |
We are now placing a greater emphasis on improving the combat training, military skills, and patriotic qualities of our soldiers and officers. | Аскар ва офицерларимизнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият берамиз. |
On the way to achieving such great goals, our people are working hard to become a united family, a single nation. | Ана шундай улкан марраларга етиш йўлида кўпмиллатли эл-юртимиз янада бирлашиб, ягона аҳил оила, ягона халқ бўлиб, астойдил ҳаракат қилмоқда. |
If we say that this is the solid guarantee of all our achievements, we will be telling the truth. | Бу – биз эришаётган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам гарови, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. |
Undoubtedly, this has a deep symbolic meaning. After all, the greatest feat in the world is a feat in the name of the freedom and independence of Homeland. It shall never be forgotten, it shall forever remain in the heart of the people. | Ҳеч шубҳасиз, бунда чуқур рамзий маъно бор. Нега деганда, дунёдаги энг улкан қаҳрамонлик – бу Ватан мустақиллиги ва озодлиги йўлида кўрсатилган мардлик ва жасоратдир. Бундай қаҳрамонлик асло унутилмайди, ҳамиша халқ қалбида яшайди. |
Indeed, few great personalities in the world can compare with Jaloliddin Manguberdi in love and devotion to Homeland, dignity and glory. This is confirmed by the words of our outstanding scientist and wise ruler Mirzo Ulugbek: «Before Jaloliddin and after him, the world did not know such a hero-warrior. Greatness itself bows before his valor and fearlessness». | Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бу фикримизни донишманд аллома ва одил ҳукмдор Мирзо Улуғбекнинг: “Олам аҳли Жалолиддиндан олдин ҳам, кейин ҳам бундай баҳодир жангчини кўрмаган. Бу зотнинг азму шижоати олдида ҳатто буюкликнинг ўзи ҳам таъзим қилади”, деган сўзлари яққол тасдиқлайди. |
Let us recall how the invincible commander bravely fought on the banks of the Sindh River against the troops of Genghis Khan, who outnumbered with his army by four times. Or how, in the battle near Isfahan, together with fourteen soldiers, he was able to break through the encirclement of more than a thousand Mongols. | Енгилмас саркарданинг Синд дарёси бўйида ўз қўшинидан тўрт марта кўп бўлган Чингизхон қўшинига мардона қарши чиққанини эслайлик. Ёки Исфаҳон яқинидаги жангда бор-йўғи 14 нафар аскари билан мингдан зиёд мўғул лашкарининг қуршовини ёриб ўтганини ёдга олайлик. |
Even the cruel Genghis Khan, seeing his resilience, was forced to admit: «It is a real happiness for a father to have such a heroic son as Jaloliddin». | Ҳатто Чингизхондек саркарда ҳам унинг матонатини кўриб: “Жалолиддиндек қаҳрамон фарзанди бор ота нақадар бахтлидир”, деб тан беришга мажбур бўлган. |
Many countries recognize that Jaloliddin Manguberdi defended not only his land, but also dozens of other states from the invasion of conquerors. Despite the fact that his whole life was spent in incessant battles, even in difficult times, as a patron of science and education, he managed to build mosques and madrasahs, caravanserais and palaces, roads and bridges. | Султон Жалолиддин жанговар фаолияти билан нафақат ўз юртини, балки дунёдаги ўнлаб мамлакатларни ҳам мўғул ҳужумидан ҳимоя қилганини жаҳон аҳли эътироф этади. Бутун умри урушда ўтган бўлишига қарамасдан, у оғир ва мураккаб даврларда ҳам илм-маърифат ҳомийси сифатида масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар, қалъалар, йўл ва кўприклар қурдирган. |
It is a grandiose 25-meter high monument, and in the determined and proud look of Sultan Jaloliddin there is a patriotism and unshakable will of our people, who boldly and confidently look into the future. | Бўйи 25 метр бўлган ушбу маҳобатли ҳайкалда Султон Жалолиддиннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч ва шиддат билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган. |
During the construction of Jaloliddin Manguberdi complex in Urgench and the city’s central square a large-scale constructive work has been carried out. This area of nearly eight hectares has changed completely. About 18 thousand ornamental trees, flowers and bushes have been planted. A unique four-lane automobile tunnel with the length of 500 meters was built under the central city square. | Жалолиддин Мангуберди мажмуасини барпо этиш билан бирга, Урганч шаҳри ва унинг марказий майдонида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари ҳам амалга оширилди. Қарийб 8 гектарлик ушбу ҳудуд бутунлай янгича қиёфа касб этди. Бу ерга 18 мингга яқин манзарали дарахтлар, гуллар ва буталар экилди. Шаҳарнинг марказий майдони остидан ўтадиган, тўрт қаторли, узунлиги 500 метр бўлган ноёб автомобиль туннели барпо этилди. |
Thanks to the implementation of wide-scale reforms in recent years, Khorezm Region, like all parts of the country, has undergone a remarkable transformation. In particular, district centers and some 100 villages and makhallas (the local neighborhood community areas) have been improved over the past five years. We have built 80 hotels for tourists. | Шу ўринда айтиш керакки, охирги йилларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз натижасида, барча ҳудудлар каби Хоразм ҳам ўзгармоқда. Хусусан, ўтган 5 йилда барча туман марказлари, 100 га яқин қишлоқ ва маҳаллалар обод қилинди. Сайёҳлар учун 80 та янги меҳмонхона қурилди. |
A railroad was laid to Khiva, which is called «a museum in the open air» and a new railway station was put into operation. It is planned to launch a high-speed train to this ancient city in 2024. | “Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрига темир йўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди. 2024 йилда эса тезюрар поездини Хивага олиб келишни режа қилганмиз. |
More than 100 modern service facilities will also be built along the highways in Urgench and Khiva. | Шунингдек, Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўли бўйида 100 дан зиёд замонавий сервис объектлари барпо этилади. |
The Organization of Islamic Cooperation’s announcement of Khiva as the Tourism Capital of the Islamic World in 2024 was a worthy recognition of these efforts. | Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Хива шаҳрининг 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши, бу соҳадаги ислоҳотларимизнинг муносиб эътирофи бўлди. |