Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
1. Within the meaning of Article 3 (b), non-originating materials which are used in the manufacture of the products obtained in a Contracting Party shall be regarded as sufficiently worked or processed provided that the value of such materials does not exceed 20 percent of the ex-works price of the goods classified under HS codes 841370, 850213, 940690 and 40 percent of the ex-works price of the goods for the rest of the tariff lines listed in Annex I-A and Annex I-B. | 1. 3 (b)-модда мазмунида Аҳдлашувчи Томонда олинган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган келиб чиқиши номаълум материаллар, башарти бундай материалларнинг қиймати 841370, 850213, 940690 ТИФ ТН кодлари бўйича таснифланувчи товарлар учун франко завод нархининг 20 фоизидан ва I-A ва I-B иловада келтирилган, бошқа тариф қаторларидаги маҳсулотлар учун франко завод нархининг 40 фоизидан ошмаган тақдирда, бундай материаллар етарли даражада ишлов берилган ёки қайта ишланган деб ҳисобланади. |
2. In case the Contracting Parties decide to expand the product coverage in the future, the value of non-originating materials used in manufacturing of those goods shall be considered on a product specific basis. | 2. Аҳдлашувчи Томонлар келгусида маҳсулотлар қамровини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган, келиб чиқиши номаълум бўлган материалларнинг қиймати маҳсулотга хос асосда кўриб чиқилади. |
Article 6 Cumulation of origin |
6-модда Келиб чиқиш кумуляция тамойили |
1. Products which comply with origin requirements provided for in Article 3 and which are used by a Contracting Party as input for a finished product eligible for preferential treatment by the other Contracting Party shall be considered as a product originating in the Contracting Party where working or processing of the finished product has taken place provided that they have undergone working or processing going beyond the operations referred to in Article 7. | 1. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг 3-моддада назарда тутилган келиб чиқиш мезонларига жавоб берадиган ва имтиёзли режимга эга бўлган маҳсулотларидан хом ашё сифатида фойдаланиб, 7-моддада кўрсатилган операциялардан бошқа ишлов бериш ёки қайта ишлашни амалга оширган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонда ишлаб чиқарилган маҳсулот деб ҳисобланади. |
2. Where the working or processing carried out in a Contracting Party does not go beyond the operations referred to in Article 7, the product obtained shall be considered as originating in that Contracting Party provided that the value added there is greater than the value of the materials used originating in the other Contracting Party. | 2. Башарти бир Аҳдлашувчи Томон фақат 7-моддада кўрсатилган операцияларни амалга оширган бўлса ва у ерда қўшилган қиймат бошқа Аҳдлашувчи Томондан келиб чиққан фойдаланилган материаллар қийматидан каттароқ бўлса, ушбу маҳсулот Аҳдлашувчи Томонда ишлаб чиқарилган маҳсулот деб ҳисобланади. |
Article 7 Insufficient working or processing |
7-модда Етарли бўлмаган ишлов бериш ёки қайта ишлаш |
Any one or combination of two or more of the following operations or processes shall not by themselves constitute the final process of manufacture: | Қуйидаги операциялар ёки жараёнларнинг ҳар қандай бири ёки икки ёки ундан ортиқ комбинацияси етарли ишлов берилганлик ва қайта ишланганлик мезонига жавоб бермайди деб ҳисобланади: |
(b) simple mixing: | (b) оддий аралаштириш; |
(c) simple placing in bottles, cans, flasks, bags, cases, boxes, fixing on cards or boards and all other simple-packaging operations; | (с) шиша идишлар, банкалар, кутилар, флягалар, қоплар, футлярларга оддий жойлаштириш, карталар ёки тахталарга қайд этиш (фиксация) ва бошқа барча оддий қадоқлаш операциялари; |
(d) labelling, affixing or printing marks, labels, logos and other like distinguishing signs on products or their packaging; | (d) маҳсулотларга ёки уларнинг қадоқларига белгилар, ёрлиқлар, логотиплар ва бошқа шунга ўхшаш фарқловчи белгиларни ёпиштириш ёки чоп этиш; |
(e) splitting into lots; | (е) лотларга бўлиш; |
(h) putting up into sets; | (h) тўпламларни йиғиш; |
(i) simple assembly1; | (i) оддий йиғиш1; |
(j) preserving operations to ensure that the products remain in good condition during transport and storage; | (j) сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар; |
(k) breaking up and assembly of packages; | (k) пакетларни қисмларга ажратиш ва йиғиш; |
(l) washing, cleaning; removal of dust, oxide, oil, paint or other coverings; | (l) ювиш, тозалаш, чанг, оксид, ёғ, бўёқ ёки бошқа қопламаларни олиб ташлаш; |
(n) simple painting and polishing operations, husking, partial or total bleaching, polishing, and glazing of cereals and rice; | (n) оддий бўяш ва жилолаш операциялари, дон ва гуручнинг қобиғини тозалаш, қисман ёки тўлиқ оқартириш, силлиқлаш ва сирлаш; |
(o) operations to colour sugar or form sugar lumps; | (о) шакарни бўяш ёки шакар бўлакларини шакллантириш бўйича операциялар; |
(p) peeling, stoning and shelling of fruits, nuts and vegetables; | (р) мева, ёнғоқ ва сабзавотларни тозалаш, данагини ажратиш, терисини тозалаш; |
(q) sharpening, simple grinding or simple cutting; | (q) чархлаш, оддий силлиқлаш ёки оддий кесиш; |