USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
49. “Are these the ones you swore Allah will not touch with mercy?” “Enter the Garden; you have nothing to fear, and you will not grieve.” 49Сизлар: Аллоҳ уларга раҳмат етказмас, деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз, дейилди­ку!» дерлар.
52. We have given them a Scripture, which We detailed with knowledge—guidance and mercy for people who believe. 52Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик.
53. Are they waiting for anything but its fulfillment? The Day its fulfillment comes true, those who disregarded it before will say, “The messengers of our Lord did come with the truth. Have we any intercessors to intercede for us? Or, could we be sent back, to behave differently from the way we behaved before?” They ruined their souls, and what they used to invent has failed them. 53Улар унинг таъвилини–оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсагу қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди.
56. And do not corrupt on earth after its reformation, and pray to Him with fear and hope. Allah’s mercy is close to the doers of good. 55Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас. 56Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.
57. It is He who sends the wind ahead of His mercy. Then, when they have gathered up heavy clouds, We drive them to a dead land, where We make water come down, and with it We bring out all kinds of fruits. Thus We bring out the dead—perhaps you will reflect. 57У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.
58. As for the good land, it yields its produce by the leave of its Lord. But as for the bad, it produces nothing but hardship and misery. Thus We explain the revelations in various ways for people who are thankful. 58Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учун оятларимизни шундай хилма­хил баён қилурмиз. (Юқоридаги оятда бўлгани каби, ушбу ояти каримада ҳам жуда катта ва нозик қиёс бор. Қуръони Карим оятларида, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадиси шарифларида пок ва саҳий қалб тоза ва сермаҳсул ерга–тупроққа қиёс этилади. Нопок ва ифлос қалб эса, ғажд ва маҳсулсиз ерга ўхшатилади. Покиза заминдан яхши маҳсуллар етишиб чиққанидек, пок ва саҳий қалбда ҳам иймон, ихлос, етук мафкура ва эзгу ниятлар яшайди. Уларнинг меваси Аллоҳ рози бўладиган амаллардангина иборат бўлади. Нопок ва нобоп ердан бир ҳосилнинг униб чиқиши машаққат бўлганидек, нопок қалбдан ҳам яхшилик чиқиши қийин. Чиркин қалбдан чиқса ҳам, фақат ёмонлик чиқади.)
59. We sent Noah to his people. He said, “O my people! Worship Allah; you have no god other than Him. I fear for you the punishment of a tremendous Day.” 59Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди. (Аввал­бошда Одамнинг (а.с.) қиссалари баён этилган эди. Энди у зотнинг зурриётлари пушти камаридан яралган Нуҳнинг (а.с.) қиссалари келтирилмоқда.)
63. “Do you wonder that a reminder has come to you from your Lord, through a man from among you, to warn you, and to lead you to righteousness, so that you may attain mercy?” 63Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириш учун ва тақво қилиб, шояд раҳматга эришсангиз деб Роббингиздан эслатма келганидан ажабланасизларми?!» деди.
71. He said, “Condemnation and wrath have befallen you from your Lord. Are you arguing with me over names, which you and your ancestors invented, for which Allah sent down no authority? Just wait; I am waiting with you.” 71У:«Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», деди.
72. So We saved him and those with him, by mercy from Us, and We cut off the roots of those who rejected Our revelations and were not believers. 72Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетларини уздик. Улар мўмин эмас эдилар.
79. Then he turned away from them, and said, “O my people, I have delivered to you the message of my Lord, and I have advised you, but you do not like those who give advice.” 79Кейин, У улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг юборганини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас эк ансиз», деди.
81. “You lust after men rather than women. You are an excessive people.” 81Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эрк акларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деганини эсла.
83. But We saved him and his family, except for his wife; she was of those who lagged behind. 83Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлди.
85. And to Median, their brother Shuaib. He said, “O my people, worship Allah; you have no god other than Him. A clear proof has come to you from your Lord. Give full measure and weight, and do not cheat people out of their rights, and do not corrupt the land once it has been set right. This is better for you, if you are believers.” 85Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларидан камитиб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир.
89. “We would be fabricating falsehood against Allah, if we were to return to your religion, after Allah has saved us from it. It is not for us to return to it, unless Allah, our Lord, wills. Our Lord embraces all things in knowledge. In Allah we place our trust. Our Lord, decide between us and our people in truth, for You are the Best of Deciders.” 89Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажот бергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз–Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан», деди.
93. So he turned away from them, and said, “O my people, I have delivered to you the messages of my Lord, and I have advised you, so why should I grieve over a disbelieving people?” 93Кейин У улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг юборганларини етказган эдим ҳамда сизга насиҳат қилган эдим. Қандай қилиб кофир қавмларга қайғурай», деди.
94. We did not send any prophet to any town but We afflicted its people with misery and adversity, so that they may humble themselves. 94Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз.
96. Had the people of the towns believed and turned righteous, We would have opened for them the blessings of the heaven and the earth; but they rejected the truth, so We seized them by what they were doing. 96Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.
97. Do the people of the towns feel secure that Our might will not come upon them by night, while they sleep? 97Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало­қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржаммилар?!
98. Do the people of the towns feel secure that Our might will not come upon them by day, while they play? 98Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало­қазойимиз чошгоҳда, ўйнаётган ҳолларда келишидан хотиржаммилар?!