Found олма: 375 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"Who is the greatest manager, really, Luque or Mike Gonzalez?" "I think they are equal." "And the best fisherman is you." "No. I know others better." "Que Va," the boy said. "There are many good fishermen and some great ones. But there is only you." "Thank you. You make me happy. I hope no fish will come along so great that he will prove us wrong." |
— Сенингча, энг улуғ тренер ким? Люкми ёки Майк Гонсалесми? — Менимча, улар бир-бирларидан қолишмайди. — Дунёда энг чапдаст балиқчи бўлса — сенсан. — Ундай эмас. Мендан ҳам зўр балиқчиларни кўрганман. — Qu e Va! деди бола.— Дунёда яхши балиқчилар кам эмас, жуда ажойиблари ҳам бор. Лекин сенинг олдингга тушадигани йўқ. — Раҳмат. Сен шундай деб ўйласанг, хурсандман. Менга жудаям катта балиқ тушмайди, деб умид қиламан, акс ҳолда, ишни дўндиролмай қолиб ҳафсалангни пир қилиб қўймасам, деб қўрқаман. |
"There is no such fish if you are still strong as you say." "I may not be as strong as I think/' the old man said. "But I know many tricks and I have resolution."
|
— Ҳақиқатан ҳам аввалги кучинг бўлса, дунёда сен эплолмайдиган балиқ топилмаса керак. — Балки, илгариги кучим қолмагандир. Лекин менда ғайрат бор, чидамим ҳам етарли.
|
Earlier in the week, the organization’s Almaty office suffered an extended power cut that other offices in the same building somehow managed to avoid. | Ҳафта бошида ташкилотнинг Олмаотадаги офисида электр таъминоти узоқ муддатга узилиб қолган эди. Қизиғи, айни бинодаги бошқа идоралар бу муаммога йўлиқмаган. |
"Go on and take it," Morganson insisted. | – Йўқ, олмаганингга қўймайман, – деди ўжарлик билан Моргансон. |
Again he drew on his mittens, pulled down his ear-flaps, took the rifle, and went out to his station on the river bank. He crouched in the snow, himself unseen, and watched. After a few minutes of inaction, the frost began to bite in, and he rested the rifle across his knees and beat his hands back and forth. Then the sting in his feet became intolerable, and he stepped back from the bank and tramped heavily up and down among the trees. But he did not tramp long at a time. Every several minutes he came to the edge of the bank and peered up and down the trail, as though by sheer will he could materialise the form of a man upon it. The short morning passed, though it had seemed century-long to him, and the trail remained empty. | Кейин яна қўлқопини кийиб, қулоқчинини тушириб, милтиқни елкасига осиб, қирғоқнинг юқори томонига кетди. Бировга кўринмайдиган панага ўтиб, атрофни кўздан кечирди. Баданига совуқ ўтмагунча бир неча дақиқа қимир этмай ўтирди; сўнг милтиқни тиззасига қўйиб, кафтларини бир-бирига ишқаб қизитган бўлди. Санчиқли оғриқларга оёқлари дош беролмай қолди. Энди қирғоқдан йироқлашиб, дарахтлар орасида у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бироқ бу тентирашлар узоққа чўзилмади. Ҳар беш-ўн дақиқа орасида Моргансон қирғоқ лабига келиб, одам қораси кўринармикан, деб диққат билан разм соларди. Қанчалик бениҳоя туюлмасин, қисқагина кун тун билан алмашарди. Йўл эса ўша- ўша хилватлигича қоларди. |
So it was that he conceived of the sled for which he waited. It was loaded with life, his life. His life was fading, fainting, gasping away in the tent in the snow. He was weak from lack of food, and could not travel of himself. But on the sled for which he waited were dogs that would drag him, food that would fan up the flame of his life, money that would furnish sea and sun and civilisation. Sea and sun and civilisation became terms interchangeable with life, his life, and they were loaded there on the sled for which he waited. The idea became an obsession, and he grew to think of himself as the rightful and deprived owner of the sled-load of life. | Пистирмада кўзлари тўрт бўлиб кутганча чаналар борасида шундай хаёлларга борарди. Чаналарда ҳаёт деб аталмиш неъмат бор эди, унга аталган неъмат. Унинг вужудидаги ҳаёт сўниб бораётибди. Гоҳида чодирга ташриф буюрган ўлим аскарларини қувиб солмоқда. Чалақурсоқликдан мажолсизланиб борар, сафарни давом эттиролмасди. Кўпдан бери кутаётган чаналарда унинг тириклик шамига аланга бериши мумкин бўлган егулик бор эди. Чаналарда яна муллажиринг ҳам бор эдики, улар денгиз, қуёш, тараққиётни ваъда қиларди. Денгиз, қуёш, тараққиёт – буларнинг барчаси тирикликнинг манбаи. Бу фикр унга тинчлик бермай қўйди ва аста-секин ўзини ҳаётбахш неъматлар ортилган чаналарнинг хўжайинидай ҳис эта бошлади. |
The cold snap broke, and he was able to remain by the bank once more, and the trail died again. For a week he crouched and watched, and never life stirred along it, not a soul passed in or out. He had cut down to one biscuit night and morning, and somehow he did not seem to notice it. Sometimes he marvelled at the way life remained in him. He never would have thought it possible to endure so much. | Шундан кейин аёзнинг попуги хийла пасайди. Лекин аҳвол ўша- ўша. Нақ бир ҳафта қўриқчилик қилган Моргансоннинг кўзи бирон мавжудотга тушмади. Моргансон кунлик тановулини тағин иккита кулчага камайтирди. Гоҳида бу сезилмасди ҳам. Туриб-туриб ҳалигача нафас олаётганидан ажибланарди. Бани башарнинг шунчалар заҳмату азобларга дош бериши мумкинлигини тасаввурига сиғдиролмасди. |
Morganson dashed up the hillside--at least he started to dash up. The next he knew he was coming out of a faint and dragging himself to his feet. He went up more slowly, pausing from time to time to breathe and to steady his reeling senses. At last he crawled over the trunk. The moose lay before him. He sat down heavily upon the carcase and laughed. He buried his face in his mittened hands and laughed some more. | Моргансон тепалик томон отилди, тўғрироғи, отилмоқчи бўлди. Кўзини очганда ҳушидан кетганини тушунди. Минг азоб билан ўрнидан турди, секин-аста одимлай кетди. Вақти-вақти билан нафасини ростлаб, бироз ўзига келиш учун тўхтади. Ниҳоят, қулаб ётган қарағайгача аранг судралиб етиб келди. Унинг ёнида буғу жонсиз ётарди. Моргансон жасад устига оғир чўкди ва бутун бошли қўшинни ер тишлатган баҳодирдай оғзини йиғиштиролмай қолди. |
When he had finished he selected a piece of meat weighing a hundred pounds, and started to drag it down to the tent. But the snow was soft, and it was too much for him. He exchanged it for a twenty-pound piece, and, with many pauses to rest, succeeded in getting it to the tent. He fried some of the meat, but ate sparingly. Then, and automatically, he went out to his crouching place on the bank. There were sled-tracks in the fresh snow on the trail. The sled-load of life had passed by while he had been cutting up the moose. | Гўштни бир ёқлик қилгач, юз қадоқ вазнли бўлагини танлаб олиб, чодир томон судраб кетмоқчи бўлди. Аммо бунинг уддасидан чиқолмади. Шунда йигирма қадоқлигини танлаб олди-да, тўхтамасдан чодирга судраб олиб келди. Бир парча гўштни қовуриб, нафсини қондирди. Кейин эса беихтиёр оёқлари ўзининг постига бошлаб кетди. Қорда янги излар пайдо бўлибди: буғу билан андармонлигида чаналар ўтган кўринади. |
He felt hungry. The dull, monotonous ache of hunger had now become a sharp and insistent pang. He hobbled back to the tent and fried a slice of meat. After that he smoked two whole pipefuls of dried tea leaves. Then he fried another slice of moose. He was aware of an unwonted glow of strength, and went out and chopped some firewood. He followed that up with a slice of meat. Teased on by the food, his hunger grew into an inflammation. It became imperative every little while to fry a slice of meat. He tried smaller slices and found himself frying oftener. | Ошқозони боз сурнай чала бошлади. Муттасил давом этаётган золим очлик чидаб бўлмас майлга айланди. Қўналғасига етиб келди-ю бир бўлак гўштни қовуриб еб олди, кейин қуруқшаган шамадан тўлдириб, нақ икки марта мундштук бурқситди ва яна бир парча гўштни паққос туширди. Сўнг ўзида ғайриоддий куч-қувватни ҳис қилди. Ташқарига чиқиб шох-шабба йиғиб келди. Шундан кейин яна гўшт бўлагидан баҳраманд бўлди. Гўшт нафсини қитиқлар, егани сари иштаҳаси очиларди. Моргансон ўзини тия олмас – дам-бадам гўштга қўл узатарди. Кичикроқ бўлакни кесмоқчи бўлар, лекин қўллари ўзига бўйсунмасди. |
It was dark when he arrived at Minto, but this served him. No one saw him arrive. Besides, he knew he would have moonlight by which to return. He climbed the bank and pushed open the saloon door. The light dazzled him. The source of it was several candles, but he had been living for long in an unlighted tent. As his eyes adjusted themselves, he saw three men sitting around the stove. They were trail-travellers--he knew it at once; and since they had not passed in, they were evidently bound out. They would go by his tent next morning. | Минтога кириб келганда қора тун ўз пардасини тортиб улгурганди. Лекин бу ҳам унинг фойдасига эди: қоронғуда биров уни таниб қолмайди. Қайтишда эса ой йўлини ёритиб туради. Ҳув ўша кунги қовоқхона эшигини очиб тўғри кираверди. Ичкарида атиги бир неча дона шам ёғду сочиб турса-да, хонадаги ёруғлик кўзини қамаштириб юборди. Моргансон ҳаддан ташқари узоқ муддат зим-зиё қўналғада яшаганди. Ниҳоят, кўзлари ёруғликка ўргангач, печ атрофида ўтирган уч эркакка кўзи тушди ва ўша ондаёқ ҳаммасига тушунди: учовлон чанада саёҳатга чиқишган, фақат бошқа тарафдан келишган. Эртага чодир ёнидан ўтишлари турган гап. |
He was still trying to become acquainted with his own voice. He hobbled across the floor and leant against the bar. He knew he must lie consistently; and while he maintained an appearance of careless indifference, his heart was beating and pounding furiously and irregularly, and he could not help looking hungrily at the three men by the stove. They were the possessors of life--his life. | У ҳануз овозини измига бўйсундиролмай ҳалак эди. Пештахтага яқинлашиб, тирсаги билан суянди. Обдон ўйлаб, кейин алдаш лозимлигини жуда яхши тушунарди; зоҳиран совуққон ва бепарво кўринса-да, юраги така-пука бўлар, ичида довул қўпган эди. Анов уч оға-инига еб қўйгудек қарашдан ўзини тиёлмади. Ахир, улар ҳаёт деб аталмиш неъматнинг соҳиблари. |
He cursed the brutes fiercely, but could not cow them. They replied with neck-bristling and snarling, and with quick lunges against their breastbands. He remembered Oleson, and turned his back upon them and went along the trail. He scarcely took notice of his lacerated leg. It was bleeding freely; the main artery had been torn, but he did not know it. | У итларга ҳақоратлар ёғдирди, аммо ювошлантиролмади. Бутун тўда ириллаб, унга ташланишга чоғланарди. Шу чоқ Моргансон лоп этиб Ольсонни эслаб қолди. Қайрилиб, йўл бўйлаб кета бошлади. Ғажиб ташланган оёғи парвойига ҳам келмади. Ярадан қон шариллаб оқарди – қон томири жароҳатланибди, лекин ўзининг бундан хабари йўқ. |
He made a movement to start back toward the sled, but found his foot rooted to the trail. He glanced down and saw that he stood in a fresh deposit of frozen red. There was red ice on his torn pants leg and on the moccasin beneath. With a quick effort he broke the frozen clutch of his blood and hobbled along the trail to the sled. The big leader that had bitten him began snarling and lunging, and was followed in this conduct by the whole team. | Моргансон чаналари ёнига қайтиб бормоқчи бўлди-ю, бироқ ўрнидан жилолмади: оёғи ерга ёпишиб қолибди. Қараса, оёғи музлаган қизил кўлмакда турганини кўрди. Бир силташ билан бу алвон муз кишандан халос бўлди ва чаналар томон ошиқди. Баҳайбат йўлбошчи ириллаб олдинга талпинар, бутун тўда унга тақлид қиларди. |
Then the white glimmer turned black, and the next he knew he was awakening in the snow where he had fallen. He was no longer giddy. The cobwebs were gone. But he could not get up. There was no strength in his limbs. His body seemed lifeless. By a desperate effort he managed to roll over on his side. In this position he caught a glimpse of the sled and of John Thompson's black beard pointing skyward. Also he saw the lead dog licking the face of the man who lay on the trail. Morganson watched curiously. The dog was nervous and eager. Sometimes it uttered short, sharp yelps, as though to arouse the man, and surveyed him with ears cocked forward and wagging tail. At last it sat down, pointed its nose upward, and began to howl. Soon all the team was howling. | Ўзига келганда Моргансон қорда ётарди. Боши айланмас, кўз олдини қоплаган туман тарқалиб кетибди. Шундай эса-да, ўрнидан туролмади: мажоли етмади. Жисми жонсиз эди. Минг машаққат-ла ёнига ағдарилди. Чана ва серрайиб ётган қорасоқол Жон Томсонни кўрди. Йўл бошловчи кўппак кўндаланг ётган эгасининг юзини ялаб-юлқарди. Моргансон қизиқсиниб кузатаверди. Ит бетоқат бўларди. Ора-сира ўликни уйғотмоқчидай вовулларди. Ахийри ўтириб, калласини кўкка чўзди-да, увиллади. Ортидан бутун гала мотам куйини бошлади. |
Now that he was down, Morganson was no longer afraid. He had a vision of himself being found dead in the snow, and for a while he wept in self-pity. But he was not afraid. The struggle had gone out of him. When he tried to open his eyes he found that the wet tears had frozen them shut. He did not try to brush the ice away. It did not matter. He had not dreamed death was so easy. He was even angry that he had struggled and suffered through so many weary weeks. He had been bullied and cheated by the fear of death. Death did not hurt. Every torment he had endured had been a torment of life. Life had defamed death. It was a cruel thing. | Қорда узала тушиб ётган Моргансон ортиқ ҳеч нарсадан қўрқмасди. У ўзининг ўлик танасини қай йўсинда топиб олишларини тасаввур қилди. Хўрлиги келиб кўзидан ёш оқди. Лекин ваҳима уни тарк этганди. Жанг тугади. Кўзини очмоқчи бўлди. Аммо музлаб қолган киприкларини бир-биридан ажратолмади. Қайтиб кўзини очишга уринмади. Энди барибир эмасми?! Жон таслим қилиш бунчалик енгил кечади, деб ўйламаган экан. Азоб-уқубатларга тўла шунча умрини кураш ва қийноқда ўтказганига ўзидан аччиқланди. Ўлимни рўкач қилиб, уни лақиллатишибди. Ўлим ҳеч нарса эмас экан. Барча тортган азоблари ўлим деб аталмиш неъматни бошлаб келди. Ҳаёт ўлимга туҳмат қилди. Қандай бедодлик! |
The two horses had just lain down when a brood of ducklings, which had lost their mother, filed into the barn, cheeping feebly and wandering from side to side to find some place where they would not be trodden on. Clover made a sort of wall round them with her great foreleg, and the ducklings nestled down inside it and promptly fell asleep. At the last moment Mollie, the foolish, pretty white mare who drew Mr. Jones's trap, came mincing daintily in, chewing at a lump of sugar. She took a place near the front and began flirting her white mane, hoping to draw attention to the red ribbons it was plaited with. Last of all came the cat, who looked round, as usual, for the warmest place, and finally squeezed herself in between Boxer and Clover; there she purred contentedly throughout Major's speech without listening to a word of what he was saying. | Боксёр ва Кловер ёнбошлаб олган заҳоти, омборга онасини йўқотиб қўйган ўрдакчалар подаси ёпирилиб киришди; ҳаяжон билан ғақиллаб, хавфсиз, биров билиб-билмай босиб олмайдиган жой илинжида, улар у ёндан-бу ёнга югура бошлашди. Байтал Кловернинг узанган оёғи уларга ҳимоя девори бўлиб кўринди, ўрдакчалар бу бошпанага ирғишлаб киришди ва дарҳол уйқуга кетдилар. Ниҳоят омборга, қанд бўлагини қитирлатиб чайнаганча, олифта солланиб, мистер Жонснинг икки ғилдиракли аравасини тортадиган, далли оқ бия Молли кирди. У биринчи қатордан жой олди ва дарҳол тақиб қўйилган қизил тасмачасига эътиборни қаратиш учун оқ ёлларини ўйнай бошлади. Охирги бўлиб мушук кирди, одатдагидай, энг иссиқ жойни излаб, у ён-бу ёнга аланглади ҳамда Боксёр ва Кловернинг ўртасига сирғалиб кириб олди; бу ерда у тинимсиз ағанаб, майорнинг нутқи пайтида миёв-миёвлаб тинмади ва маърузанинг бирорта сўзини ҳам эшитмади. |
"Comrades, you have heard already about the strange dream that I had last night. But I will come to the dream later. I have something else to say first. I do not think, comrades, that I shall be with you for many months longer, and before I die, I feel it my duty to pass on to you such wisdom as I have acquired. I have had a long life, I have had much time for thought as I lay alone in my stall, and I think I may say that I understand the nature of life on this earth as well as any animal now living. It is about this that I wish to speak to you. | — Ўртоқлар, кеча оқшом менинг ғалати бир туш кўрганимни ҳаммаларингиз эшитган бўлсангиз керак. Бу тушга кейинроқ қайтаман. Энг аввало сизларга, мана, нимани айтишим лозим.Сизлар билан яна узоқ ойлар бирга бўламиз, деб айтолмайман, куним битяпти, сезяпманки, сизлар билан ўлимим олдидан йиллар бўйи орттирилган донишмандлик меваларини бўлишишим лозим. Мен узоқ умр кечирдим, бир ўзим оғилда ёлғиз ётганимда, мулоҳаза юритиш учун етарли вақтим бўлди, ўйлайманки, ҳаётнинг моҳиятини замондошларимнинг барчасидан ҳам кўпроқ тушунаман, деб таъкидлай оламан. Мана, шу ҳақда сизларга баён қилмоқчиман. |
"Now, comrades, what is the nature of this life of ours? Let us face it: our lives are miserable, laborious, and short. We are born, we are given just so much food as will keep the breath in our bodies, and those of us who are capable of it are forced to work to the last atom of our strength; and the very instant that our usefulness has come to an end we are slaughtered with hideous cruelty. No animal in England knows the meaning of happiness or leisure after he is a year old. No animal in England is free. The life of an animal is misery and slavery: that is the plain truth. | Шундай қилиб, дўстлар, биз ва сизнинг тириклимиздан нима маъно бор? Келинглар, ҳақиқатнинг юзига тик қарайлик: қисқа ҳаётимизнинг ҳар бир куни хўрликда ва заҳматли меҳнатда ўтади. Туғилган, дунёга келган дақиқамиздан бошлаб, бизга ҳаётимиз тугаб қолмайдиган даражадагина овқат беришади, етарли кучи бор ҳайвонлар энг сўнгги нафасигача ишлаши керак; одатда, биз ҳеч нарсага ярамай, ҳеч кимга керак бўлмай қолганимизда, бизни шафқатсизларча кушхонага равона қилишади. Бир йилни ўтказган бирорта ҳайвон бу Англияда бахт нималигини ёки меҳнатдан кейин дам олиш қандай бўлишини билмайди. Англияда бирор-бир ҳайвон эрк нима эканини англамайди. Ҳаётимиз — қашшоқлик ва қулликдир. Ҳақиқат шудир. |
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. | Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади. |