Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
a) to prevent the disclosure of confidential information contrary to its essential security interests; | а) муҳим хавфсизлик манфаатларига зид бўлган махфий маълумотлар ошкор қилинишининг олдини олиш мақсадида; |
b) for the protection of its essential security interests or for the implementation of international obligations or national policies such as: | b) муҳим хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш ёки халқаро мажбуриятлар ёки |
i. relating to the traffic in arms, ammunition and implementation of war, provided that such measures do not impair the conditions of competition in respect of the products not intended for specifically military purposes, and to such traffic in other goods, materials and services as is earned on directly or indirectly for the purpose of supplying a military establishment; or | i. махсус ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланмаган маҳсулотларга нисбатан рақобат шартларига путур етказмасликни таъминлаган ҳолда қуроллар, ўқ-дорилар ва уруш воситаларининг ноқонуний айланиши ёхуд бошқа товарлар, материаллар ва хизматлар билан бевосита ёки билвосита ҳарбий муассасани таъминлаш билан боғлиқ; |
On the request of the other Contracting Party, each Contracting Party shall provide information and reply to any question from the other Contracting Party within a period of 30 days, relating to an actual or proposed measure that might affect the operation of this Agreement. | Бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг фаолиятига таъсир этиши мумкин бўлган масалалар юзасидан бошқа Аҳдлашувчи Томонни маълумотлар билан таъминлаши ҳамда сўралган масалаларга 30 кунлик муддат ичида жавоб бериши лозим. |
Each Contracting Party shall ensure that its laws and regulations relating to any trade matter covered by this Agreement are published or made publicly available. | Хар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимда назарда тутилган ҳар қандай савдога оид қонунлар ва қоидаларни эълон қилиши ёки оммавий ошкоралигини таъминлайди. |
A Joint Committee, composed of the representatives of each Contraction Party is hereby established. The Joint Committee shall meet once a year to review the progress achieved in the implementation of this Agreement. Any Contracting Party may also request holding an extraordinary meeting by notifying the other Contracting Party. | Қўшма қўмита ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади. Қўшма қўмита йилига бир марта йиғилиб, мазкур Битимни амалга оширишда эришилган ютуқларни кўриб чиқади. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган ҳолда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишни талаб қилиши мумкин. |
The Joint Committee shall undertake any function assigned to it under the provisions of this Agreement. Upon request of a Contracting Party and subject to approval of the other Contracting Party, the Joint Committee shall also examine any other matter affecting the implementation of this Agreement. | Қўшма қўмита мазкур Битим қоидаларига мувофиқ унга юкланган ҳар қандай вазифани ўз зиммасига олади. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан Қўшма қўмита мазкур Битимни амалга оширишга таъсир этувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади. |
The Joint Committee may take decisions in the matters related to this Agreement, including decisions on any amendment to this Agreement. The Joint Committee may also make recommendations to matters related to this Agreement. | Қўшма қўмита мазкур Битим билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар, шу жумладан, мазкур Битимга ҳар қандай тузатишлар киритиш бўйича қарорлар қабул қилиши мумкин. Қўшма қўмита мазкур Битим билан боғлик масалалар бўйича ҳам тавсиялар бериши мумкин. |
The decisions taken by the Joint Committee on any amendment to this Agreement shall be subject to the completion of the respective internal procedures of the Contracting Parties in accordance with Article 22 and Article 23 of this Agreement. | Мазкур Битимга ҳар қандай ўзгартириш киритиш бўйича Қўшма қўмита тарафидан қабул қилинган қарорлар Битимнинг 22 ва 23-моддаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ички процедуралари бажарилиши шарти билан қабул қилинади. |
Decisions of the Joint Committee shall be taken by consensus. | Қўшма қўмита қарорлари келишув (консенсус) йўли билан қабул қилинади. |
The Joint Committee shall set out its rules of procedures during its first meeting. | Қўшма қўмита ўзининг биринчи йиғилишида ўз тартиб-қоидаларини белгилайди. |
The Joint Committee may also establish any other sub-committees or working groups, as it deems necessary. | Қўшма қўмита зарур деб ҳисоблаган бошқа қуйи қўмиталар ёки ишчи гуруҳларни ҳам тузиши мумкин. |
Each Contracting Party shall accord sympathetic consideration and shall afford adequate opportunity for consultations with respect to any matter affecting the operation of this Agreement. | Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг амал қилишига таъсир эгувчи ҳар қандай масала бўйича ўзаро мулоҳазакорлик билан ёндашади ва маслаҳатлашувлар учун муносиб имконият яратади. |
The Joint Committee shall meet within 30 days after the date of receipt of the request of either Contracting Party to consider any matter for which it has not been possible to find a satisfactory solution through consultations in accordance with paragraph 1 of this Article. | Қўшма қўмита ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўрови олинган кундан бошлаб 30 кун ичида ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маслаҳатлашувлар орқали қониқарли ечим топишнинг иложи бўлмаган хар қандай масалани кўриб чиқиш учун йиғилади. |
ARTICLE 20 Dispute Settlement |
20-модда Низоларни ҳал этиш |
Any disputes arising from the interpretation or application of the Agreement between the Contracting Parties, shall first be settled amicably through bilateral consultations by the Joint Committee. | Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битимни талқин этиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар, биринчи навбатда, икки томонлама маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади. |
If the Joint Committee meeting shall not be held within 60 days after the date of receipt of the request to settle the dispute, or if a mutually satisfactory resolution cannot be reached by the Joint Committee within 45 days, the dispute may be referred to an arbitration panel by either Contracting Parties. | Башарти Қўшма қўмита йиғилиши низони ҳал этиш тўғрисида сўров олинган кундан бошлаб 60 кун ичида ўтказилмаса ёки 45 кун ичида ўзаро қониқарли қарорга кела олмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур низони Арбитраж кенгашига юбориши мумкин. |
Proceedings of the Arbitration Panel and the time frame that the Arbitration Panel has to submit its decision shall be established by the Joint Committee. | Арбитраж кенгаши ишини юритиш ва Арбитраж кенгашининг ўз қарорини қабул қилиш муддати Қўшма қўмита тарафидан белгиланади. |
The Contracting Parties shall give the Joint Committee and the Arbitration Panel all assistance to examine and resolve the dispute, and the Contracting Parties shall be bound to take the necessary measures to carry out the decision of Arbitration Panel. | Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма қўмита ва Арбитраж кенгашига низони кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар ва Аҳдлашувчи Томонлар Арбитраж кенгаши қарорини бажариш учун зарур чораларни кўришлари шарт. |
The Arbitration Panel shall comprise of three members. Each Contracting Party shall appoint, within thirty days of the date of referral, one member, and the Joint Committee shall choose, within forty-five days of the date of referral, a third who will serve as the chairperson. The chairperson shall not be a national of either Contracting Party and shall be a national of a state having diplomatic relations with both Contracting Parties at the time of appointment. The date of establishment of the Arbitration Panel shall be the date on which the chairperson is appointed. | Арбитраж кенгаши уч аъзодан иборат бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тавсиянома юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида биттадан аъзони тайинлайди ва Қўшма қўмита тавсиянома берилган кундан бошлаб қирқ беш кун ичида учинчи раислик қилувчи учинчи аъзони сайлайди. Раис ҳеч бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаслиги ва тайинланган вақтда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон билан дипломатик муносабатларга эга бўлган давлат фуқароси бўлиши лозим. Арбитраж кенгаши ташкил этилган сана Раис тайинланган сана ҳисобланади. |