USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ai: 4056 words & 2 translates

English Ўзбек
10. As for those who disbelieve, neither their wealth nor their children will avail them anything against Allah. These will be fuel for the Fire. 10Албатта, куфр келтирганларнинг моллари ҳам, болалари ҳам улардан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтара олмас. Ана ўшалар, ўзлари дўзахнинг ёқилғисидирлар.
15. Say, “Shall I inform you of something better than that? For those who are righteous, with their Lord are Gardens beneath which rivers flow, where they will remain forever, and purified spouses, and acceptance from Allah.” Allah is Observant of the servants. 15«Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?!–деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир».
21. As for those who defy Allah’s revelations, and kill the prophets unjustly, and kill those who advocate justice among the people—promise them a painful retribution. 21Албатта, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирадиганлар, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирадиганлар ва одамлардан адолатга буюрадиганларни ўлдирадиганларга аламли азобнинг башоратини бер.
24. That is because they said, “The Fire will not touch us except for a limited number of days.” They have been misled in their religion by the lies they fabricated. 24Бунинг сабаби–уларнинг: «Бизга саноқли кунлардан бошқа ҳеч ўт тегмайди», деганларидадир. Тўқиган нарсалари уларни динларида адаштирди.
25. How about when We gather them for a Day in which there is no doubt, and each soul will be paid in full for what it has earned, and they will not be wronged? 25Унда, бўлишида шубҳа йўқ кунда уларни жамлаганимизда ва ҳар бир жон зулм қилинмасдан, қилганига яраша жазосини олганда, ҳоллари қандай бўлади?
28. Believers are not to take disbelievers for friends instead of believers. Whoever does that has nothing to do with Allah, unless it is to protect your own selves against them. Allah warns you to beware of Him. To Allah is the destiny. 28Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Магар улардан сақлансангиз, Аллоҳ сизларни ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзигадир.
32. Say, “Obey Allah and the Messenger.” But if they turn away—Allah does not love the faithless. 32Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас.
35. The wife of Imran said, “My Lord, I have vowed to You what is in my womb, dedicated, so accept from me; You are the Hearer and Knower.” 35Имроннинг хотини: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деганини эсла!
36. And when she delivered her, she said, “My Lord, I have delivered a female,” and Allah was well aware of what she has delivered, “and the male is not like the female, and I have named her Mary, and have commended her and her descendants to Your protection, from Satan the outcast.” 36Уни (Марямни) туққан чоқда: «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим­ку!!» деди. Ҳолбуки, Аллоҳ нима туққанини яхши билади. «Ва ўғил қиздек эмас. Ва мен унга «Марям» деб ном қўйдим ва, албатта,мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман».
37. Her Lord accepted her with a gracious reception, and brought her a beautiful upbringing, and entrusted her to the care of Zechariah. Whenever Zechariah entered upon her in the sanctuary, he found her with provision. He said, “O Mary, where did you get this from?” She said, “It is from Allah; Allah provides to whom He wills without reckoning.” 37Бас, уни Робби жуда яхши қабул қилиб, ниҳоятда гўзал ўстирди ва Закариёни унга кафил қилди. Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди. У: «Эй Марям, сенга бу қаердан?»деди. Ул:«Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради», деди.
38. Thereupon Zechariah prayed to his Lord; he said, “My Lord, bestow on me good offspring from Your presence; You are the Hearer of Prayers.” 38Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб: «Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан», деди.
40. He said, “My Lord, how will I have a son, when old age has overtaken me, and my wife is barren?” He said, “Even so, Allah does whatever He wills.” 40У: «Эй Роббим, менга қандоқ ўғил бўлсин?! Ўзим улуғ ёшга кирган бўлсам, хотиним туғмас бўлса?!»деди. У зот: «Шундоқ, Аллоҳ хоҳлаганини қилади», деди.
41. He said, “My Lord, give me a sign.” He said, “Your sign is that you shall not speak to the people for three days, except by gestures. And remember your Lord much, and praise in the evening and the morning.” 41У: «Эй Роббим, менга бир белги тайинла», деди. У зот: «Сенинг белгинг, уч кун одамларга фақат ишора билан гапиришингдир. Роббингни кўп эсла ва эртаю кеч тасбиҳ айт!» деди.
42. The angels said, “O Mary, Allah has chosen you, and has purified you. He has chosen you over all the women of the world. 42Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди.
45. The Angels said, “O Mary, Allah gives you good news of a Word from Him. His name is the Messiah, Jesus, son of Mary, well-esteemed in this world and the next, and one of the nearest. 45Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масиҳ, Ийсо ибн Марям бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир.
47. She said, “My Lord, how can I have a child, when no man has touched me?” He said, “It will be so. Allah creates whatever He wills. To have anything done, He only says to it, ‘Be,’ and it is.” 47У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» деди. У зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши кифоя, бўлаверадир», деди.
51. “Allah is my Lord and your Lord, so worship Him. That is a straight path.” 51Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Бу–сироти мустақимдир», дейдир.
52. When Jesus sensed disbelief on their part, he said, “Who are my allies towards Allah?” The disciples said, “We are Allah’s allies; we have believed in Allah, and bear witness that we submit.” 52Ийсо улардан кофирликни сезиб қолганда: «Кимлар Аллоҳ йўлида менга ёрдамчи бўлади?!» деди. Ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл.
55. Allah said, “O Jesus, I am terminating your life, and raising you to Me, and clearing you of those who disbelieve. And I will make those who follow you superior to those who disbelieve, until the Day of Resurrection. Then to Me is your return; then I will judge between you regarding what you were disputing. 55Аллоҳ: «Эй Ийсо, Мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман ва қиёмат кунигача сенга эргашганларни куфр келтирганлардан устун қўювчиман. Сўнгра қайтиш жойингиз Ўзимга, бас, ихтилоф қилган нарсаларингиз бўйича орангизда Ўзим ҳукм чиқараман», деганини эсла!
59. The likeness of Jesus in Allah’s sight is that of Adam: He created him from dust, then said to him, “Be,” and he was. 59Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди.