USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ai: 4056 words & 2 translates

English Ўзбек
247. Their prophet said to them, “Allah has appointed Saul to be your king.” They said, “How can he have authority over us, when we are more worthy of authority than he, and he was not given plenty of wealth?” He said, “Allah has chosen him over you, and has increased him in knowledge and stature.” Allah bestows His sovereignty upon whomever He wills. Allah is Embracing and Knowing. 247Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб тайинлади», деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин. Ундан кўра подшоҳликка биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унгакўпроқ мол ҳам берилмаган» дедилар. У: «Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради.Ва Аллоҳ кенг қамровлива билувчидир», деди.
248. And their prophet said to them, “The proof of his kingship is that the Ark will be restored to you, bringing tranquility from your Lord, and relics left by the family of Moses and the family of Aaron. It will be carried by the angels. In that is a sign for you, if you are believers.” 248Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси, сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта бу нарсада сизларга белги бор», деди.
249. When Saul set out with the troops, he said, “Allah will be testing you with a river. Whoever drinks from it does not belong with me. But whoever does not drink from it, does belong with me, except for whoever scoops up a little with his hand.” But they drank from it, except for a few of them. Then, when he crossed it, he and those who believed with him, they said, “We have no strength to face Goliath and his troops today.” But those who knew that they would meet Allah said, “How many a small group has defeated a large group by Allah’s will. Allah is with the steadfast.” 249Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар дарёдан ўтганларида улар: «Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ», дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: «Қанчадан­қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар.
250. And when they confronted Goliath and his troops, they said, “Our Lord, pour down patience on us, and strengthen our foothold, and support us against the faithless people.” 250Жолут ва унинг аскарларигарўбарў келганларида: «Роббимиз, бизга сабр тўккин,бизни собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин», дедилар.
251. And they defeated them by Allah’s leave, and David killed Goliath, and Allah gave him sovereignty and wisdom, and taught him as He willed. Were it not for Allah restraining the people, some by means of others, the earth would have gone to ruin. But Allah is gracious towards mankind. 251Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳликва ҳикматни берди вахоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилиш бўлмаса эди, ер юзи бузиларди.Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир.
253. These messengers: We gave some advantage over others. To some of them Allah spoke directly, and some He raised in rank. We gave Jesus son of Mary the clear miracles, and We strengthened him with the Holy Spirit. Had Allah willed, those who succeeded them would not have fought one another, after the clear signs had come to them; but they disputed; some of them believed, and some of them disbelieved. Had Allah willed, they would not have fought one another; but Allah does whatever He desires. 253Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ­ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади.
258. Have you not considered him who argued with Abraham about his Lord, because Allah had given him sovereignty? Abraham said, “My Lord is He who gives life and causes death.” He said, “I give life and cause death.” Abraham said, “Allah brings the sun from the East, so bring it from the West,” so the blasphemer was confounded. Allah does not guide the wrongdoing people. 258Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббиим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин­чи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас.
259. Or like him who passed by a town collapsed on its foundations. He said, “How can Allah revive this after its demise?” Thereupon Allah caused him to die for a hundred years, and then resurrected him. He said, “For how long have you tarried?” He said, “I have tarried for a day, or part of a day.” He said, “No. You have tarried for a hundred years. Now look at your food and your drink—it has not spoiled—and look at your donkey. We will make you a wonder for mankind. And look at the bones, how We arrange them, and then clothe them with flesh.” So when it became clear to him, he said, “I know that Allah has power over all things.” 259Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди,сўнгра қайта тирилтирди. У зот:«Қанчаётднг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларганазар сол, уларни қандоқ ҳаракатгасоламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди.Унга равшан бўлганда:«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди.
260. And when Abraham said, “My Lord, show me how You give life to the dead.” He said, “Have you not believed?” He said, “Yes, but to put my heart at ease.” He said, “Take four birds, and incline them to yourself, then place a part on each hill, then call to them; and they will come rushing to you. And know that Allah is Powerful and Wise.” 260Эсла,Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот:«Қушдан тўртта олгин­да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди.
261. The parable of those who spend their wealth in Allah’s way is that of a grain that produces seven spikes; in each spike is a hundred grains. Allah multiplies for whom He wills. Allah is Bounteous and Knowing. 261Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир.
264. O you who believe! Do not nullify your charitable deeds with reminders and hurtful words, like him who spends his wealth to be seen by the people, and does not believe in Allah and the Last Day. His likeness is that of a smooth rock covered with soil: a downpour strikes it, and leaves it bare—they gain nothing from their efforts. Allah does not guide the disbelieving people. 264Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас.
265. And the parable of those who spend their wealth seeking Allah’s approval, and to strengthen their souls, is that of a garden on a hillside. If heavy rain falls on it, its produce is doubled; and if no heavy rain falls, then dew is enough. Allah is seeing of everything you do. 265Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир.
267. O you who believe! Give of the good things you have earned, and from what We have produced for you from the earth. And do not pick the inferior things to give away, when you yourselves would not accept it except with eyes closed. And know that Allah is Sufficient and Praiseworthy. 267Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг.Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўз юмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган зотдир.
272. Their guidance is not your responsibility, but Allah guides whom He wills. Any charity you give is for your own good. Any charity you give shall be for the sake of Allah. Any charity you give will be repaid to you in full, and you will not be wronged. 272Уларни ҳидоятга солиш сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ҳидоятга бошлар. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўз фойдангизга. Қилган нафақангиз, фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўзингизга тўлалигича қайтарилур. Сизларга зулм қилинмас.
273. It is for the poor; those who are restrained in the way of Allah, and unable to travel in the land. The unaware would think them rich, due to their dignity. You will recognize them by their features. They do not ask from people insistently. Whatever charity you give, Allah is aware of it. 273(Садақа ва хайру­эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида касб қилишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нафақа қилган яхшиликларингизни, албатта, Аллоҳ билгувчидир.

275. Those who swallow usury will not rise, except as someone driven mad by Satan's touch. That is because they say, “Commerce is like usury.” But Allah has permitted commerce, and has forbidden usury. Whoever, on receiving advice from his Lord, refrains, may keep his past earnings, and his case rests with Allah. But whoever resumes—these are the dwellers of the Fire, wherein they will abide forever.

275Рибони ейдиганлар(қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш­да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

278. O you who believe! Fear Allah, and forgo what remains of usury, if you are believers. 278Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг.
281. And guard yourselves against a Day when you will be returned to Allah; then each soul will be rewarded fully for what it has earned, and they will not be wronged. 281Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас.

282. O you who believe! When you incur debt among yourselves for a certain period of time, write it down. And have a scribe write in your presence, in all fairness. And let no scribe refuse to write, as Allah has taught him. So let him write, and let the debtor dictate. And let him fear Allah, his Lord, and diminish nothing from it. But if the debtor is mentally deficient, or weak, or unable to dictate, then let his guardian dictate with honesty. And call to witness two men from among you. If two men are not available, then one man and two women whose testimony is acceptable to all—if one of them fails to remember, the other would remind her. Witnesses must not refuse when called upon. And do not think it too trivial to write down, whether small or large, including the time of repayment. That is more equitable with Allah, and stronger as evidence, and more likely to prevent doubt—except in the case of a spot transaction between you—then there is no blame on you if you do not write it down. And let there be witnesses whenever you conclude a contract, and let no harm be done to either scribe or witness. If you do that, it is corruption on your part. And fear Allah. Allah teaches you. Allah is aware of everything.

282Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди­берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди­сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир.

286. Allah does not burden any soul beyond its capacity. To its credit is what it earns, and against it is what it commits. “Our Lord, do not condemn us if we forget or make a mistake. Our Lord, do not burden us as You have burdened those before us. Our Lord, do not burden us with more than we have strength to bear; and pardon us, and forgive us, and have mercy on us. You are our Lord and Master, so help us against the disbelieving people.” 286Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофирқавмларга бизни ғолиб қил.