USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
The importing Contracting Party may take a bilateral safeguard measure which increases the rate of tariff on the good to a level which does not exceed the lesser of: Импорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон товарга бўлган тариф ставкасини қуйидагилардан паст бўлмаган даражага кўтарадиган икки томонлама ҳимоя чораларини кўриши мумкин:
When choosing the type of safeguard measure, the importing Contracting Party shall prefer the type which may have less negative effects on exporting Contracting Party in order to achieve the purposes of this Agreement. Импорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон муҳофаза чораси турини танлашда мазкур Битимнинг мақсадларига эришиш учун экспорт қилувчи Аҳдлашувчи Томонга нисбатан камроқ салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган чорани афзал кўради.
a) for a period exceeding two years, except that the period may be extended by up to one year if the competent authorities of the applying Party determine, in conformity with procedures specified in this Article, that the measure continues to be necessary to prevent or remedy serious injury and to facilitate adjustment and that there is evidence that the industry is adjusting, provided that the total period of application of a bilateral safeguard measure, including the period of initial application and any extension thereof, shall not exceed three years; or а) икки йилдан ортиқ давр давомида, бироқ башарти Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи мазкур Битимда белгиланган процедураларга мувофиқ жиддий зарар етказилишининг олдини олиш ёки қоплаш, корректировкани таъминлаш мақсадида бундай чораларни қўллаш зарур деб топса, шунингдек, икки томонлама муҳофаза чораларини қўллашнинг умумий муддати, жумладан, дастлабки қўллаш даври ва уни узайтириш даврларида соҳа ўз фаолиятини ўнглаб олишини исботласа, ушбу давр бир йилгача қисқартириши мумкин, лекин уч йилдан ошиб кетмаслиги лозим, ёки
b) beyond the expiration of transition period which means the five-year period following the date of entry into force of this Agreement. b) ўтиш даври тугаганидан сўнг, бу мазкур Битим кучга кирган санадан кейинги 5 йиллик муддатни англатади.
A Contracting Party proposing to apply a safeguard measure shall, in consultation with the other Party, provide to the other Contracting Party mutually agreed trade compensation in the form of substantially equivalent concessions during the period of application of the safeguard measure. Such consultations shall begin within 30 days of the decision to apply the safeguard measure. Муҳофаза чораларини қўллашни таклиф этаётган Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашган ҳолда муҳофаза чорасини қўллаш даврида бошқа Аҳдлашувчи Томонга ўзаро келишилган савдо компенсациясини эквивалент қийматдаги имтиёзлар кўринишида тақдим этади. Бундай маслаҳатлашувлар муҳофаза чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин 30 кун ичида бошланади.
If the Contracting Parties are unable to reach an agreement on compensation with 30 days of the commencement of the consultation, the exporting Party shall be free to suspend the application of substantially equivalent concession to the trade of the Party applying the safeguard measure. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар маслаҳатлашув бошланганидан 30 кун ўтгач компенсация тўғрисидаги келишувга эриша олмасалар, экспорт қилувчи Томон муҳофаза чорасини қўллаган Томоннинг савдосига нисбатан эквивалент қийматдаги имтиёзлар кўллашни тўхтатиб туриши мумкин.
The right of suspension referred to in paragraph 5 shall not be exercised for the first 2 years during which a bilateral safeguard measure has been taken as a result of absolute increase in imports and that such measures conforms to the provisions of this Agreement. 5-бандда кўрсатилган тўхтатиб туриш ҳуқуқи импортнинг мутлақ кўпайиши натижасида икки томонлама муҳофаза чораси кўрилган ва бундай чоралар мазкур Битим қоидаларига мос келадиган дастлабки 2 йил давомида амалга оширилмайди.
The Contracting Parties shall ensure that technical regulations, conformity assessment procedures and standards are not prepared, adopted or applied with a view to creating obstacles to mutual trade. Аҳдлашувчи Томонлар техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиботлари ва стандартлар ўзаро савдога тўсиқлар яратиш мақсадида тайёрланмаслиги, тасдиқланмаслиги ёки қўлланилмаслигини таъминлайдилар.
The Contracting Parties shall apply the rules and principles of WTO Agreement on Technical Barriers to Trade (TBT) and the Agreement on Sanitary and Phytosanitary Measures (SPS) in implementation of this Article. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддани амалга оширишда ЖСТнинг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битими (СТТ) ва Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги Битими (СФЧ) қоидалари ва принципларини қўллайдилар.
a) any sanitary or phytosanitary measures are applied only to the extent necessary to protect human, animal or plant life or health, based on scientific principles and not maintained without sufficient evidence, taking into account the availability of relevant scientific information and regional conditions, а) ҳар қандай санитария ёки фитосанитария чоралари фақатгина инсон, ҳайвонот ва ўсимлик ҳаёти ёки соғлигини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган даражада, илмий принципларга асосланган ва тегишли илмий маълумотлар мавжудлиги ва минтақавий вазиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади, етарлича далилларсиз қўлланилмайди;
b) technical regulations shall not be more trade-restrictive than necessary to fulfill a legitimate objective, taking into account the risks non-fulfillment would create. Such legitimate objectives are, inter alia: those described in Articles 15 and 16 of this Agreement; the prevention of deceptive practices, the protection of the environment. In assessing such risks, relevant elements of consideration shall be, inter alia the available scientific and technical information, the related processing technology or the intended end uses of products. b) техник регламентлар, бажарилмаслиги юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олган ҳолда, қонуний мақсадни амалга ошириш учун савдони зарур бўлганидан ортиқ даражада чекламаслиги лозим. Бундай қонуний мақсадлар, жумладан, ушбу Битимнинг 15 ва 16-моддаларида тавсифланганлар; алдамчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Бундай хавфларни баҳолашда, жумладан, мавжуд илмий ва техник маълумотлар, тегишли қайта ишлаш технологияси ёки маҳсулотлардан мақсадли фойдаланиш кўриб чиқилиши лозим.
c) products imported from the other Contracting Party shall not be less favored than the national products or products originating from any other country. с) бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан импорт қилинган маҳсулотлар миллий маҳсулот ёки ҳар қандай бошқа давлатдан келиб чиққан маҳсулотлардан кам бўлмаган имтиёзларга эга бўлиши лозим;
d) when technical regulations are necessary and if the associated international standards exist or they will be available in a short period, these or their related parts will be used as a basis for their technical regulations. d) техник регламентлар зарур бўлганда ва тегишли халқаро стандартлар мавжуд бўлса ёки улар қисқа вақт ичида мавжуд бўлса, ушбу ёки уларнинг тегишли қисмлари техник регламентлар учун асос сифатида ишлатилади.
In order to create favorable conditions for importers/exporters, facilitate the movement of goods, eliminate unnecessary technical barriers to trade, without prejudice to the Parties’ bilateral and multilateral obligations, for the goods specified in Annexes I-A and I-B of this Agreement, the Contracting Parties will accept the results of accredited conformity assessment procedures (certificates of conformity, declarations of conformity and test reports) issued by conformity assessment bodies of the other Contracting Parties, provided that respective accreditation bodies of both Contracting Parties hold signatory status in the ILAC MRA and IAF MLA in relevant scopes. Импорт қилувчилар/экспортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларнинг ҳаракатланишини соддалаштириш, Томонларнинг икки томонлама мажбуриятлари дахлсизлигини сақлаган ҳолда, савдодаги ортиқча техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарлар учун, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли аккредитация органлари тегишли соҳаларда ILAC MRA ва IAF MLA доирасида имзоловчи мақомига эга бўлган тақдирда, Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари натижаларини (мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик декларацияси ва синов ҳисоботлари) қабул қиладилар.
Where either Contracting Party is in a serious balance of payments difficulties, or under threat thereof, the Contracting Party concerned may, in accordance with the conditions laid down within the Articles VIII and XIV of the Articles of Agreement of International Monetary Fund, adopt restrictive measures, which shall be of limited duration and may not go beyond what is necessary to remedy the balance of payments situation. The Contracting Party concerned shall inform the other Contracting Party forthwith of their introduction and present to the other Contracting Party, as soon as possible a time schedule of their removal. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири тўлов баланси билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келганда ёки бундай хавф остида бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро Валюта Фонди Битимининг VIII ва XIV моддаларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, чегараланган муддатда ва тўлов баланси билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш учун зарур доирадан чиқмаган ҳолда чеклов чораларини кўриши мумкин. Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни уларнинг киритилиши тўғрисида дарҳол хабардор қилади ва бошқа Аҳдлашувчи Томонга уларни олиб ташлаш вақт жадвалини имкон қадар тезроқ тақдим этади.
In the event that a Contracting Party adopts or maintains a prohibition or restriction on the importation from or exportation to another country of a good, nothing in this Agreement shall be construed to prevent that Contracting Party from: Аҳдлашувчи Томон товарни бошқа давлатдан олиб кириш ёки олиб чиқишга тақиқ ёки чекловни қабул қилган ёки қўллаб-қувватлаган тақдирда, мазкур Битимдаги ҳеч нарса ушбу Аҳдлашувчи Томонга товарни олиб киришга тўсқинлик қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
a) limiting or prohibiting the importation from the territory of the other Contracting Party of such good of that other country; or а) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ушбу бошқа давлатнинг бундай товарларини олиб киришни чеклаш ёки тақиқлаш; ёки
b) requiring as a condition of export of such good to the territory of the other Contracting Party, that the good not be re-exported to the non-Contracting Party, directly or indirectly, without being consumed in the territory of the other Contracting Party. b) бундай товарни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига олиб чиқиш шарти сифатида товар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида истеъмол қилинмасдан тўғридан-тўғри ёки билвосита Аҳдлашувчи бўлмаган Томонга реэкспорт қилинмаслигини талаб этиш.
In addition, none of the provisions of this Agreement shall preclude the maintenance or adoption by either Contracting Party of any trade restrictive measures necessary to remove or forestall a serious shortage, or threat thereof, of a product essential to the exporting Contracting Party. The measures shall be non-discriminatory and shall be eliminated when conditions no longer justify their maintenance. The Contracting Parties shall inform each other immediately when taking measures according to this Article. Бундан ташқари, мазкур Битим қоидаларининг ҳеч бири Аҳдлашувчи Томоннинг экспорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон учун муҳим бўлган маҳсулотнинг жиддий танқислиги ёки таҳдидини бартараф этиш ёки олдини олиш учун зарур бўлган ҳар қандай савдони чеклаш чораларини қўллаб-қувватлаши ёки қабул қилишини истисно этмайди. Ушбу чора-тадбирлар камситувчи бўлмаслиги ва шароит уларни сақлаб қолиш учун асос бўлмаса, бекор қилиниши лозим. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддага мувофиқ чоралар кўрилганда бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.
Nothing in this Agreement shall prevent a Contracting Party from taking any measures, which it considers necessary for security requirements: Мазкур Битимда ҳеч бир нарса қуйидаги ҳолатларда Аҳдлашувчи Томонга хавфсизлик талаблари учун зарур деб ҳисобланадиган ҳар қандай чораларни кўришга тўсқинлик қилмайди: