Found ai: 4056 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
31. And He taught Adam the names, all of them; then he presented them to the angels, and said, “Tell Me the names of these, if you are sincere.” | 31Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: " Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг" , деди. |
32. They said, “Glory be to You! We have no knowledge except what You have taught us. It is you who are the Knowledgeable, the Wise.” | 32Улар:" Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан" , дедилар. |
33. He said, “O Adam, tell them their names.” And when he told them their names, He said, “Did I not tell you that I know the secrets of the heavens and the earth, and that I know what you reveal and what you conceal?” | 33У зот:" Эй Одам, буларгау нарсаларнинг исмлариниайтиб бер" , деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, "Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим" , деди. |
34. And We said to the angels, “Bow down to Adam.” They bowed down, except for Satan. He refused, was arrogant, and was one of the disbelievers. | 34Эсла, фаришталарга: " Одамга сажда қилинглар!" деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. |
35. We said, “O Adam, inhabit the Garden, you and your spouse, and eat from it freely as you please, but do not approach this tree, lest you become wrongdoers.” | 35Ва: " Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар" , дедик. |
36. But Satan caused them to slip from it, and caused them to depart the state they were in. We said, “Go down, some of you enemies of one another. And you will have residence on earth, and enjoyment for a while.” | 36Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: Баъзингизбаъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир" , дедик. |
38. We said, “Go down from it, all of you. Yet whenever guidance comes to you from Me, then whoever follows My guidance—they have nothing to fear, nor shall they grieve. |
38Биз: " Ундан ҳаммангиз тушинг, бас, Мендан сизга ҳидоят келажак. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар" , дедик. |
39. But as for those who disbelieve and reject Our signs—these are the inmates of the Fire—wherein they will remain forever.” | 39Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, улар дўзах эгаларидир, улар унда абадий қолурлар. |
48. And beware of a Day when no soul will avail another in the least, nor will any intercession be accepted on its behalf, nor will any ransom be taken from it, nor will they be helped. | 48Бир жон бошқасидан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган кундан қўрқинг. |
54. And recall that Moses said to his people, “O my people, you have done wrong to yourselves by worshiping the calf. So repent to your Maker, and kill your egos. That would be better for you with your Maker.” So He turned to you in repentance. He is the Accepter of Repentance, the Merciful. | 54Мусонинг ўз қавмига: «Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни (худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан бор қилувчи зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг, шундоқ қилмоғингиз йўқдан бор қилувчи зот ҳузурида сиз учун яхшидир. Бас, тавбангизни қабул қилди. Чунки У тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли зотдир», деганини эсланг. |
55. And recall that you said, “O Moses, we will not believe in you unless we see Allah plainly.” Thereupon the thunderbolt struck you, as you looked on. | 55«Эй Мусо, Аллоҳни очиқравшан кўрмагунимизча сенга ишонмаймиз», деганингизни, шунда сизни ўзингиз назар солиб турганингизда яшин урганини эсланг. |
57. And We shaded you with clouds, and We sent down to you manna and quails: “Eat of the good things We have provided for you.” They did not wrong Us, but they used to wrong their own souls. | 57Ва булутни устингиздан соя солдириб қўйдик, сизга манн ва беданани туширдик. Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар. Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар. |
58. And recall that We said, “Enter this town, and eat plentifully from it whatever you wish; but enter the gate humbly, and say, 'Pardon.' We will forgive your sins, and give increase to the virtuous.” | 58«Ушбу қишлоққа кирингиз ва унинг хоҳлаган жойида енглар, еганингиз ош бўлсин ва эшикдан таъзим билан, ҳиттатун, деб киринг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсланг. |
60. And recall when Moses prayed for water for his people. We said, “Strike the rock with your staff.” Thereupon twelve springs gushed out from it, and each tribe recognized its drinking-place. “Eat and drink from Allah’s provision, and do not corrupt the earth with disobedience.” | 60Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, «Ҳассанг билан тошни ур!» деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳар қабила ўз сувини билди. Аллоҳ берган ризқдан ебичинглар. Ер юзида бузғунчилик устига бузғунчилик қилманглар. |
61. And recall when you said, “O Moses, we cannot endure one kind of food, so call to your Lord to produce for us of what the earth grows: of its herbs, and its cucumbers, and its garlic, and its lentils, and its onions.” He said, “Would you substitute worse for better? Go down to Egypt, where you will have what you asked for.” They were struck with humiliation and poverty, and incurred wrath from Allah. That was because they rejected Allah’s revelations and wrongfully killed the prophets. That was because they disobeyed and transgressed. |
61«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир. |
63. And recall when We received a pledge from you, and raised the Mount above you: “Take what We have given you earnestly, and remember what is in it, that you may attain righteousness.” | 63Аҳду паймонларингизни олганимизни ва устингизга Турни кўтарганимизни, «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсани эсланг, шоядки тақводор бўлсангиз», деганимизни эсланг. |
65. And you surely knew those of you who violated the Sabbath. We said to them, “Be despicable apes!” | 65Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хорзор маймунга айланинг», дедик. |
67. And recall when Moses said to his people, “Allah commands you to sacrifice a heifer.” They said, “Do you make a mockery of us?” He said, “Allah forbid that I should be so ignorant.” | 67Мусо ўз қавмига: «Аллоҳ сизга сигир сўймоқни буюрмоқда», деганини эсланг. Улар: «Бизни масхара қиляпсанми?» дедилар. У: «Жоҳиллардан бўлишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», деди. |
68. They said, “Call upon your Lord to show us which one.” He said, “He says she is a heifer, neither too old, nor too young, but in between. So do what you are commanded.” | 68Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини баён қилиб берсин», дедилар. У: «У қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидаги сигир, деяпти. Бас, буюрилган нарсани бажаринг», деди. |
69. They said, “Call upon your Lord to show us what her color is.” He said, “He says she is a yellow heifer, bright in color, pleasing to the beholders.” | 69Улар: «Роббингга дуоқил, унинг рангини баён қилиб берсин», дедилар. У: «У, ранги сапсариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир, деяпти», деди. |