Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The decision to issue a preliminary permit shall be made within three months from the date of submission of the application and all necessary documents and based on assessment the financial capacity and reputation of the founders, professional qualifications of the bank managers, business plan, financial plan, capital structure, the availability of suitable bank facilities and equipment. | Дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор ариза ва у билан бирга барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан уч ой ичида қабул қилинади ва муассисларнинг молиявий имкониятларини ҳамда обрўсини, банк раҳбарлигига таклиф этилаётганларнинг касб малакаларини, бизнес-режани, молиявий режани, капиталнинг тузилишини, тегишли банк бинолари ва ускуналар билан таъминлаш имкониятларини баҳолашга асосланади. |
insufficient financial status of one or more founders; | бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги; |
non-compliance of candidates for the post of head of bank and chief accountant. | банк раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига номзодларнинг бу касбга номувофиқлиги. |
The head of the branch manages the head of the bank, which forms them with the Central Bank. | Филиалларнинг раҳбарларини уларни ташкил этган банкнинг раҳбари Марказий банк билан келишиб тайинлайди. |
appointment and dismissal of bank managers; | банк раҳбарларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш; |
The board of directors which carries out the operational management and responsible bank’s activities is the executive body of bank. The board of directors is accountable to the board of bank and the general meeting of shareholders. | Банкка оператив раҳбарлик қилувчи ва унинг фаолияти учун жавоб берувчи банк бошқаруви банкнинг ижроия органи ҳисобланади. Бошқарув банк кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордир. |
Trustee shall have a competence of bank officials and its shareholders, as well as a right to take the necessary measures to normalize the bank, including to close of the branches in accordance with the legislation, to dismis of officials and employees. | Васий банкнинг мансабдор шахслари ва унинг акциядорлари ваколатларига, шунингдек банк аҳволини нормаллаштириш учун зарур чоралар кўриш, жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ филиалларни ёпиш, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. |
Reference about the accounts and deposits of individuals are given to clients themselves and their legal representatives; to the courts, the inquiry and the investigating authorities on the cases when the money and other valuables of the clients’ accounts and deposits are stamped, disposed of, or confiscated. | Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади. |
For breach of accounting and reporting rules, bank managers are liable in accordance with legislation. | Бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари бузилганлиги учун банк раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. |
The audit includes, in particular, capital adequacy assessment, classification of loans, compensation for losses on loans, risk and liquidity measurement. | Аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади. |
On October 28, 2022, a meeting took place in Tashkent between Mr. Shavkat Mirziyoyev, President of the Republic of Uzbekistan and Mr. Charles Michel, President of the European Council. |
2022 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель учрашув ўтказдилар. |
The parties welcomed the desire of the European Union to strengthen ties and interregional cooperation with Uzbekistan and Central Asia. | Томонлар Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишини олқишладилар. |
The parties noted productive activity of the joint mechanisms of bilateral and interregional cooperation. They expressed readiness to take joint efforts to further increase the effective use of their potential and capabilities. | Икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик учун яратилган қўшма механизмлар сермаҳсул ишлаётгани ижобий баҳоланди. Уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлик билдирилди. |
The parties welcomed the recent initialing of the Enhanced Partnership and Cooperation Agreement, which is set to open a new page in relations between Uzbekistan and the European Union, and strengthen cooperation on a wide range of issues in policy, economy, security and human dimension. | Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очадиган, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва инсон капитали йўналишларидаги масалаларнинг кенг доираси бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим дастлабки босқичда имзоланганини олқишладилар. |
The Presidents appreciated the constructive dialogue and active interaction in the field of human rights, democracy and the rule of law. The parties are determined to further promote the strengthening of cooperation between Uzbekistan and the EU in this direction. | Президентлар инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги соҳасидаги конструктив мулоқот ва фаол ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Ўзбекистон ва ЕИнинг бу борадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам кўмаклашишга томонлар қатъий интиладилар. |
The President of the European Council noted with satisfaction the ever-growing attention of the leadership of Uzbekistan to ensuring gender equality, empowerment of women, youth and children and assured that the EU is ready to continue comprehensive assistance in the implementation of projects and programs in these areas. |
Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибори ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади ҳамда ЕИ ушбу соҳалардаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмакни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. |
The Presidents welcomed the dynamic development of economic, trade and investment cooperation between Uzbekistan and the European Union. Granting Uzbekistan a status of the EU’s GSP+ arrangement beneficiary in April 2021 became an important step in this regard, which opened up access for a large number of Uzbek commodities to the EU market. | Президентлар Ўзбекистон билан Евроиттифоқ ўртасида иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини олқишладилар. Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга “GSP+” тизимининг бенефициар мамлакати мақоми берилиб, ўзбек маҳсулотларининг кенг номенклатураси ЕИ мамлакатларига божсиз етказиб берилишига имконият яратилгани бу борада муҳим қадам бўлди. |
The parties attached special attention to the need for joint efforts to accelerate the implementation of the EU Strategy for Central Asia and welcomed the EU-Central Asia Connectivity Conference: Global Gateway for Sustainable Development to be held on November 18, 2022 in Samarkand. | Томонлар ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси бажарилишини жадаллаштириш мақсадида биргаликда чора кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар ҳамда 2022 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “ЕИ – Марказий Осиё” форматида ўзаро боғлиқлик бўйича “Барқарор тараққиёт учун “Глобал дарвоза” конференциясининг ўтказилишини олқишладилар. |
The importance of continuing joint efforts in terms of strengthening connectivity, ensuring security and stability in the Central Asia has been noted. | Марказий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. |
In this context, the parties underlined the need to prevent Afghanistan from turning into a source of permanent threat to regional and international security. | Шу маънода, Афғонистоннинг минтақавий ва халқаро хавфсизликка сурункали таҳдидлар манбаига айланишига йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилди. |