USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
24. “Peace be upon you, because you endured patiently. How excellent is the Final Home.” 24«Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!!!» (дерлар).
25. As for those who violate the promise to God, after pledging to keep it, and sever what God has commanded to be joined, and spread corruption on earth—these, the curse will be upon them, and they will have the Worst Home. 25Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор.
29. For those who believe and do righteous deeds—for them is happiness and a beautiful return. 29Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганларга хушнудлик ва гўзал маскан бор.
30. Thus We sent you among a community before which other communities have passed away, that you may recite to them what We revealed to you. Yet they deny the Benevolent One. Say, “He is my Lord; there is no god but He; in Him I trust, and to Him is my repentance.” 30Шундай қилиб, сени ўзларидан олдин ҳам умматлар ўтган бир умматга уларга ўзингга ваҳий қилган нарсамизни тиловат қилиб беришинг учун юбордик. Ҳолбуки, улар Роҳманга куфр келтирурлар. Сен: «У менинг Роббимдир, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим. Тавбам ҳам Унинг Ўзигадир», деб айт.
31. Even if there were a Quran, by which mountains could be set in motion, or by which the earth could be shattered, or by which the dead could be made to speak. In fact, every decision rests with God. Did the believers not give up and realize that had God willed, He would have guided all humanity? Disasters will continue to strike those who disbelieve, because of their deeds, or they fall near their homes, until God’s promise comes true. God never breaks a promise. 31Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.
32. Messengers before you were ridiculed, but I granted the disbelievers respite, and then I seized them. What a punishment it was! 32Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинганлар. Бас, куфр келтирганларга муҳлат бердим. Сўнгра, уларни ушладим. Бас, иқобим қандоқ бўлган эди?!
33. Is He who is watchful over the deeds of every soul? Yet they ascribe associates to God. Say, “Name them! Or are you informing Him of something on earth He does not know, or is it a show of words?” In fact, the scheming of those who disbelieve is made to appear good to them, and they are averted from the path. Whomever God misguides has no guide. 33Ҳар бир жоннинг қилган касби устидан турувчи зот ким? Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен:«Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас.
34. There is for them torment in the worldly life, but the torment of the Hereafter is harsher. And they have no defender against God. 34Уларга бу дунё ҳаётида азоб бор. Албатта, охират азоби машаққатлироқ. Улар учун Аллоҳдан сақловчи бўлмас.
35. The likeness of the Garden promised to the righteous: rivers flowing beneath it; its food is perpetual, and so is its shade. Such is the sequel for those who guard against evil, but the sequel of the disbelievers is the Fire. 35Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир.
38. We sent messengers before you, and We assigned for them wives and offspring. No messenger could bring a sign except with the permission of God. For every era is a scripture. 38Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят­мўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир.
39. God abolishes whatever He wills, and He affirms. With Him is the source of the Scripture. 39Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир.
40. Whether We show you some of what We have promised them, or We cause you to die—your duty is to inform, and Ours is the reckoning. 40Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки сени (ундан олдин) вафот этдираримз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир.
5. We sent Moses with Our signs: “Bring your people out of darkness into light, and remind them of the Days of God.” In that are signs for every patient and thankful person.” 5Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳар бир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир», деб юбордик.
9. Has not the story reached you, of those before you, the people of Noah, and Aad, and Thamood—and those after them? None knows them except God. Their messengers came to them with the clear proofs, but they tried to silence them, and said, “We reject what you are sent with, and we are in serious doubt regarding what you are calling us to.” 9Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг, хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ­ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса, қўлларини оғизларига қўйиб: «Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчи шакдадирмиз!» дедилар.
10. Their messengers said, “Is there any doubt about God, Maker of the heavens and the earth? He calls you to forgive you your sins, and to defer you until a stated term.” They said, “You are only humans like us; you want to turn us away from what our ancestors worshiped; so bring us a clear proof.” 10Пайғамбарлари уларга: «Осмонлару ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқда­ку!« дедилар. Улар эса: «Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ­ойдин ҳужжат келтиринг», дедилар.
11. Their messengers said to them, “We are only humans like you, but God favors whomever He wills from among His servants. We cannot possibly show you any proof, except by leave of God. In God let the faithful put their trust.” 11Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар.
13. Those who disbelieved said to their messengers, “We will expel you from our land, unless you return to our religion.” And their Lord inspired them: “We will destroy the wrongdoers.” 13Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан чиқариб юборамиз ёки, албатта, миллатимизга қайтасизлар», дедилар. Бас, Роббилари уларга: «Албатта, Биз золимларни ҳалок қилурмиз.
21. They will emerge before God, altogether. The weak will say to those who were proud, “We were your followers, can you protect us at all against God’s punishment?” They will say, “Had God guided us, we would have guided you. It is the same for us; whether we mourn, or are patient; there is no asylum for us.” 21Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, дод­вой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар.
22. And Satan will say, when the issue is settled, “God has promised you the promise of truth, and I promised you, but I failed you. I had no authority over you, except that I called you, and you answered me. So do not blame me, but blame yourselves. I cannot come to your aid, nor can you come to my aid. I reject your associating with me in the past. The wrongdoers will have a torment most painful.” 22Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим­у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди.
23. But those who believed and did good deeds will be admitted into gardens beneath which rivers flow, to remain therein forever, by leave of their Lord. Their greeting therein will be: “Peace.” 23Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир.