USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
And We strengthened their hearts, when they stood up and said, “Our Lord is the Lord of the heavens and the earth; we will not call on any god besides Him, for then we would have spoken an outrage.” 14Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар ва: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
“These people, our people, have taken to themselves gods other than Him. Why do they not bring a clear proof concerning them? Who, then, does greater wrong than he who invents lies and attributes them to God?” 15Ана у қавмимиз Ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор.
You would have seen the sun, when it rose, veering away from their cave towards the right, and when it sets, moving away from them to the left, as they lay in the midst of the cave. That was one of God’s wonders. He whom God guides is truly guided; but he whom He misguides, for him you will find no directing friend. 17Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят­мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
Even so, We awakened them, so that they may ask one another. A speaker among them said, “How long have you stayed?” They said, “We have stayed a day, or part of a day.” They said, “Your Lord knows best how long you have stayed.” “Send one of you to the city, with this money of yours, and let him see which food is most suitable, and let him bring you some provision thereof. And let him be gentle, and let no one become aware of you.” 19Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин.
So it was, that We caused them to be discovered, that they would know that the promise of God is true, and that of the Hour there is no doubt. As they were disputing their case among themselves, they said, “Build over them a building.” Their Lord knows best about them. Those who prevailed over their case said, “We will set up over them a place of worship.” 21Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар.
Say, “God knows best how long they stayed.” His is the mystery of the heavens and the earth. By Him you see and hear. They have no guardian apart from Him, and He shares His Sovereignty with no one. 26Сен:«Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У зот нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин.
And content yourself with those who pray to their Lord morning and evening, desiring His Presence. And do not turn your eyes away from them, desiring the glitter of this world. And do not obey him whose heart We have made heedless of Our remembrance—so he follows his own desires—and his priorities are confused. 28Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
And say, “The truth is from your Lord. Whoever wills—let him believe. And whoever wills—let him disbelieve”. We have prepared for the unjust a Fire, whose curtains will hem them in. And when they cry for relief, they will be relieved with water like molten brass, which scalds the faces. What a miserable drink, and what a terrible place. 29Сен:«Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!
These will have the Gardens of Eden, beneath which rivers flow. Reclining on comfortable furnishings, they will be adorned with bracelets of gold, and will wear green garments of silk and brocade. What a wonderful reward, and what an excellent resting-place. 31Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб турадир. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой.
And cite for them the parable of two men. To one of them We gave two gardens of vine, and We surrounded them with palm-trees, and We placed between them crops. 32Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида эк инзор қилдик.
And cite for them the parable of the present life: it is like water that We send down from the sky; the plants of the earth absorb it; but then it becomes debris, scattered by the wind. God has absolute power over everything. 45Уларга ҳаёти дунёнинг мисолини келтир. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир.
We said to the angels, “Bow down to Adam.” So they bowed down, except for Satan. He was of the jinn, and he defied the command of his Lord. Will you take him and his offspring as lords instead of Me, when they are an enemy to you? Evil is the exchange for the wrongdoers. 50Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман­ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.
What prevented people from accepting faith, when guidance has come to them, and from seeking their Lord’s forgiveness? Unless they are waiting for the precedent of the ancients to befall them, or to have the punishment come upon them face to face. 55Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишини ёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос.
Who does greater wrong than he, who, when reminded of his Lord’s revelations, turns away from them, and forgets what his hands have put forward? We have placed coverings over their hearts, lest they understand it, and heaviness in their ears. And if you call them to guidance, they will not be guided, ever. 57Роббиси оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган (гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз у (Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар.
Your Lord is the Forgiver, Possessor of Mercy. Were He to call them to account for what they have earned, He would have hastened the punishment for them. But they have an appointment from which they will find no escape. 58Ва Роббинг сермағфират ва раҳм­шафқат соҳиби зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар.
Then they came upon a servant of Ours, whom We had blessed with mercy from Us, and had taught him knowledge from Our Own. 65Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.
So we wanted their Lord to replace him with someone better in purity, and closer to mercy. 81Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди.
“But as for him who believes and acts righteously, he will have the finest reward, and We will speak to him of Our command with ease.” 88Аммо иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларга гўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз», деди.
Until, when he reached the rising of the sun, he found it rising on a people for whom We had provided no shelter from it. 90То қуёш чиқиш жойига етганида, уни бир қавм устидан чиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик.
On that Day, We will present the disbelievers to Hell, all displayed. 100Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.