USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ада: 1743 words & 2 translates

English Ўзбек
Hallmarks shall include state hallmarks of the Republic of Uzbekistan, hallmarks of the established sample and hallmarks of assay chambers of foreign states. Асиллик даражаси тамғалари жумласига Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ва чет давлатларнинг асиллик даражасини белгилаш палаталари тамғалари киради.
Article 39. Fineness Mark of the Established Sample 39-модда. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси
The mark of the fineness of the established sample shall be a hallmark of the form established for each type of precious metal, consisting of numbers indicating the fineness. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклда бўлиб, асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборатдир.
The fineness mark of the established sample shall have no independent meaning and when hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, shall be used only in combination with the personal brand of the jewelry manufacturer. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан бирга қўлланилади.
Fineness marks of the established sample shall be made at a specialized enterprise by order of jewelry manufacturers. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ихтисослаштирилган корхонада, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси бўйича тайёрланади.
rectangle with a convexly truncated left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of platinum; тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги — платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;
The personal hallmark of a jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, shall be made at a specialized enterprise by order of a jewelry manufacturer and subject to registration at the Assay Chamber. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
The Assay Chamber shall register the personal hallmark of the jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, on the basis of the provided distinct imprint of the personal hallmark (surface, medium, deep) on a polished brass plate in the manner prescribed by legislation. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғасини рўйхатга олиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан шахсий тамғанинг силлиқланган латун пластинадаги тақдим этилган аниқ (юзаки, ўртача, чуқур) изи асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hallmarking of jewelry and other items made of precious metals and precious stones with the state assay hallmark or standard fineness mark shall be carried out by mechanical (percussion) method or by laser method. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш механик (зарб) усулда ёки лазер усулида амалга оширилади.
The manufacturer of jewelry shall independently determine the method of applying the personal brand of the manufacturer and the mark of the fineness of the established sample. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражасининг белгисини тушириш усулини мустақил равишда белгилайди.
Article 45. Storage and Use of State Assay Hallmarks, Personal Hallmark of the Jewelry Manufacturer and Fineness Mark of the Established Sample 45-модда. Давлат асиллик даражаси тамғаларини, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш
The custodian and user of the personal hallmark of the manufacturer of jewelry and the hallmark of the fineness of the established sample shall be the manufacturer of jewelry. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг ўзи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини сақловчи ва ундан фойдаланувчидир.
The transfer of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the hallmark of the fineness of the established sample to other persons shall be prohibited. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts made of one alloy, the imprint of the main state hallmark shall be applied only to the main part of the item. Битта қотишмадан тайёрланган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг фақат асосий қисмига туширилади.
Article 50. Hallmarking of Jewelry and Other Products Made of Precious Metals and Precious Stones with The Mark of Fineness of Standard Sample 50-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш
The fineness hallmark of the established sample shall be applied by the manufacturer of jewelry to jewelry and other items made of precious metals and precious stones, manufactured and restored (repaired) by them, without mandatory state assaying and hallmarking. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ва қайта тикланган (таъмирланган) заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилади, бунда ушбу буюмларга давлат томонидан асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш талаб этилмайди.
Manufacturers of jewelry shall have the right not to hallmark the jewelry and other products made by them from precious metals and precious stones intended for export, provided that this is provided for by the contract. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари томонидан экспорт учун мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаламасликка ҳақли, башарти бундай тартиб шартномада назарда тутилган бўлса.
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a fineness hallmark of the established sample shall be applied to each such item. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи бундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts made of one alloy, imprints of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied only to the main part of the product. Битта қотишмадан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг излари заргарлик буюмининг фақат асосий қисмига туширилади.
On detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, an imprint of the fineness hallmark of the established sample shall be applied. Бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ҳар бир қисмига белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади.