Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
144. So fear God, and obey me. | 144Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. |
150. So fear God, and obey me. | 150Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. |
163. So fear God, and obey me. | 163Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. |
179. So fear God, and obey me. | 179Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. |
213. So do not pray to another god with God, else you will be of those tormented. | 213Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. |
227. Except for those who believe, and do good deeds, and remember God frequently, and defend themselves after they are wronged. As for those who do wrong, they will know by what overturning they will be overturned. | 227Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар. |
8. Then, when he reached it, he was called: “Blessed is He who is within the fire, and He who is around it, and glorified be God, Lord of the Worlds. | 8У (олов)га келганида: «Олов олдидаги ва атрофидаги шахсларга барака берилди ва Оламларнинг Робби–Аллоҳ покдир», деб нидо қилинди. |
9. O Moses, it is I, God, the Almighty, the Wise. | 9«Эй Мусо! Албатта, бу Менман! Азизу ҳаким Аллоҳман! |
15. And We gave David and Solomon knowledge. They said, “Praise God, who has favored us over many of His believing servants.” | 15Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари: «Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедилар. |
24. I found her and her people worshiping the sun, instead of God. Satan made their conduct appear good to them, and diverted them from the path, so they are not guided. | 24Мен у(аёл)нинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини зийнатлаб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар. |
25. If only they would worship God, who brings to light the mysteries of the heavens and the earth, and knows what you conceal and what you reveal. | 25Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий ва ошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?! |
26. God—There is no god but He, the Lord of the Sublime Throne.” | 26Аллоҳ–Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ зотдир. У улуғ аршнинг Роббидир», деди. |
36. When he came to Solomon, he said, “Are you supplying me with money? What God has given me is better than what He has given you. It is you who delight in your gift. | 36Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга молдунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. |
43. But she was prevented by what she worshiped besides God; she belonged to a disbelieving people. | 43Ва у(малика)ни Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарса тўсди. Албатта, у кофир қавмлардан бўлган эди. |
44. It was said to her, “Go inside the palace.” And when she saw it, she thought it was a deep pond, and she bared her legs. He said, “It is a palace paved with glass.” She said, “My Lord, I have done wrong to myself, and I have submitted with Solomon, to God, Lord of the Worlds.” | 44У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У (малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди. |
45. And We sent to Thamood their brother Saleh: “Worship God.” But they became two disputing factions. | 45Батаҳқиқ, Самуд қавмига, Аллоҳга ибодат қилинг, деб биродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ улар икки гуруҳ бўлиб тортиша бошладилар. |
46. He said, “O my people, why are you quick to do evil rather than good? If only you would seek God’s forgiveness, so that you may be shown mercy.” | 46У (Солиҳ): «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангизчи?! Шояд раҳм қилинсангиз», деди. |
47. They said, “We consider you an ill omen, and those with you.” He said, “Your omen is with God. In fact, you are a people being tested.” | 47Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз (сабаби) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди. |
49. They said, “Swear by God to one another that we will attack him and his family by night, and then tell his guardian, 'We did not witness the murder of his family, and we are being truthful.'“ | 49Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у(Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирармиз, сўнгра валийсига, биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, дермиз», дедилар. |
59. Say, “Praise God, and peace be upon His servants whom He has selected. Is God better, or what they associate?” | 59Сен:«Аллоҳга ҳамд бўлсин ва у танлаб олган бандаларига салом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?» дегин. |