USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 54990 words & 3 translates

English Ўзбек
The family is the primary unit of society and shall have the right to state and societal protection. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Marriage shall be based on the willing consent and equality of both parties. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Parents shall be obliged to support and care for their children until the latter are of age. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
The state and society shall support, care for and educate orphaned children, as well as children deprived of parental guardianship, and encourage charity in their favour. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
All children shall be equal before the law regardless of their origin and the civic status of their parents. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Motherhood and childhood shall be protected by the state. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Able-bodied children who are of age shall be obliged to care for their parents. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Chapter 15. Mass Media XV боб. Оммавий ахборот воситалари
The mass media shall be free and act in accordance with the law. It shall bear responsibility for trustworthiness of information in a prescribed manner. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Censorship is impermissible. Цензурага йўл қўйилмайди.
Chapter 16. Administrative and Territorial Structure of the Republic of Uzbekistan XVI боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Any alteration of the boundaries of the Republic of Karakalpakstan, regions, the city of Tashkent, as well as the formation and annulment of regions, cities, towns and districts shall be sanctioned by the Oily Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.
Chapter 17. Republic of Karakalpakstan XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси
The sovereign Republic of Karakalpakstan is part of the Republic of Uzbekistan. Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
The sovereignty of the Republic of Karakalpakstan shall be protected by the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
The Republic of Karakalpakstan shall have its own Constitution. Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
The Constitution of the Republic of Karakalpakstan must be in accordance with the Constitution of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
The laws of the Republic of Uzbekistan shall be binding on the territory of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
The territory and boundaries of the Republic of Karakalpakstan may not be altered without the consent of Karakalpakstan. The Republic of Karakalpakstan shall be independent in determining its administrative and territorial structure. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.