Found ant: 2009 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The return of assets pursuant to this chapter is a fundamental principle of this Convention, and States Parties shall afford one another the widest measure of cooperation and assistance in this regard. | Мазкур бобга асосан активларнинг қайтарилиши ўз моҳиятига кўра мазкур Конвенциянинг энг муҳим принципи ҳисобланади ва иштирокчи Давлатлар ушбу йўналишда бир-бирлари билан кенг миқёсда ва яқиндан ҳамкорлик қиладилар ҳамда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. |
In order to facilitate implementation of the measures provided for in paragraph 1 of this article, each State Party, in accordance with its domestic law and inspired by relevant initiatives of regional, interregional and multilateral organizations against money-laundering, shall: | 2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳамда пул маблағларини ҳалоллаб олиш бўйича минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда: |
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance pursuant to article 55 of this Convention with respect to property acquired through or involved in the commission of an offence established in accordance with this Convention, shall, in accordance with its domestic law: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка тааллуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance upon a request made pursuant to paragraph 2 of article 55 of this Convention, shall, in accordance with its domestic law: | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан жўнатилган илтимос бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
Submit the request to its competent authorities for the purpose of obtaining an order of confiscation and, if such an order is granted, give effect to it; or | а) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни олиш мақсадида бу илтимосни ўзининг ваколатли органларига юборади ва шундай қарорни олган тақдирда уни ижро этади, ёки |
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. | 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради. |
The provisions of article 46 of this Convention are applicable, mutatis mutandis, to this article. In addition to the information specified in article 46, paragraph 15, requests made pursuant to this article shall contain: | 3. Мазкур Конвенциянинг 46-моддасидаги ҳолатлар мазкур моддага нисбатан mutatis mutandis тарзда қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ юборилаётган илтимос таркибида 46-модданинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча қилинган қуйидагилар баён этилади: |
In the case of a request pertaining to paragraph 1 (a) of this article, a description of the property to be confiscated, including, to the extent possible, the location and, where relevant, the estimated value of the property and a statement of the facts relied upon by the requesting State Party sufficient to enable the requested State Party to seek the order under its domestic law; | а) мазкур модданинг 1 (а)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг таърифланиши, шу жумладан, имкон даражасида унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва, агар бу ўринли бўлса, мол-мулкнинг баҳоланган қиймати ва сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ қарор чиқариши учун чоралар кўришига етарли бўлган далиллар баён этилган ариза; |
If a State Party elects to make the taking of the measures referred to in paragraphs 1 and 2 of this article conditional on the existence of a relevant treaty, that State Party shall consider this Convention the necessary and sufficient treaty basis. | 6. Агар иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида қайд этилган чоралар кўрилишини мувофиқ шартнома мавжуд бўлиши билан шартлашни хоҳласа, у ҳолда бу иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияни зарур ва етарли бўлган шартномавий-ҳуқуқий асос сифатида кўради. |
Before lifting any provisional measure taken pursuant to this article, the requested State Party shall, wherever possible, give the requesting State Party an opportunity to present its reasons in favour of continuing the measure. | 8. Мазкур моддага мувофиқ қабул қилинган исталган таъминловчи чоранинг бекор қилинишидан аввал сўров берилаётган иштирокчи Давлат, мумкин бўлган ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлатга бундай чорани амалга оширишни давом эттириш фойдадан холи бўлмаслигини асослаб бериши учун имконият тақдим этади. |
Property confiscated by a State Party pursuant to article 31 or 55 of this Convention shall be disposed of, including by return to its prior legitimate owners, pursuant to paragraph 3 of this article, by that State Party in accordance with the provisions of this Convention and its domestic law. | 1. Иштирокчи Давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра аввалги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тасарруф қилади. |
Where appropriate, unless States Parties decide otherwise, the requested State Party may deduct reasonable expenses incurred in investigations, prosecutions or judicial proceedings leading to the return or disposition of confiscated property pursuant to this article. | 4. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат тегишли ҳолатларда, агар фақат иштирокчи Давлатлар бошқа қарорни қабул қилмасалар, сўров берилаётган иштирокчи Давлат мусодара қилинган мол-мулк қайтарилишига ёки мазкур моддага мувофиқ тасарруф қилинишига олиб келган тергов ишлари, кўрилган жиноий иш ёки суд муҳокамаси вақтида сарфланган оқилона харажатларни олиб қолиши мумкин. |
States Parties shall consider concluding bilateral or multilateral agreements or arrangements to enhance the effectiveness of international cooperation undertaken pursuant to this chapter of the Convention. | Иштирокчи давлатлар Конвенциянинг мазкур бобига асосан амалга ошириладиган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш учун икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. |
Building capacity in the development and planning of strategic anti-corruption policy; | b) коррупцияга қарши кураш бўйича стратегик сиёсатни ишлаб чиқиш ва режалаштириш соҳасида потенциал яратиш; |
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. | 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар. |
States Parties shall strengthen, to the extent necessary, efforts to maximize operational and training activities in international and regional organizations and in the framework of relevant bilateral and multilateral agreements or arrangements. | 3. Иштирокчи Давлатлар, қанчалик лозим бўлса, халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги ҳамда тегишли икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ва битимлар доирасидаги амалий ва ўқув тадбирлар самарадорлигини максимал оширишга қаратилган ҳаракатларини фаоллаштирадилар. |
Facilitating the exchange of information among States Parties on patterns and trends in corruption and on successful practices for preventing and combating it and for the return of proceeds of crime, through, inter alia, the publication of relevant information as mentioned in this article; | b) иштирокчи Давлатлар ўртасида коррупциянинг шакллари ва бу соҳадаги тенденциялар тўғрисидаги, шунингдек коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш жиноий даромадларни қайтариш тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига кўмаклашиш, бошқалари билан бир қаторда мазкур моддада қайд этилган маълумотларни чоп этиш; |
Cooperating with relevant international and regional organizations and mechanisms and non-governmental organizations; | с) тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва механизмлар, шунингдек нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш; |
Making appropriate use of relevant information produced by other international and regional mechanisms for combating and preventing corruption in order to avoid unnecessary duplication of work; | d) коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида бошқа халқаро ва минтқавий ташкилотлар тайёрлаган мувофиқ маълумотлардан, ишларнинг такрорланишини олдини олиш учун тегишли тарзда фойдаланиш; |
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. |