USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
3. Prohibited for you are carrion, blood, the flesh of swine, and animals dedicated to other than Allah; also the flesh of animals strangled, killed violently, killed by a fall, gored to death, mangled by wild animals—except what you rescue, and animals sacrificed on altars; and the practice of drawing lots. For it is immoral. Today, those who disbelieve have despaired of your religion, so do not fear them, but fear Me. Today I have perfected your religion for you, and have completed My favor upon you, and have approved Islam as a religion for you. But whoever is compelled by hunger, with no intent of wrongdoing—Allah is Forgiving and Merciful. 3Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

5. Today all good things are made lawful for you. And the food of those given the Scripture is lawful for you, and your food is lawful for them. So are chaste believing women, and chaste women from the people who were given the Scripture before you, provided you give them their dowries, and take them in marriage, not in adultery, nor as mistresses. But whoever rejects faith, his work will be in vain, and in the Hereafter he will be among the losers.

5Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда кетадир ва охиратда у зиён кўрувчилардан бўладир.

6. O you who believe! When you rise to pray, wash your faces and your hands and arms to the elbows, and wipe your heads, and your feet to the ankles. If you had intercourse, then purify yourselves. If you are ill, or travelling, or one of you returns from the toilet, or you had contact with women, and could not find water, then use some clean sand and wipe your faces and hands with it. Allah does not intend to burden you, but He intends to purify you, and to complete His blessing upon you, that you may be thankful.

6Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса­ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар.

7. And Remember Allah’s blessings upon you, and His covenant which He covenanted with you; when you said, “We hear and we obey.” And remain conscious of Allah, for Allah knows what the hearts contain.

7Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдини эсланг. Ўзингиз: «Эшитдик ва итоат қилдик», дегансиз­а?! Ва Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи зотдир.

12. Allah received a pledge from the Children of Israel, and We raised among them twelve chiefs. Allah said, “I am with you; if you perform the prayer, and pay the alms, and believe in My messengers and support them, and lend Allah a loan of righteousness; I will remit your sins, and admit you into Gardens beneath which rivers flow. But whoever among you disbelieves afterwards has strayed from the right way.”

12Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади», деди.

13. Because of their breaking their pledge, We cursed them, and made their hearts hard. They twist the words out of their context, and they disregarded some of what they were reminded of. You will always witness deceit from them, except for a few of them. But pardon them, and overlook. Allah loves the doers of good.

13Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.

14. And from those who say, “We are Christians,” We received their pledge, but they neglected some of what they were reminded of. So We provoked enmity and hatred among them until the Day of Resurrection; Allah will then inform them of what they used to craft.

14Ва «Биз насоролармиз» деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларга қилмишлари ҳақида хабар беради.

15. O People of the Book! Our Messenger has come to you, clarifying for you much of what you kept hidden of the Book, and overlooking much. A light from Allah has come to you, and a clear Book.

15Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди.

17. They disbelieve those who say, “Allah is the Christ, the son of Mary.” Say, “Who can prevent Allah, if He willed, from annihilating the Christ son of Mary, and his mother, and everyone on earth?” To Allah belongs the sovereignty of the heavens and the earth and what is between them. He creates whatever He wills, and Allah has power over everything.

17Батаҳқиқ Масиҳ ибн Марям Аллоҳдир, деганлар ҳам кофир бўлдилар. Уларга: «Агар Аллоҳ Масиҳ ибн Марямни, унинг онасини ва ер юзидаги барча кимсаларни ҳалок этишни ирода қилса, ким уни бирон нарсадан манъ қила олади? Ҳолбуки, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. У нимани хоҳласа, халқ қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт!

18. The Jews and the Christians say, “We are the children of Allah, and His beloved.” Say, “Why then does He punish you for your sins?” In fact, you are humans from among those He created. He forgives whom He wills, and He punishes whom He wills. To Allah belongs the dominion of the heavens and the earth and what lies between them, and to Him is the return. 18Яҳудий ва насоролар: «Биз Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Унинг маҳбубларимиз», дедилар. Уларга: «Ундай бўлса, нимага У сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайдир? Балки сизлар У яратган башардирсизлар. У кимни хоҳласа, мағфират қиладир. Кимни хоҳласа, азоблайдир. Осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. Қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир», деб айт.

19. O People of the Book! Our Messenger has come to you, making things clear to you—after a cessation of messengers—so that you cannot say, “No preacher has come to us, and no warner.” In fact, a preacher has come to you, and a warner; and Allah is Capable of everything.

19 Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қилади. Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ, сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

29. “I would rather you bear my sin and your sin, and you become among the inmates of the Fire. Such is the reward for the evildoers.” 29Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳам гуноҳингни олиб кетишингни, шу сабабдан дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Ана ўша золимларнинг жазосидир», деди.

32. Because of that We ordained for the Children of Israel: that whoever kills a person—unless it is for murder or corruption on earth—it is as if he killed the whole of mankind; and whoever saves it, it is as if he saved the whole of mankind. Our messengers came to them with clarifications, but even after that, many of them continue to commit excesses in the land.

32Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар.

34. Except for those who repent before you apprehend them. So know that Allah is Forgiving and Merciful.

34Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар, билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

39. But whoever repents after his crime, and reforms, Allah will accept his repentance. Allah is Forgiving and Merciful.

39Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

44. We have revealed the Torah, wherein is guidance and light. The submissive prophets ruled the Jews according to it, so did the rabbis and the scholars, as they were required to protect Allah’s Book, and were witnesses to it. So do not fear people, but fear Me. And do not sell My revelations for a cheap price. Those who do not rule according to what Allah revealed are the unbelievers. 44Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир.

47. So let the people of the Gospel rule according to what Allah revealed in it. Those who do not rule according to what Allah revealed are the sinners.

47Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир.

53. Those who believe will say, “Are these the ones who swore by Allah with their strongest oaths that they are with you?” Their works have failed, so they became losers. 53Иймон келтирганлар: «Ўзларини сизлар билан деб Аллоҳнинг номи ила жон­ жаҳдлари ила қасам ичганлар анавиларми?» дейишади. Амаллари бехуда кетди. Бас, зиён кўргувчилардан бўлдилар.

59. Say, “O People of the Scripture! Do you resent us only because we believe in Allah, and in what was revealed to us, and in what was revealed previously; and most of you are sinners?”

59Сен:«Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» деб айт.

63. Why do the rabbis and the priests not prevent them from speaking sinfully and from consuming forbidden wealth? Evil is what they have been doing. 63Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ айтиш ва ҳаромни ейишдан қайтарсалар бўлмасми?! Қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон­а!