Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In cases where the size and location of detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones do not allow the imprint of the fineness hallmark of the established sample, the content of precious metal in such parts shall not be confirmed and responsibility for assaying such parts of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be borne by the manufacturer of these products. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларининг ўлчамлари ҳамда жойлашуви белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изини тушириш имконини бермайдиган ҳолларда, бундай қисмлардаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, consisting of several parts, made of the same precious metal, but having different fineness, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and detachable and easily separable parts of the product shall be imprinted with the fineness hallmark of the established sample of the corresponding fineness. | Битта қимматбаҳо металлдан тайёрланган, лекин турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан таркиб топган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асосий қисмига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, the individual parts of which are made of various precious metals, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and on detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones coated with other precious metals, the main part of the product shall be imprinted with the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample (for the main alloy of the precious metal), and on the detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Бошқа қимматбаҳо металлар билан қопланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга, буюмнинг асосий қисмига (қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмаси бўйича) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts of different fineness or made of other precious metals, shall be considered as a single product. Hallmarking the main part of these products with the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample, and the secondary and additional parts - with the mark of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be allowed. | Асиллик даражаси турлича ёки бошқа қимматбаҳо металлардан бўлган кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга яхлит буюм сифатида қаралади. Ушбу буюмларнинг асосий қисмини белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан, буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларини эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалашга йўл қўйилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones presented to the Assay Chamber for assaying, analysis and hallmarking must be sorted into lots. When handing over jewelry and other products made of precious metals and precious stones to the Assay Chamber, jewelry manufacturers shall indicate in the application the composition of the alloy of products (except for those made per orders of individuals, from jewelry and other products made of precious metals and precious stones belonging to them, as well as restoration (repair)) and the declared fineness. | Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади. |
Solders used in the manufacture or restoration (repair) of jewelry or other products made of precious metals and precious stones must be made on the basis of the same precious metals as the alloys from which these products are made, except for the cases established by this article. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар мазкур буюмлар қайси қотишмалардан тайёрланадиган бўлса, айни ўша қимматбаҳо металлар асосида тайёрланиши керак, бундан ушбу моддада белгиланган ҳоллар мустасно. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones subject to assaying, analysis and hallmarking with the state assay hallmark or mark of fineness of the established sample shall not contain parts made of non-precious metals, with the exception of: | Асиллик даражаси аниқланиши, таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган қисмлар бўлмаслиги керак, бундан қуйидагилар мустасно: |
Hallmarking with the state assay hallmark or mark of the established fineness of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which are a combination of parts made of precious metals with detachable and easily separable parts made of non-precious metals, shall be carried out in the presence of a special imprint (“met”, “stainless” , “steel” and others) or a designation indicating the presence of non-precious metal, which is applied by jewelry manufacturers to parts made of non-precious metals, except for the cases specified in part one of this article. In the absence of a special imprint on parts made of non-precious metals indicating the presence of non-precious metal, the products shall not be subject to hallmarking with a state assay hallmark or a mark of fineness of the established sample. | Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из («мет», «нерж», «steel» ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones, manufactured with using non-metal parts, must have a special imprint indicating the range of weight of the precious metal. These products shall be subject to assaying, analysis and hallmarking in disassembled and unfinished form, but with the full presence of all parts made of precious metals. In finished products, secondary and additional parts of the product must be soldered. Secondary and additional parts of products must be hallmarked with a state hallmark or a fineness hallmark of the established sample. | Нометалл қисмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо металлнинг вазн оралиғи кўрсатилган махсус из бўлиши керак. Мазкур буюмларнинг қимматбаҳо металлардан ясалган барча қисмлари тўлиқ мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш уларни қисмларга ажратган ва битказмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак. Буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларига давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси босилиши керак. |
Decisions of state bodies, actions (inaction) of their officials in the sphere of circulation of precious metals and precious stones may be appealed to a higher body or court. | Давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. |
Losses caused to individuals and legal entities as a result of illegal actions (inaction) of state bodies or their officials in the sphere of circulation of precious metals and precious stones shall be compensated in the manner prescribed by legislation. | Давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади. |
Disputes arising in the sphere of circulation of precious metals and precious stones shall be resolved in the manner prescribed by legislation. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади. |
On approval of the list of new technological equipment exempted from customs duties and value added tax when imported into the Republic of Uzbekistan, analogues of which is not produced in the republic |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида |
1. To approve the list of new technological equipment exempted from customs duties and value added tax when imported into the Republic of Uzbekistan, analogues of which is not produced in the republic, according to Annex 1. | 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
Other water-fired steam boilers with a capacity of more than 45 tons per hour | Соатига 45 тоннадан ортиқ буғ чиқариш қувватига эга бўлган сув қувурли бошқа буғ қозонлари |
Other water-fired steam boilers with a capacity of not more than 45 tons per hour | Соатига 45 тоннадан кўп бўлмаган буғ чиқариш қувватига эга сув қувурли бошқа буғ қозонлари |
Air compressors on wheeled chassis with a capacity of not more than 2 cubic meters per minute | Шатакка олинадиган ва қуввати бир дақиқада 2 куб метрдан ошмайдиган ғилдиракли шассидаги ҳаво компрессорлари |
Air compressors on wheeled chassis with a capacity of more than 2 cubic meters per minute | Шатакка олинадиган ва қуввати бир дақиқада 2 куб метрдан ортиқ бўлган ғилдиракли шассидаги ҳаво компрессорлари |
Bakeries, including tunnel ovens for confectionery | Новвойхоналар, шу жумладан, қандолатчилик учун тунелли печкалар |