USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
In conclusion, the Presidents reaffirmed their commitment to strengthening an open and constructive dialogue and partnership between Uzbekistan and the EU, as well as promoting further expansion of regional cooperation and connectivity based on the principles of good neighborliness, mutual respect, trust and compliance with fundamental norms of international law in order to transform the Central Asia to a region of peace, security, stability and sustainable development. Якунда Президентлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотни ва шерикликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Марказий Осиёни тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш мақсадида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига риоя қилиш принциплари асосида минтақавий кооперация ва ўзаро боғлиқликни янада кенгайтиришга кўмаклашишга интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

The President of Uzbekistan paid tribute to the fallen and laid flowers at the memorial.

Давлатимиз раҳбари ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гул қўйди.

We consider this format to be an important and well-needed platform for promoting the practical cooperation, building up trust, partnership and interconnectivity. Биз мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қараймиз.
Despite the consequences of the pandemic and the current challenges, we continue to implement the strategy of irreversible reforms in the New Uzbekistan. Пандемия оқибатлари ва замонавий таҳдидларга қарамасдан, биз Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда давом этмоқдамиз.
Today, Uzbekistan, which is already a home to more than half of the population of Central Asia, is experiencing active demographic growth, which creates a solid foundation and powerful resource for the long-term sustainable development of the country. Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилаётган Ўзбекистонда бугунги кунда фаол демографик ўсиш кузатилмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг узоқ истиқболдаги барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ва қудратли ресурс бўлиб хизмат қилади.
Distinguished Heads of Delegations! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Within a few years, many of the problems that have accumulated for decades, in the solution of which virtually no one had believed, have been resolved. As my colleagues have already noted, an effective mechanism has been established for the regular Consultative Meetings of the Heads of the Central Asian States. Бир неча ўн йиллар мобайнида йиғилиб қолган, ҳал этилишига ҳеч ким ишонмай қўйган кўплаб муаммолар бир неча йил давомида бартараф этилди. Ҳамкасбларим қайд этиб ўтганларидек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувларининг самарали механизми яратилди.
On the eve of the summit, in Uzbekistan we have analyzed the state of affairs in the field of trade and economic cooperation. Саммит арафасида биз Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги ишлар ҳолатини таҳлил қилдик.
Since the beginning of the year alone the export of Uzbek goods with high added value has almost doubled. Биргина жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошди.
First, it is ensuring that our industrial products comply with high European standards and technical regulations. Биринчидан, бу саноат маҳсулотларимизнинг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш.
Third, conducting the joint marketing research and targeted events, as well as the promotions to ensure the goods from the Central Asian countries are recognizable and in demand by the European consumers. Учинчидан, европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш.
We propose to hold the first meeting of the Committee next spring in Samarkand on the eve of the annual meeting of the Board of Governors of the European Bank for Reconstruction and Development. Қўмитанинг биринчи учрашувини келгуси йили баҳорда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг йиллик мажлиси арафасида Самарқандда ўтказишни таклиф қиламиз.
The sphere of tourism has an enormous potential. Today, the European countries are the undisputed leaders in the global tourism field. Туризм соҳасида йирик имкониятлар мавжуд. Бугунги кунда Европа давлатлари жаҳон туризм тармоғида мутлақо етакчи ҳисобланади.
At the first «EU – Central Asia» Tourism Forum in the city of Khiva next year, we propose to present to the attention of the leading European operators the concept of a common regional tourism product. Келгуси йилда Хива шаҳрида ўтказиладиган «Европа Иттифоқи –Марказий Осиё» биринчи туризм форуми доирасида Европанинг етакчи операторлари эътиборига Умумий минтақавий туризм маҳсулотлари концепциясини тақдим этишни таклиф этамиз.
In our view, such events shall contribute to a better mutual understanding and consolidating the humanitarian ties between the peoples of Europe and our region. Фикримизча, бундай тадбирлар Европа ва бизнинг минтақамиз халқлари ўртасида бир-бирини яхшироқ тушуниш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади.
Based on the international practice, we propose to establish cooperation between our intelligence and law enforcement agencies to exchange information and jointly counter the modern threats. Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ахборот алмашиш ва замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш учун бизнинг махсус хизматларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламиз.
We regularly send humanitarian assistance to the Afghan people. We have not stopped the supply of electricity, oil products and food even in the most difficult periods. Биз афғон халқига доимий равишда гуманитар ёрдам кўрсатиб келаяпмиз. Ҳатто энг мураккаб даврда ҳам электр энергияси, нефть ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатганимиз йўқ.
We are speaking about the critical situation of millions of people living there, in fact deprived of social guarantees. Гап у ерда яшаётган, ижтимоий кафолатлардан маҳрум бўлган миллионлаб одамларнинг оғир аҳволи ҳақида бормоқда.
We are also ready to continue the productive cooperation with the European partners in using the potential of logistics and educational hubs in our border city of Termez. Биз, шунингдек, Термиз чегара шаҳримиздаги логистика ва таълим хабларининг салоҳиятидан фойдаланишда европалик шерикларимиз билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз.
Distinguished heads of delegations! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!