USA English ‹ › UZ Uzbek

Found all: 4500 words & 2 translates

English Ўзбек
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
The law shall come into effect when it is adopted by the Legislative Chamber, approved by the Senate, signed by the President of the Republic of Uzbekistan and issued in the official publications in specified by law procedure. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
The law, adopted by the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, not later than ten days from the date of adoption, shall be addressed to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.
The law, approved by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, within ten days, shall be addressed to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.
The President of the Republic of Uzbekistan, within thirty days, shall sign the law and promulgate it. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.
The law, rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, shall be returned to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.
In case of the second consideration of the rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan law and approval the law by the Legislative Chamber, by a majority in two thirds of votes of the total number of deputies, it shall be considered to be adopted by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and addressed by the Legislative Chamber to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.
On the law rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan the Legislative Chamber and the Senate, on a par with, may form from among deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate a conciliatory commission for overcoming the occured disagreements. At adoption by the chambers proposals of the conciliatory commission the law shall be subject to consideration in ordinary procedure. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.
The President of the Republic of Uzbekistan shall have the right to return the law with his objections to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
In case of approval of the law in the earlier adopted edition by a majority not less than two thirds of votes of the total number accordingly of deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the law shall be subject to signing by the President of the Republic of Uzbekistan within fourteen days and promulgation. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Publication of laws and other normative-legal acts shall be an obligatory condition for their application. Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall elect from its composition the Speaker of the Legislative Chamber and his deputies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.
The Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies shall be elected by a majority of votes of the total number of deputies by secret ballot for the term of powers of the Legislative Chamber. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
The Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be recalled before the appointed time by decision of the Legislative Chamber adopted by more than two thirds of votes of the total number of deputies of the Legislative Chamber by secret ballot. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
The Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери:
The Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall issue ordinances. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери фармойишлар чиқаради.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its composition the Chairman of the Senate and his deputies. The Chairman of the Senate shall be elected upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.
One of the Deputies of the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be a representative from the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his Deputies shall be elected by a majority of votes of the total number of senators by secret ballot for the term of powers of the Senate. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be recalled before the appointed time by decision of the Senate adopted by more than two thirds of votes of the total number of senators by secret ballot. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.