USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
71. Say, “Have you considered? Had God made the night perpetual over you until the Day of Resurrection, which god other than God will bring you illumination? Do you not hear?” 71Сен уларга: «Айтинг­чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт.
72. Say, “Have you considered? Had God made the day perpetual over you until the Day of Resurrection, which god other than God will bring you night to rest in? Do you not see?” 72Сен уларга: «Айтинг­чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» деб айт.
75. And We will draw out from every community a witness, and say, “Produce your evidence.” Then they will realize that the truth is God’s, and those they used to invent have forsaken them. 75Ва ҳар бир умматдан бир шоҳид чиқариб: «Ҳужжатларингизни келтиринг!» дегаймиз. Бас, улар ҳақ Аллоҳга эканини билурлар ва ўзлари уйдириб юрган нарсалари ғойиб бўлур.
76. Quaroon belonged to the clan of Moses, but he oppressed them. We had given him treasures, the keys of which would weigh down a group of strong men. His people said to him, “Do not exult; God does not love the exultant. 76Албатта, Қорун Мусо қавмидан бўлиб, уларга такаббурлик қилди. Биз унга калитлари бир гуруҳ қувватлиларга ҳам оғирлик қиладиган хазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга: «Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас.
77. But seek, with what God has given you, the Home of the Hereafter, and do not neglect your share of this world. And be charitable, as God has been charitable to you. And do not seek corruption in the land. God does not like the seekers of corruption.” 77Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар.
78. He said, “I was given all this on account of knowledge I possess.” Did he not know that God destroyed many generations before him, who were stronger than he, and possessed greater riches? But the guilty will not be asked about their sins. 78У: «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», деди. У, албатта, Аллоҳ ундан олдинги асрларда ундан кўра қувватлироқ, ундан кўра кўпроқ (мол) тўплаганларни ҳалок этганини билмасмиди?! Гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.
80. But those who were given knowledge said, “Woe to you! The reward of God is better for those who believe and do righteous deeds.” Yet none attains it except the steadfast. 80Илм берилганлар эса: «Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар», дедилар.
81. So We caused the earth to cave in on him and his mansion. He had no company to save him from God, and he could not defend himself. 81Бас, Биз уни ва унинг ҳовли­жойини ерга ютдирдик.Унга Аллоҳ (азоби)дан ёрдам берадиган гуруҳ ҳам бўлмади, унинг ўзи нусратга эришгувчилардан ҳам бўлмади.
82. Those who had wished they were in his position the day before were saying, “Indeed, it is God who spreads the bounty to whomever He wills of His servants, and restricts it. Had God not been gracious to us, He would have caved in on us. No wonder the ungrateful never prosper.” 82Ва кечагина унинг маконини орзу қилаётганлар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига ризқини кенг ёки тор қиладиганга ўхшайдир. Агар Аллоҳ бизга лутф қилмаганида, бизни ҳам ерга ютгизар эди. Воажаб, кофирлар нажот топмайдиганга ўхшайди­ку!» дейишга ўтдилар.
87. And do not let them divert you from God’s revelations after they have been revealed to you. And pray to your Lord, and never be of the polytheists. 87Ва сени улар ҳаргиз сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидан тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма.
88. And do not invoke with God any other god. There is no god but He. All things perish, except His presence. His is the judgment, and to Him you will be returned. 88Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз.
3. We have tested those before them. God will surely know the truthful, and He will surely know the liars. 3Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак.
5. Whoever looks forward to the meeting with God—the appointed time of God is coming. He is the All-Hearing, the All-Knowing. 5Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳ белгилаган вақт келгувчидир. У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчидир.
6. Whoever strives, strives only for himself. God is Independent of the beings. 6Ким жиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун жиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.
10. Among the people is he who says, “We have believed in God.” Yet when he is harmed on God’s account, he equates the people's persecution with God’s retribution. And if help comes from your Lord, he says, “We were actually with you.” Is not God aware of what is inside the hearts of the people? 10Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?!
11. God certainly knows those who believe, and He certainly knows the hypocrites. 11Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур.
16. And Abraham, when he said to his people, “Worship God, and fear Him. That is better for you, if you only knew. 16Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир.
17. You worship idols besides God, and you fabricate falsehoods. Those you worship, instead of God, cannot provide you with livelihood. So seek your livelihood from God, and worship Him, and thank Him. To Him you will be returned.” 17Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз», деди.
19. Have they not seen how God originates the creation, and then reproduces it? This is easy for God. 19Аллоҳ махлуқни аввал­бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайтаришини кўрмайдиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир.
20. Say, “Roam the earth, and observe how He originated the creation.” Then God will bring about the next existence. God has power over all things.” 20Сен:«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал­бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.