USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1612 words & 2 translates

English Ўзбек
18. And do not treat people with arrogance, nor walk proudly on earth. God does not love the arrogant showoffs. 18Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр­ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.
20. Do you not see how God placed at your service everything in the heavens and the earth? How He showered you with His blessings, both outward and inward? Yet among the people is he who argues about God without knowledge, without guidance, and without an enlightening Scripture. 20Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлардан илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор.
21. And when it is said to them, “Follow what God has revealed,” they say, “Rather, we follow what we found our parents devoted to.” Even if Satan is calling them to the suffering of the Blaze? 21Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса: «Йўқ! Биз оталаримизни ниманинг устида топсак, ўшанга эргашамиз», дерлар. Агар шайтон уларни дўзах азобига чақираётган бўлса ҳам­а?!
22. Whoever submits himself wholly to God, and is a doer of good, has grasped the most trustworthy handle. With God rests the outcome of all events. 22Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.
23. Whoever disbelieves—let not his disbelief sadden you. To Us is their return. Then We will inform them of what they did. God knows what lies within the hearts. 23Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, Биз уларга нима амал қилганлари хабарини берурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билгувчидир.
25. And if you ask them, “Who created the heavens and the earth?” They will say, “God.” Say, “Praise be to God.” But most of them do not know. 25Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» деб сўрасанг, албатта, — «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айт. Йўқ! Кўплари билмаслар.
26. To God belongs everything in the heavens and the earth. God is the Rich, the Praised. 26Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи беҳожат ва мақталган зотдир.
27. If all the trees on earth were pens, filled by the ocean, with seven more oceans besides, the Words of God would not run out. God is Majestic and Wise. 27Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.
28. Your creation and your resurrection are only as a single soul. God is Hearing and Seeing. 28Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жон (яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчидир.
29. Have you not seen how God merges the night into the day, and merges the day into the night? That He subjected the sun and the moon, each running for a stated term? And that God is Cognizant of everything you do? 29Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечага киритишини, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйганини, уларнинг ҳар бири белгиланган муддат томон юришини ва, албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардор эканини кўрмадингми?!
30. That is because God is the Reality, and what they worship besides Him is falsehood, and because God is the Exalted, the Supreme. 30Бу, албатта, Аллоҳнинг Ўзи ҳақ, албатта, Ундан ўзга илтижо қилаётганлари ботил ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи энг юксак ва энг буюк зот эканидандир.
31. Have you not seen how the ships sail through the sea, by the grace of God, to show you of His wonders? In that are signs for every persevering, thankful person. 31Кемалар Аллоҳнинг неъмати ила сизга Унинг оят­белгиларини кўрсатиш учун денгизда юрганини кўрмадингми?! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрлилар учун оят­белгилар бордир.
32. When waves, like canopies, cover them, they call upon God, devoting their religion to Him. But when He has delivered them to dry land, some of them waver. No one renounces Our revelations except the treacherous blasphemer. 32Қачон уларни тоғ каби тўлқин ўраб қолса, Аллоҳнинг динига ихлос этароқ, дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баъзилари тежамкор бўлур. Бизнинг оятларимизни фақат ўта хоин ва ўта кофирларгина инкор этурлар.
33. O people! Be conscious of your Lord, and dread a Day when no parent can avail his child, nor can a child avail his parent, in anything. The promise of God is true. Therefore, do not let this life deceive you, nor let illusions deceive you regarding God. 33Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин.
34. With God rests the knowledge of the Hour. He sends down the rain, and He knows what the wombs contain. No soul knows what it will reap tomorrow, and no soul knows in what land it will die. God is All-Knowing, Well-Informed. 34Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир. 
4. God is He who created the heavens and the earth and everything between them in six days, and then established Himself on the Throne. Apart from Him, you have no master and no intercessor. Will you not reflect? 4Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллган зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?!

1. O Prophet! Fear God, and do not obey the unbelievers and the hypocrites. God is Knowledgeable and Wise.

1Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир.

2. And follow what is revealed to you from your Lord. God is fully aware of what you do. 2Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир.
3. And put your trust in God. God is enough as a trustee. 3Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.
4. God did not place two hearts inside any man's body. Nor did He make your wives whom you equate with your mothers, your actual mothers. Nor did He make your adopted sons, your actual sons. These are your words coming out of your mouths. God speaks the truth, and guides to the path. 4Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд ҳам қилган эмас. Буларингиз оғзингиз билан айтган гапларингиздир. Аллоҳ эса ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур.