USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ant: 2009 words & 2 translates

English Ўзбек
Taking this opportunity, I express my sincere gratitude to the privates and sergeants, officers and generals of the Armed Forces, National Security Service, border and interior troops, as well as all servicemen for their loyalty to their oath and sacred duty. Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати, чегара ва ички қўшинларнинг аскар ва сержантлари, офицер ва генералларига, барча ҳарбий хизматчиларимизга ўзининг ҳарбий қасамёди ва муқаддас бурчига садоқати учун самимий миннатдорлик билдираман.
I think and I am confident that the deputies and senators, broad public and our entire nation will certainly endorse these efforts of our country in this important sphere of building a law-governed and democratic state. Депутатлар ва сенаторлар, кенг жамоатчилик, бутун халқимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ана шу муҳим соҳасидаги давлатимизнинг саъй-ҳаракатларини албатта қўллаб-қувватлайдилар, деб ўйлайман ва бунга ишонаман.
In further deepening the democratic reforms and implementing the concept of developing a civil society, we believe that, as it was before, the citizens’ self-governance bodies – makhallas, as well as the non-state, non-profit organizations, free and impartial mass media will take an active place. In implementing the important principle, namely, “From a strong state to a strong civil society”, above all, we will lean upon the strength and capabilities of such social institutions. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз.
In this regard, we will pay a special attention to the realization of the provisions on consolidating the institution of public control as the most important foundation of democracy enshrined in the Article 32 of our country’s Constitution, the laws and other documents such as “On the transparent activity of the state government and governance bodies” and “On the social partnership”. Шу муносабат билан халқ ҳокимиятининг энг муҳим пойдевори сифатида жамоатчилик назорати институтини кучайтириш бўйича мамлакатимиз Конституциясининг 32-моддасида, шунингдек, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда муҳрлаб қўйилган талабларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз.
In this important work we will hope for and lean upon the advice and active assistance by all our citizens, above all, our esteemed and time-honored elderly and the representatives of greater generation with a profound life experience. Бу муҳим ишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз, катта авлод вакилларининг маслаҳатлари ва фаол кўмагига умид қиламиз ва таянамиз.
In this regard, I would like to especially emphasize one idea: strengthening the attention and practical care for the persons of old age and the representatives of elder generation, increasing their pensions, bettering healthcare, social and consumer services for them will continue to remain as one of the most important tasks both for the President, our Government and all khokimiyats (governor’s and mayor’s offices). Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман: ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади.
For this purpose, we consider it our most important task to actively continue the state policy on protecting the health of mothers and children, giving jobs to women taking into account their living conditions, creating comprehensive opportunities on alleviating hardships of our sisters, raising the place and prestige of women in our socio-political life. Шу сабабли оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш билан таъминлаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамиз, деб биламиз.
With such a goal, the most important task of the Government, relevant ministries and departments, entire system of education, our esteemed teachers and professors is to take our work up to a new level on giving a comprehensive education to younger generation, upbringing it as physically and spiritually mature persons. The time itself necessitates upgrading our work aimed at creating the modern jobs for our younger generation and ensuring it to take a commendable place in life. Шу мақсадда Ҳукуматнинг, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандларимиз учун замонавий иш жойлари яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Fourth, the implementation of the important principle and priority task as ensuring the steady growth of our economy will remain as a strategic objective for me as head of the state. Тўртинчидан, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлашдек муҳим тамойил ва устувор вазифани амалга ошириш, давлат раҳбари сифатида мен учун стратегик вазифа бўлиб қолади.
Above all, we should accelerate the work started on further deepening the reforming and liberalization of economy, structural changing its branches and sectors. Such issues as modernizing the sectors and areas, increasing the level of their competitiveness and developing their export potential should constantly be in the focus of our attention. Биз аввало иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ишларимизни янада чуқурлаштириш, унинг соҳа ва тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш бўйича бошланган ишларни жадаллаштиришимиз керак. Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим.
The issues of reforming the agriculture and ensuring the food security, no doubt, will remain as one of the most important tasks for us. Most importantly, a profound attention will be paid to consistently developing the complex of agricultural industry and its locomotive, i.e. the diversified farming entities, which are its driving force. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.
The resolution of the set of issues related to reducing the participation of state in the economy to the strategically reasonable level, further developing and protecting private ownership will be defined as a top priority task for the government, relevant bodies of state governance and khokimiyats (governor’s and mayor’s offices) of all levels. Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш – ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади.
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.
Therefore, from now on putting obstacles to the development of entrepreneurship will be assessed as putting obstacles to the policy of state and the policy of President. I deem it important and necessary to once again underscore this position which is very important from the principle point of view. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позициямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни муҳим ва зарур деб ҳисоблайман.
Expanding the production of consumer goods and fully meeting such needs of the population, in particular, fully providing our people with variety of food products at affordable prices are among the important tasks before us. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалар қаторига киради.
Sixth, I consider it the most important and priority task for me to take the concrete measures on constantly conversing with people, implementing their lawful demands, appeals and proposals. Олтинчидан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман.
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман.
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
In this regard, we should raise the efficiency of the system currently in force related to critically analyzing the implementation of the most important social-economic tasks, the purposeful programs on branches and sectors, priority investment projects and other urgent objectives. Шу муносабат билан энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар, тармоқ ва ҳудудлар бўйича мақсадли дастурлар, устувор инвестиция лойиҳалари ва бошқа долзарб вазифалар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш юзасидан амалдаги мавжуд тизим самарадорлигини оширишимиз лозим.
I deem it very important to actively continue the work on extensively studying the lawful appeals and complaints being sent today by citizens not only to the electronic mail and reception of the Prime Minister, but also to the President and tackling the issues being raised in them. Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман.