Found ai: 4056 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
76. Indeed, whoever fulfills his commitments and maintains piety—Allah loves the pious. | 76Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради. |
77. Those who exchange the covenant of Allah, and their vows, for a small price, will have no share in the Hereafter, and Allah will not speak to them, nor will He look at them on the Day of Resurrection, nor will He purify them. They will have a painful punishment. | 77Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамлариниарзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор. |
81. Allah received the covenant of the prophets, “Inasmuch as I have given you of scripture and wisdom; should a messenger come to you verifying what you have, you shall believe in him, and support him.” He said, “Do you affirm My covenant and take it upon yourselves?” They said, “We affirm it.” He said, “Then bear witness, and I am with you among the witnesses.” | 81Аллоҳ Набийлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз,–деб аҳду паймонларини олиб туриб:–Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?» деганини эсла. Улар: «Иқрор бўлдик», дейишди. У: «Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман», деди. |
88. Remaining in it eternally, without their punishment being eased from them, and without being reprieved. | 88Унда абадий қолурлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга назар ҳам солинмас. |
91. As for those who disbelieve and die disbelievers, even the earth full of gold would not be accepted from any of them, were he to offer it for ransom. These will have a painful torment, and will have no saviors. | 91Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ. |
92. You will not attain virtuous conduct until you give of what you cherish. Whatever you give away, Allah is aware of it. | 92Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир. |
97. In it are evident signs; the Station of Abraham. Whoever enters it attains security. Pilgrimage to the House is a duty to Allah for all who can make the journey. But as for those who refuse—Allah is Independent of the worlds. | 97Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир. |
101. And how could you disbelieve, when Allah’s revelations are being recited to you, and among you is His Messenger? Whoever cleaves to Allah has been guided to a straight path. | 101Аллоҳнинг оятлари сизга тиловат қилиниб турган бўлсаю, Унинг Расули ичингизда бўлсаю, қандай қилиб куфр келтирасиз?! Ким Аллоҳни маҳкам тутса, шубҳасиз, тўғри йўлга ҳидоят топган бўлади. |
107. But as for those whose faces are whitened: they are in Allah’s mercy, remaining in it forever. | 107Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар. |
116. As for those who disbelieve, neither their possessions nor their children will avail them anything against Allah. These are the inhabitants of the Fire, abiding therein forever. | 116Албатта, куфр келтирганлардан моллари ҳам, болалари ҳам ҳаргиз Аллоҳ азобидан ҳеч нарсани қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар. |
120. If something good happens to you, it upsets them; but if something bad befalls you, they rejoice at it. But if you persevere and maintain righteousness, their schemes will not harm you at all. Allah comprehends what they do. | 120Сизга яхшилик етса, уларга ёмон бўлар. Сизларга мусибат етса, улар хурсанд бўларлар. Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч зарар қилмас. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир. |
124. When you said to the believers, “Is it not enough for you that your Lord has reinforced you with three thousand angels, sent down?” | 124Мўминларга: «Сизга Роббингиз туширилган уч минг фаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмайдими?!» деганингни эсла! |
125. It is; but if you persevere and remain cautious, and they attack you suddenly, your Lord will reinforce you with five thousand angels, well trained. | 125«Ҳа (кифоя қилади)! Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад беради». |
131. And guard yourselves against the Fire that is prepared for the disbelievers. | 131Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган оловдан қўрқинг. |
132. And obey Allah and the Messenger, that you may obtain mercy. | 132Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз. |
134. Those who give in prosperity and adversity, and those who restrain anger, and those who forgive people. Allah loves the doers of good. | 134Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради. |
147. Their only words were, “Our Lord, forgive us our offences, and our excesses in our conduct, and strengthen our foothold, and help us against the disbelieving people.” | 147Улар: «Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин», деган гапдан ўзга гапни айтмаганлар. |
153. Remember when you fled, not caring for anyone, even though the Messenger was calling you from your rear. Then He repaid you with sorrow upon sorrow, so that you would not grieve over what you missed, or for what afflicted you. Allah is Informed of what you do. | 153Пайғамбар ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга қарамай тирқираб қочганингизни эсланг. Ўтган нарсага ва етган мусибатга хафа бўлмаслигингиз учун сизга ғам устига ғам берди. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор зотдир. |
154. Then after the setback, He sent down security upon you. Slumber overcame some of you, while others cared only for themselves, thinking of Allah thoughts that were untrue—thoughts of ignorance—saying, “Is anything up to us?” Say, “Everything is up to Allah.” They conceal within themselves what they do not reveal to you. And they say, “If it was up to us, none of us would have been killed here.” Say, “Even if you Had stayed in your homes, those destined to be killed would have marched into their death beds.” Allah thus tests what is in your minds, and purifies what is in your hearts. Allah knows what the hearts contain. | 154Сўнгра, ғамдан кейин, сиздан бир тоифангизни қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса, ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ноҳақ, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди», дейишди. Сен:«Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», деб айт! Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик, дерлар. Сен: «Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл бўлиш тақдирида ёзилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. Бу, Аллоҳ кўксингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб поклаши учундир. Аллоҳ кўкракдаги нарсани ҳам билувчи зотдир», деб айт. |
156. O you who believe! Do not be like those who disbelieved, and said of their brethren who marched in the land, or went on the offensive, “Had they stayed with us, they would not have died or been killed.” So that Allah may make it a cause of regret in their hearts. Allah gives life and causes death. Allah is Seeing of what you do. | 156Эй иймон келтирганлар! Куфр келтирганларга ва ер юзида юрган ва ғозий бўлган биродарлари ҳақида, агар бизнинг ҳузуримизда бўлганларида ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар, дейдиганларга ўхшаманг. Буни Аллоҳ қалбларида ҳасрат қилиши учун айтадилар. Аллоҳ тирилтиради ва ўлдиради, Аллоҳ қилган амалларингизни кўрувчи зотдир. |