USA English ‹ › UZ Uzbek

Found амд: 792 words & 2 translates

English Ўзбек
154. Then after the setback, He sent down security upon you. Slumber overcame some of you, while others cared only for themselves, thinking of Allah thoughts that were untrue—thoughts of ignorance—saying, “Is anything up to us?” Say, “Everything is up to Allah.” They conceal within themselves what they do not reveal to you. And they say, “If it was up to us, none of us would have been killed here.” Say, “Even if you Had stayed in your homes, those destined to be killed would have marched into their death beds.” Allah thus tests what is in your minds, and purifies what is in your hearts. Allah knows what the hearts contain. 154Сўнгра, ғамдан кейин, сиздан бир тоифангизни қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса, ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ноҳақ, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди», дейишди. Сен:«Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», деб айт! Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик, дерлар. Сен: «Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл бўлиш тақдирида ёзилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. Бу, Аллоҳ кўксингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб поклаши учундир. Аллоҳ кўкракдаги нарсани ҳам билувчи зотдир», деб айт.
170. Delighting in what Allah has given them out of His grace, and happy for those who have not yet joined them; that they have nothing to fear, nor will they grieve. 170Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигини ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар.
171. They rejoice in grace from Allah, and bounty, and that Allah will not waste the reward of the faithful. 171Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хушхабарини бермоқдалар.
193. “Our Lord, we have heard a caller calling to the faith: `Believe in your Lord,' and we have believed. Our Lord! Forgive us our sins, and remit our misdeeds, and make us die in the company of the virtuous.” 193Роббимиз биз нидо қилувчининг, Роббингизга иймон келтиринг, деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин.
195. And so their Lord answered them: “I will not waste the work of any worker among you, whether male or female. You are one of another. For those who emigrated, and were expelled from their homes, and were persecuted because of Me, and fought and were killed—I will remit for them their sins, and will admit them into gardens beneath which rivers flow—a reward from Allah. With Allah is the ultimate reward.” 195Роббилари уларнинг (дуоларини) истижобат қилиб: «Мен сизлардан эрк агу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмайман. Баъзингиз баъзингиздансиз. Ҳижрат қилганлар,диёрларидан чиқарилганлар, Менинг йўлимда азият чекканлар, жанг қилганлар ва қатл бўлганларнинг ёмонликларини ўчираман ҳамда уларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритаман, бу Аллоҳнинг ҳузуридан савобдир. Ва Аллоҳ–ҳузурида гўзал савоб бор зотдир»,деди.
197. A brief enjoyment, then their abode is Hell. What a miserable resort. 197Бу озгина матоҳдир. Сўнгра ўринлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!

I buried inside me the spark of love, 
Deep in the canyons of my brain. 
Yet the spark burned fiercely on 
And inflicted endless pain. 

Кўнгилдаги муҳаббатнинг учқунин 
Хаёлимнинг бир бурчида беркитдим. 
Ул учқуннинг кучлигидан сийнамда 
Ҳеч тузалмас, оғир яра бор этдим.

He had the impression that some devilish tricks had been at play ever since he freed the vines from their wrappings in early spring. Офтобчувоқ кўкламда токни очганидан бери, оламда жинлар базми бошланиб кетгандек.
8. If the distribution is attended by the relatives, and the orphans, and the needy, give them something out of it, and speak to them kindly. 8Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар.
12. You get one-half of what your wives leave behind, if they had no children. If they had children, you get one-fourth of what they leave. After fulfilling any bequest and paying off debts. They get one-fourth of what you leave behind, if you have no children. If you have children, they get one-eighth of what you leave. After fulfilling any bequest and paying off debts. If a man or woman leaves neither parents nor children, but has a brother or sister, each of them gets one-sixth. If there are more siblings, they share one-third. After fulfilling any bequest and paying off debts, without any prejudice. This is a will from Allah. Allah is Knowing and Clement. 12Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг–агар уларнинг боласи бўлмаса– ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг–агар болангиз бўлмаса–чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар қилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳнинг васиятидир. Ва Аллоҳ билувчиҳамда ҳалийм зотдир.
38. And those who spend their money to be seen by people, and believe neither in Allah nor in the Last Day. Whoever has Satan as a companion—what an evil companion. 38Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлайдилар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдилар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!
93. Whoever kills a believer deliberately, the penalty for him is Hell, where he will remain forever. And Allah will be angry with him, and will curse him, and will prepare for him a terrible punishment. 93Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир.
97. While the angels are removing the souls of those who have wronged themselves, they will say, “What was the matter with you?” They will say, “We were oppressed in the land.” They will say, “Was Allah’s earth not vast enough for you to emigrate in it?” These—their refuge is Hell. What a wretched retreat! 97Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. Алар: «Аллоҳнинг ери кенг эди­ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!
113. Were it not for Allah’s grace towards you, and His mercy, a faction of them would have managed to mislead you. But they only mislead themselves, and they cannot harm you in any way. Allah has revealed to you the Scripture and wisdom, and has taught you what you did not know. Allah’s goodness towards you is great. 113Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказаолмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди.
121. These—their place is Hell, and they will find no escape from it. 121Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қутулиш йўлини топа олмаслар.
135. O you who believe! Stand firmly for justice, as witnesses to Allah, even if against yourselves, or your parents, or your relatives. Whether one is rich or poor, Allah takes care of both. So do not follow your desires, lest you swerve. If you deviate, or turn away—then Allah is Aware of what you do. 135Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота­онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.
140. He has revealed to you in the Book that when you hear Allah’s revelations being rejected, or ridiculed, do not sit with them until they engage in some other subject. Otherwise, you would be like them. Allah will gather the hypocrites and the disbelievers, into Hell, altogether. 140Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз.Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир.
142. The hypocrites try to deceive Allah, but He is deceiving them. And when they stand for prayer, they stand lazily, showing off in front of people, and remembering Allah only a little. 142Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар.
150. Those who disbelieve in Allah and His messengers, and want to separate between Allah and His messengers, and say, “We believe in some, and reject some,” and wish to take a path in between. 150Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар.

12. Allah received a pledge from the Children of Israel, and We raised among them twelve chiefs. Allah said, “I am with you; if you perform the prayer, and pay the alms, and believe in My messengers and support them, and lend Allah a loan of righteousness; I will remit your sins, and admit you into Gardens beneath which rivers flow. But whoever among you disbelieves afterwards has strayed from the right way.”

12Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади», деди.