Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Do those who disbelieve think that they can take My servants for masters instead of Me? We have prepared Hell for the hospitality of the faithless. | 102Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб бандаларимни валийилоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз. |
It is they who rejected the communications of their Lord, and the encounter with Him. So their works are in vain. And on the Day of Resurrection, We will consider them of no weight. | 105Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз. |
As for those who believe and do righteous deeds, they will have the Gardens of Paradise for hospitality. | 107Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир. |
Say, “I am only a human being like you, being inspired that your god is One God. Whoever hopes to meet his Lord, let him work righteousness, and never associate anyone with the service of his Lord.” | 110Сен:«Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин. |
“And I fear for my dependents after me, and my wife is barren. So grant me, from Yourself, an heir. | 5Ва, албатта, мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий–ортдан қолгувчи ато эт. |
He said, “My Lord, give me a sign.” He said, “Your sign is that you will not speak to the people for three nights straight.” | 10У: «Роббим, менга бир белги ато қил», деди. У зот: «Сенинг белгинг саломат ҳолингда, одамларга уч кеча гапирмаслигингдир», деди. |
And he came out to his people, from the sanctuary, and signaled to them to praise morning and evening. | 11Бас, у ўз қавми ҳузурига меҳробдан чиқди ва уларга, эртаю кеч тасбиҳ айтинглар, деб ишора қилди. |
He said, “Thus said your Lord, `It is easy for Me, and We will make him a sign for humanity, and a mercy from Us. It is a matter already decided.'“ | 21У: «Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир ва уни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиш учун, бу, ҳукми чиқиб бўлган ишдир», деди. |
But the various factions differed among themselves. So woe to those who disbelieve from the scene of a tremendous Day. | 37Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин. |
It is We who will inherit the earth and everyone on it, and to Us they will be returned. | 40Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар. |
And We gave them freely of Our mercy, and gave them a noble reputation of truth. | 50Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик. |
These are some of the prophets God has blessed, from the descendants of Adam, and from those We carried with Noah, and from the descendants of Abraham and Israel, and from those We guided and selected. Whenever the revelations of the Most Gracious are recited to them, they would fall down, prostrating and weeping. | 58Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, Ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлган зотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар. |
But they were succeeded by generations who lost the prayers and followed their appetites. They will meet perdition. | 59Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар. |
They will hear no nonsense therein, but only peace. And they will have their provision therein, morning and evening. | 62Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур. |
By your Lord, We will round them up, and the devils, then We will bring them around Hell, on their knees. | 68Роббингга қасамки, Биз уларни ва шайтонларни, албатта, маҳшарга тўплаймиз, сўнгра уларни жаҳаннам атрофига тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз. |
Then We will rescue those who were devout, and leave the wrongdoers in it, on their knees. | 72Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз. |
When Our clear revelations are recited to them, those who disbelieve say to those who believe, “Which of the two parties is better in position, and superior in influence?” | 73Қачонки уларга Бизнинг равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир?» дерлар. |
By no means! They will reject their worship of them, and become opponents to them. | 82Йўқ! у(худо)лар уларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга зид бўлурлар. |
Have you not considered how We dispatch the devils against the disbelievers, exciting them with incitement? | 83Биз шайтонларни кофирларга уларни доимий қўзғаб туришга юборганимизни кўрмадингми? |
Those who believe and do righteous deeds, the Most Merciful will give them love. | 96Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур. |