USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ai: 4056 words & 2 translates

English Ўзбек
70. They said, “Call upon your Lord to show us which one; the heifers look alike to us; and Allah willing, we will be guided.” 70Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга ноаниқ бўлиб қолди, биз, иншааллоҳ, албатта ҳидоят топувчимиз», дедилар.
71. He said, “He says she is a heifer, neither yoked to plow the earth, nor to irrigate the field; sound without blemish.” They said, “Now you have brought the truth.” So they slew her; though they almost did not. 71У: «У, ўша сигир минилмаган, ер ҳайдаш,эк ин суғоришдаишлатилмаган, айблардансаломат, аралашган ранги йўқ, деяпти», деди. Улар: «Ана энди ҳақни келтирдинг», дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қилмасдилар.
73. We said, “Strike him with part of it.” Thus Allah brings the dead to life; and He shows you His signs, that you may understand. 73«Бас, уни у(сигир)нинг баъзи жойи билан уринг», дедик. Аллоҳ худди шундай қилиб ўликларни тирилтиради ва оят­аломатларини сизга кўрсатади. Шоядки ақл ишлатсангиз.
85. But here you are, killing your own, and expelling a group of your own from their homes—conspiring against them in wrongdoing and hostility. And if they come to you as captives, you ransom them, although it was forbidden to you. Is it that you believe in part of the Scripture, and disbelieve in part? What is the reward for those among you who do that but humiliation in this life? And on the Day of Resurrection, they will be assigned to the most severe torment. Allah is not unaware of what you do. 85Сўнгра сиз ўзингизни ўзингиз ўлдирасиз ва бир гуруҳингизни диёридан чиқарасиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлида ёрдам берасиз. Агар улар асир бўлсалар, қутқариб оласиз. Ва ҳолбуки, уларни чиқариш ҳаром эди. Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас.
88. And they said, “Our hearts are sealed.” Rather, Allah has cursed them for their ingratitude. They have little faith. 88Ва улар: «Қалбимиз ғилофланган», дейишади. Йўқ, ундай эмас, куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирадилар.
89. And when a scripture came to them from Allah, confirming what they have—although previously they were seeking victory against those who disbelieved—but when there came to them what they recognized, they disbelieved in it. So Allah’s curse is upon the disbelievers. 89Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда, ва ҳолбуки, кофирларга қарши (ундан) ёрдам кутардилар, ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.
91. And when it is said to them, “Believe in what Allah has revealed,” they say, “We believe in what was revealed to us,” and they reject anything beyond that, although it is the truth which confirms what they have. Say, “Why did you kill Allah’s prophets before, if you were believers?” 91Агар уларга: «Аллоҳ туширган нарсага иймон келтиринг», дейилса, «Бизга туширилган нарсага иймон келтирамиз», дейишади. Ва ундан кейинги нарсага куфр келтиришади. Ҳолбуки,у улардаги нарсанитасдиқловчи ҳақдир. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз, нимагаилгари Аллоҳнинг Пайғамбарларини ўлдирдингиз?!»
93. And We made a covenant with you, and raised the Mount above you: “Take what We have given you firmly, and listen.” They said, “We hear and disobey.” And their hearts became filled with the love of the calf because of their disbelief. Say, “Wretched is what your faith commands you to do, if you are believers.” 93Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб: «Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг», деганимизни эсланг. Улар: «Тингладик ва исён қилдик», дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқ ўрнаштирилди. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсага буюради!»
98. Whoever is hostile to Allah, and His angels, and His messengers, and Gabriel, and Michael—Allah is hostile to the faithless. 98Ким Аллоҳга, унинг фаришталарига, Пайғамбарларига, Жиброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир.

102. And they followed what the devils taught during the reign of Solomon. It was not Solomon who disbelieved, but it was the devils who disbelieved. They taught the people witchcraft and what was revealed in Babylon to the two angels Harut and Marut. They did not teach anybody until they had said, “We are a test, so do not lose faith.” But they learned from them the means to cause separation between man and his wife. But they cannot harm anyone except with Allah's permission. And they learned what would harm them and not benefit them. Yet they knew that whoever deals in it will have no share in the Hereafter. Miserable is what they sold their souls for, if they only knew.

102 Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: «Биз фитна­синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр­ хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва икковларидан зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганадилар. Ва, батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!

104. O you who believe! Do not say ambiguous words, but say words of respect, and listen. The disbelievers will have a painful torment. 104Эй иймон келтирганлар! «Роъина» деманглар, «унзурна» денглар ва тингланглар. Ва кофирларга аламли азоб бўлур.
108. Or do you want to question your Messenger as Moses was questioned before? Whoever exchanges faith for disbelief has strayed from the right path. 108Ёки Пайғамбарингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрашни хоҳлайсизми?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади.
113. The Jews say, “The Christians are not based on anything;” and the Christians say, “The Jews are not based on anything.” Yet they both read the Scripture. Similarly, the ignorant said the same thing. Allah will judge between them on the Day of Resurrection regarding their differences. 113Яҳудийлар: «Насронийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Насронийлар: «Яҳудийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Ва ҳолбуки, улар китоб тиловат қиладилар. Шунингдек, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинггапига ўхшаш гап айтдилар.Бас, қиёмат куни ораларида Аллоҳ улар ихтилоф қилган нарса ҳақида ҳакамлик қилади.
118. Those who do not know say, “If only Allah would speak to us, or a sign would come to us.” Thus said those who were before them. Their hearts are alike. We have made the signs clear for people who are certain. 118Билмайдиган кимсалар: «Аллоҳ биз билан гаплашса эди ёки мўъжиза келса эди», дейишди. Улардан олдингилар ҳам уларнинг сўзига ўхшаш гапирган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, Биз яхши билувчи қавмларга мўъжизаларни баён қилганмиз.
123. And beware of a Day when no soul will avail another soul in any way, and no ransom will be accepted from it, and no intercession will benefit it, and they will not be helped. 123Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг!
124. And when his Lord tested Abraham with certain words, and he fulfilled them. He said, “I am making you a leader of humanity.” He said, “And my descendants?” He said, “My pledge does not include the wrongdoers.” 124Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот:«Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот:«Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди.
126. When Abraham said, “O My Lord, make this a peaceful land, and provide its people with fruits—whoever of them believes in Allah and the Last Day.” He said, “And whoever disbelieves, I will give him a little enjoyment, then I will consign him to the punishment of the Fire; how miserable the destiny!” 126Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деганини эсла. У зот: «Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!» деди.
127. As Abraham raises the foundations of the House, together with Ishmael, “Our Lord, accept it from us, You are the Hearer, the Knower. 127Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деб, байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла.
129. Our Lord, and raise up among them a messenger, of themselves, who will recite to them Your revelations, and teach them the Book and wisdom, and purify them. You are the Almighty, the Wise.” 129«Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан».
131. When his Lord said to him, “Submit!” He said, “I have submitted to the Lord of the Worlds.” 131Чунки Робби унга: «Мусулмон бўл!» деганида, у: «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», деди.