Found ant: 2009 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Where a person referred to in paragraph 1 of this article located in one State Party can provide substantial cooperation to the competent authorities of another State Party, the States Parties concerned may consider entering into agreements or arrangements, in accordance with their domestic law, concerning the potential provision by the other State Party of the treatment set forth in paragraphs 2 and 3 of this article. | 5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи Давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи Давлатлар ўзларининг ички қонунчиликларига мувофиқ бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин. |
Notwithstanding the provisions of paragraph 1 of this article, a State Party whose law so permits may grant the extradition of a person for any of the offences covered by this Convention that are not punishable under its own domestic law. | 2. Иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 1-бандида келтирилган ҳолатлардан қатъий назар, ўзининг ички қонунчилигида жиноий жазога лойиқ деб топилмаган, лекин мазкур Конвенцияда кўзда тутилган бирон жиноят билан боғлиқ шахсни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, ушлаб беришга рухсат бериши мумкин. |
Subject to the provisions of its domestic law and its extradition treaties, the requested State Party may, upon being satisfied that the circumstances so warrant and are urgent and at the request of the requesting State Party, take a person whose extradition is sought and who is present in its territory into custody or take other appropriate measures to ensure his or her presence at extradition proceedings. | 10. Иштирокчи Давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, ўзининг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин. |
Any person regarding whom proceedings are being carried out in connection with any of the offences to which this article applies shall be guaranteed fair treatment at all stages of the proceedings, including enjoyment of all the rights and guarantees provided by the domestic law of the State Party in the territory of which that person is present. | 14. Мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятни содир этганлиги билан боғлиқ бўлган тергов ишлари борилаётган шахсга нисбатан тергов ишларининг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиниши, шу жумладан ушбу шахс жойлашган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалга оширилиши кафолатланади. |
Nothing in this Convention shall be interpreted as imposing an obligation to extradite if the requested State Party has substantial grounds for believing that the request has been made for the purpose of prosecuting or punishing a person on account of that person’s sex, race, religion, nationality, ethnic origin or political opinions or that compliance with the request would cause prejudice to that person’s position for any one of these reasons. | 15. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бирон шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида қилинаётгани ёки ушбу илтимоснинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди. |
Before refusing extradition, the requested State Party shall, where appropriate, consult with the requesting State Party to provide it with ample opportunity to present its opinions and to provide information relevant to its allegation. | 17. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, ушлаб беришга рад жавобини беришдан аввал, ўз фикрини баён этиши учун етарли имконият ва ушлаб бериш тўғрисидаги илтимосда баён этилган далиллар билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилиши учун, тегишли ҳолатларда, сўров бераётган Давлат билан маслаҳатлар ўтказади. |
Mutual legal assistance shall be afforded to the fullest extent possible under relevant laws, treaties, agreements and arrangements of the requested State Party with respect to investigations, prosecutions and judicial proceedings in relation to the offences for which a legal person may be held liable in accordance with article 26 of this Convention in the requesting State Party. | 2. Сўров бераётган иштирокчи Давлатда, мазкур Конвенциянинг 26-моддасига кўра, юридик шахс жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят билан боғлиқ тергов ишлари, жиноий қидирув ишлари ва суд муҳокамаси учун зарур бўлган ва тегишли қонунларга, халқаро шартномаларга ҳамда сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг келишув ва битимларига мувофиқ кўрсатилаётган ўзаро ҳуқуқий ёрдам имкон қадар максимал ҳажмда тақдим этилади. |
Providing originals or certified copies of relevant documents and records, including government, bank, financial, corporate or business records; | f) тегишли ҳужжат ва материаллар, шу жумладан ҳукумат, банк, молиявий, корпоратив ёки тижорат ҳужжатларининг асл нусхалари ва тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш; |
Without prejudice to domestic law, the competent authorities of a State Party may, without prior request, transmit information relating to criminal matters to a competent authority in another State Party where they believe that such information could assist the authority in undertaking or successfully concluding inquiries and criminal proceedings or could result in a request formulated by the latter State Party pursuant to this Convention. | 4. Иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари, ички қонунчиликка зарар етказмаган ва зид бўлмаган ҳолда, жиноий-ҳуқуқий масалаларга тааллуқли маълумотларни бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органига, бундай маълумотлар ушбу органга тергов ишларини ва жиноий қидирув ишларини амалга оширишга ёки муваффақиятли якунлашга ёки ушбу иштирокчи Давлат томонидан мурожаатнома тузилишига олиб келишига ёрдам бериши мумкин деб ҳисобласалар, дастлабки мурожаатсиз топширишлари мумкин. |
The transmission of information pursuant to paragraph 4 of this article shall be without prejudice to inquiries and criminal proceedings in the State of the competent authorities providing the information. The competent authorities receiving the information shall comply with a request that said information remain confidential, even temporarily, or with restrictions on its use. However, this shall not prevent the receiving State Party from disclosing in its proceedings information that is exculpatory to an accused person. In such a case, the receiving State Party shall notify the transmitting State Party prior to the disclosure and, if so requested, consult with the transmitting State Party. If, in an exceptional case, advance notice is not possible, the receiving State Party shall inform the transmitting State Party of the disclosure without delay. | 5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ маълумотнинг берилиши маълумотни тақдим этаётган давлатнинг ваколатли органлари тергов ишлари ва жиноий иш олиб борилишига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади. Маълумот олаётган ваколатли органлар ушбу маълумотнинг махфий хусусиятга эга жиҳатларини, ҳаттоки, вақтинчалик асосда сақлаш тўғрисидаги илтимосни бажарадилар ёки ундан фойдаланишга қўйилган чекловларга риоя қиладилар. Бироқ, бу ҳолат, маълумотни олган иштирокчи Давлатга ўзида олиб борилаётган иш давомида айбланувчини оқлайдиган маълумотларни аниқлашга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда, маълумот олган иштирокчи Давлат, маълумотни ошкор қилишдан аввал, маълумотни тақдим этган иштирокчи Давлатга хабар беради ва, агар бу ҳақда мурожаат олинса, маълумот тақдим этган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар, камдан-кам учрайдиган ҳолларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, маълумот олаётган иштирокчи Давлат бу каби ошкор этилиш тўғрисида маълумот тақдим этаётган иштирокчи Давлатга хабар беради. |
Paragraphs 9 to 29 of this article shall apply to requests made pursuant to this article if the States Parties in question are not bound by a treaty of mutual legal assistance. If those States Parties are bound by such a treaty, the corresponding provisions of that treaty shall apply unless the States Parties agree to apply paragraphs 9 to 29 of this article in lieu thereof. States Parties are strongly encouraged to apply those paragraphs if they facilitate cooperation. | 7. Мазкур модданинг 9 — 29 бандлари, агар тегишли иштирокчи Давлатлар ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги бирон-бир шартнома тузмаган бўлсалар, мазкур моддага асосан жўнатилган мурожаатларга нисбатан қўлланилади. Агар иштирокчи Давлатлар бу каби шартнома тузган бўлсалар ва иштирокчи Давлатлар ушбу шартноманинг тегишли ҳолатлари ўрнига мазкур модданинг 9 — 29 бандларини қўллашга рози бўлмасалар, у ҳолда шартноманинг айнан шу ҳолатлари қўлланилади. Иштирокчи Давлатларга, агар бу ҳамкорликка кўмак берадиган бўлса, айнан шу бандларни қўллаш тавсия қилинади. |
States Parties shall not decline to render mutual legal assistance pursuant to this article on the ground of bank secrecy. | 8. Иштирокчи Давлатлар банк сирини махфий тутишга асосланган ҳолда, мазкур моддага кўра, ўзаро ҳуқуқий ёрдам тақдим этилишини рад этмайдилар. |
A requested State Party, in responding to a request for assistance pursuant to this article in the absence of dual criminality, shall take into account the purposes of this Convention, as set forth in article 1; | 9. а) Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб иккала тарафлама тан олинмаган бўлса, мазкур моддага кўра ёрдам берилиши тўғрисида қилинган мурожаатга жавоб беришда мазкур Конвенциянинг 1-моддасида кўрсатилган мақсадларни эътиборга олади; |
States Parties may decline to render assistance pursuant to this article on the ground of absence of dual criminality. |
b) иштирокчи Давлатлар тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб иккала тарафлама тан олинмаганига асосланган ҳолда мазкур моддага кўра ёрдам тақдим этилишидан бош тортишлари мумкин. |
Each State Party may consider adopting such measures as may be necessary to enable it to provide a wider scope of assistance pursuant to this article in the absence of dual criminality. | с) ҳар бир иштирокчи Давлат тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб икки тарафлама тан олинмаганида мазкур моддага биноан катта ҳажмда ёрдам кўрсатишга қодир бўлиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин. |
A summary of the relevant facts, except in relation to requests for the purpose of service of judicial documents; | с) судга оид ҳужжатларни топшириш билан боғлиқ илтимосларни истисно қилганда, тегишли далилларнинг қисқача баёни; |
If it would be contrary to the legal system of the requested State Party relating to mutual legal assistance for the request to be granted. | d) агар мурожаатнинг бажарилиши сўров берилаётган Давлатнинг ҳуқуқий тизимидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам масалаларига тааллуқли қисмига зид бўлса. |
Before refusing a request pursuant to paragraph 21 of this article or postponing its execution pursuant to paragraph 25 of this article, the requested State Party shall consult with the requesting State Party to consider whether assistance may be granted subject to such terms and conditions as it deems necessary. If the requesting State Party accepts assistance subject to those conditions, it shall comply with the conditions. | 26. Мазкур модданинг 21-бандига асосан илтимосга рад жавобини беришдан ёки мазкур модданинг 25-бандига асосан илтимос бажарилишини кечиктиришдан аввал сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан зарур деб топилган шарт ва муддатларда ёрдам кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида сўров бераётган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар сўров бераётган иштирокчи Давлат бу каби шартларда ёрдам кўрсатилишига рози бўлса, у ҳолда бу шартларга риоя қилади. |
The ordinary costs of executing a request shall be borne by the requested State Party, unless otherwise agreed by the States Parties concerned. If expenses of a substantial or extraordinary nature are or will be required to fulfil the request, the States Parties shall consult to determine the terms and conditions under which the request will be executed, as well as the manner in which the costs shall be borne. | 28. Мурожаатни бажариш билан боғлиқ одатдаги харажатлар, агар манфаатдор иштирокчи Давлатлар бошқа шартлар тўғрисида келишиб олмаган бўлсалар, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан қопланадилар. Агар мурожаатнинг бажарилиши жиддий ва фавқулодда харажатларни талаб қиладиган бўлса, иштирокчи Давлатлар мурожаат қайси шартларда бажарилиши, шунингдек, харажатларни қоплаш тартиби хусусида маслаҳатлашиб оладилар. |
To provide, where appropriate, necessary items or quantities of substances for analytical or investigative purposes; | с) лозим бўлган ҳолатларда таҳлил қилиш ёки текширув ўтказиш мақсадида зарур предметлар ёки зарур бўлган миқдорда моддаларни тақдим этиш; |