USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
All arbitrators shall be chosen strictly on the basis of objectivity, reliability, and sound judgment, and shall have specialized knowledge or experience in law, international trade or other matters relating to this Agreement or in the resolution of disputes arising under international trade agreements. They shall be independent, serve in their individual capacities and not be affiliated with, nor take instructions from any Party or organization related to this dispute. Барча ҳакамлар (арбитраж аъзолари) холислик, ишончлилик ва соғлом фикр асосида танланиши ва қонунчилик, халқаро савдо ёки мазкур Битим билан боғлиқ бошқа масалаларда ёхуд халқаро савдо шартномалари бўйича келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда махсус билим ва тажрибага эга бўлиши лозим. Улар мустақил бўлишлари, ўзларининг шахсий мақомларида хизмат қилишлари ва унга алоқадор бўлмаган ёки ушбу низо билан боғлиқ бирор бир партия ёки ташкилотдан кўрсатмалар олмасликлари лозим.
Unless otherwise decided by the Contracting Parties, the Arbitration Panel proceedings shall take place in the territory of the Contracting Party complained against. Subject to the provisions agreed by the Contracting Parties, the arbitration panel shall determine its procedure. Each Contracting Party shall bear the expenses of its arbitrator and its presentation in the arbitral proceedings. The expense of the chairperson and other expenses of the Arbitration Panel shall be co-shared equally by the Contracting Parties. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқача келишилган бўлмаса, Арбитраж кенгаши муҳокамаси шикоят қилинган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиб ўтади. Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан келишилган қоидаларга мувофиқ, Арбитраж кенгаши ўз иш тартибини белгилайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳаками ва унинг арбитраж муҳокамасида иштирок этиши учун харажатларни ўз зиммасига олади. Арбитраж кенгаши раисининг харажатлари ва бошқа харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг тақсимланади.
The Contracting Parties shall take necessary measures involved in carrying out implementation of the decision of the Joint Committee or the Arbitration Panel. If a Contracting Party fails to implement the decisions, the other Contracting Party shall have the right to withdraw the equivalent preferential treatment. Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма қўмита ёки Арбитраж кенгаши қарорини амалга ошириш учун зарур чораларни кўрадилар. Башарти Аҳдлашувчи Томон қарорларни бажармаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон эквивалент имтиёзли режимни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ARTICLE 21 
Fulfillment of Obligations 
21-модда 
Мажбуриятларни бажариш 
The Contracting Parties shall take all necessary measures to ensure the achievement of the objectives of this Agreement and the fulfillment of their obligations under this Agreement. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битим мақсадларига эришиш ва мазкур Битим бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
If either Contracting Party considers that the other Contracting Party has failed to fulfill an obligation under this Agreement, the other Contracting Party shall first have recourse to the procedures laid down in Articles 19 and 20 of this Agreement. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни мазкур Битим бўйича мажбуриятни бажармаган деб ҳисобласа, бошқа Аҳдлашувчи Томон, биринчи навбатда, мазкур Битимнинг 19 ва 20-моддаларида кўрсатилган тартиб-қоидаларга мурожаат қилиши лозим.
If the consultations shall not be held within 60 days from the date of receipt of the request for consultations or if the Joint Committee cannot resolve the dispute within 45 days or if the Arbitration Panel cannot be established within 60 days after the date of receipt of request for establishment of the Arbitration Panel, then complaining Contracting Party shall have the right to withdraw the equivalent preferential treatment. Башарти маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича сўров олинган кундан бошлаб 60 кун ичида ўтказилмаса ёки Қўшма қўмита 45 кун ичида низони ҳал қила олмаса ёхуд Арбитраж кенгашини тузиш тўғрисидаги сўров олинган кундан бошлаб 60 кун ичида Арбитраж кенгаши тузилмаса, бундай ҳолда шикоят қилувчи Аҳдлашувчи Томонлар эквивалент имтиёзли режимни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
ARTICLE 22
Amendments 
22-модда
Ўзгартиришлар киритиш 
This Agreement may be amended by mutual consent of the Contracting Parties through separate protocols being an integral part of this Agreement. These amendments shall enter into force in accordance with Article 23 of this Agreement. Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар мазкур Битимнинг 23-моддасига мувофиқ кучга киради.
ARTICLE 23 
Entry Into Force, Duration and Termination 
23-модда
Кучга кириши, муддати ва тугатилиши 
This Agreement shall enter into force on the first day of the second month following the receipt of the last written notification of the fulfillment of the internal legal procedures necessary for its entry into force by the Contracting Parties through the diplomatic channels. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички ҳуқуқий процедураларни бажарганлиги тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олингандан кейин иккинчи ойнинг биринчи кунидан кучга киради.
This Agreement is concluded for an indefinite period. Each Contracting Party may terminate this Agreement by notifying the other Contracting Party in writing through diplomatic channels. In this case, this Agreement shall be terminated after the 6 (six) months following the date of receipt by the other Contracting Party of the notification of termination. Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиш орқали мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиши мумкин. Бундай ҳолда, мазкур Битим бошқа Аҳдлашувчи Томон уни тугатиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб 6 (олти) ой ўтгандан кейин тугатилади.
Done at Tashkent on March 29, 2022 in two originals, each in Uzbek, Turkish and English languages, all texts being equally authentic. In case of divergence in interpretation of the provisions of the Agreement, the English texts shall prevail. Тошкент шаҳрида 2022 йил 29 мартда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Article 1 
Scope
1-модда
Қўлланиш доираси
Annex II shall be applied for determining the origin of products eligible for preferential concessions under the Preferential Trade Agreement (hereinafter referred to as “this Agreement”) between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Türkiye (hereinafter referred to as "Uzbekistan” and “Türkiye” or “the Contracting Parties” where appropriate). Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси (бундан буён матнда «Ўзбекистон» ва «Туркия» ёки «Аҳдлашувчи томонлар» деб юритилади) ўртасида имтиёзли савдо Битими (бундан буён матнда «мазкур Битим» деб юритилади) бўйича имтиёзларга эга бўлган маҳсулотларнинг келиб чиқишини аниқлаш учун II илова қўлланилади.
(a) “chapters” and “headings” means the chapters and the headings (four-digit codes) used in the nomenclature which makes up the Harmonized Commodity Description and Coding System (hereinafter referred to as HS); (а) «боблар» ва «сарлавҳалар» Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимини ташкил этувчи номенклатурасида ишлатиладиган боблар ва сарлавҳаларни (тўрт рақамли кодлар) англатади (бундан буён «УТ» деб аталади);
(g) Movement Certificate EUR. 1 means document issued by an authorized body and confirming the country of origin of goods; (g) EUR. 1 Ҳаракатланиш сертификати — ваколатли орган томонидан берилган ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи ҳужжат;
(h) “customs value” means the transaction value of imported goods, which is the price actually paid or payable for the goods when sold for export to the country of importation, including other leviable charges and adjustment; (h) «божхона қиймати» импорт қилувчи мамлакатга экспорт қилишда тўланиши лозим бўлган харажатлар ва нархга тузатишларни инобатга олган ҳолда товарлар учун тўланадиган ёки аслида тўланган нархни акс эттирувчи импорт қилинадиган товарларнинг битим қийматини англатади;
(j) “manufacture” means any kind of sufficient working or processing including assembly or specific operations on both of industrial and agricultural products; (j) «ишлаб чиқариш» ҳар қандай турдаги етарлича ишлаш ёки қайта ишлаш, жумладан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан боғлиқ йиғиш ва махсус операцияларни англатади;
(k) “material” means any ingredient, raw material, component or part, etc., used in the manufacture of the product; (k) «материал» маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ҳар қандай ингредиент, хом ашё, компонент ёки қисм ва бошқаларни англатади;