Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
It is a very important fact that all winners of this international award are coming together for the first time and a Champions’ Meeting is being organized with their participation. | Мазкур халқаро мукофот билан тақдирланган барча шахслар илк бор бир жойга жамлангани ва улар иштирокида ташкил этилаётган Ғолиблар учрашуви ҳам катта аҳамиятга молик воқеликдир. |
The global efforts of the Amir of Qatar, who has shared his development achievements and profitable investments with the countries of the world and has shown steadfastness and enthusiasm in the fight against corruption, align with our noble aspirations and will certainly yield tremendous positive results. | Ўз тараққиёт ютуқларини ва фойдали сармояларини дунё халқлари билан баҳам кўраётган, коррупцияга қарши курашда ғайрат ва шижоат кўрсатаётган Қатар Амирининг глобал даражадаги саъй-ҳаракатлари барчамизнинг эзгу интилишларимиз билан бирлашиб, албатта ўзининг улкан ижобий натижаларини беради. |
Like the hands, raised to stop corruption, which is reflected in this monument, we firmly shake with clear heart and conscience the hands of our determined and tireless heroes on the path of justice who are participating in today’s conference. | Ушбу мавзуга бағишлаб ўрнатилган монументдаги коррупцияни тўхтатиш учун кўтарилган очиқ қўллар каби бугунги анжуманда иштирок этаётган, адолат йўлидаги қатъиятли ва толмас қаҳрамонларимиз қўлларини пок қалб ва виждон амримиз билан маҳкам тутамиз. |
We always stand by you in your noble endeavors. | Олиб бораётган шарафли ишларингизда сизлар билан доимо биргамиз. |
I wish strength and dynamism, new accomplishments, happiness and success to all of you in your noble endeavors. | Барчангизга масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, янги муваффақиятлар, бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман |
Scientists, reporting in the journal Nature Astronomy, say the black hole has a voracious appetite, consuming the mass equivalent to one Sun every day. | Nature Astronomy журналида хабар берган олимлар таъкидлашича, қора туйнук ҳар куни битта қуёшга тенг массани ютиб юборадиган иштаҳаси бор. |
"We have discovered an object which has previously not been recognised for what it is; it's been staring into our eyes for many years because it's been glowing at its brightness for longer than humankind has probably existed. But we've now recognised it, not as being one of the many foreground stars in our Milky Way but as a very distant object," Christian Wolf, from the Australian National University (ANU), told BBC News. | "Биз илгари аслида қандайлиги маълум бўлмаган объектни топдик; у кўп йиллар давомида турган, ҳатто инсоният мавжуд бўлишидан аввал ҳам порлаган. Аммо ҳозир биз уни Сомон йўлидаги кўплаб юлдузлардан бири эмас, балки жуда узоқдаги объект эканини билдик", деди Австралия Миллий Университетидан Кристиан Вулф BBC News'га. |
"What is unusual is the rate at which it's digesting other material; you know, swallowing mass. And that's at the rate of about one Sun - one solar mass - per day, which is an enormous rate. And that makes it very, very luminous," said Rachel Webster from the University of Melbourne. | "Ғайриодатийлик унинг бошқа материалларни ҳазм қилиб юбориш тезлигидадир; Биласизми, у массани ютади. Бу кунига тахминан бир Қуёшдир, бу жуда катта тезлик. Бу эса уни чиндан ҳам ёрқин қилади", дейди Мелбурн университетидан Рейчел Уебстер. |
The puzzle is how some of the black holes got so big so early in the Universe. This is leading scientists to consider a scenario in which the objects grew directly out of the gas that existed just after the Big Bang, perhaps even before the first stars formed. | Сирли нарса шундаки, қандай қилиб баъзи қора туйнуклар коинот вужудга келган илк паллаларда шунчалик катта бўлган. Шу сабабли олимлар катта портлашдан кейин ҳатто биринчи юлдузлар пайдо бўлишидан олдин мавжуд бўлган газдан тўғридан-тўғри объектлар пайдо бўлиши сценарийсини кўриб чиқмоқда. |
Positronium can generate huge amounts of energy. It can shed light on 'antimatter' which existed at the beginning of the Universe, and studying it could revolutionise physics, cancer treatment, and maybe even space travel. | Позитроний катта энергия юзага келтира олади. У борлиқ ибтидосида мавжуд бўлган аксилмодда ҳақида маълумот бериши мумкин. Уни ўрганиш физикада, саратонни даволашда ва ҳатто фазовий саёҳатда қўл келиши мумкин. |
But until now the elusive substance has been almost impossible to analyse because its atoms move around so much. | Аммо шу кунгача бу "қочоқ" нарсани ўрганиш деярли имконсиз эди, чунки уни тутиб олиш жуда қийин. |
Now scientists have a workaround - freezing it with lasers. | Ҳозир олимлар бир иложини қилмоқчи - уни лазер ёрдамида музлатиб қўйиш. |
"Physicists are in love with positronium," said Dr Ruggero Caravita, who led the research at the European Organisation for Nuclear Research (Cern), near Geneva. "It is the perfect atom to do experiments with antimatter." | "Физиклар позитронийни севишади," дейди Ядро тадқиқотлари бўйича Европа ташкилотида (Cern) илмий тадқиқотга раҳбарлик қилаётган доктор Руггеро Каравита. "Бу атом аксилмодани ўрганиш учун роса боп атомдир." |
Discovering why there is now more matter in the Universe now than antimatter - and therefore why we exist - will take us a long way toward a new, more complete theory of how the Universe evolved, and positronium could be the key, according to Lisa Gloggler, a PhD student working on the project. | Борлиқда нега модда ҳукмрон экани ва демакки, мавжудлигимиз сабабини кашф этиш бизни Борлиқ эволюцияси ҳақидаги янги бир назарияга бошлаб боради. Бунда позитроний муҳим вазифа бажаради, дейди ушбу илмий лойиҳа устида ишлаётган докторант Лиза Глоглер. |
It was first detected by scientists in the US in 1951. But it has been difficult to study because the atoms move around a lot because it is the lightest known atom. | У биринчи марта 1951 йилда АҚШ олимлари томонидан кашф этилган. Аммо ўшанда уни ўрганиш қийин эди, чунки у жуда енгил атом бўлганидан жуда кўп ҳаракат қилади. |
But cooling it slows the atoms down, making it easier for scientists to study. | Аммо совутиш атомларни секинлаштиради ва уларни ўрганишни осонлаштиради. |
Up until now the coldest temperatures for positronium in a vacuum has been around 100C. The Cern team has now brought that down to more than -100C, using a technique called laser cooling. It is a difficult and intricate process where laser light is shone at the atoms to stop them jiggling about so much. The research has been published in the scientific journal Physical Review Letters. | Ҳозиргача вакуумдаги позитронийнинг энг паст ҳарорати 100°С атрофида эди. Cern жамоаси ҳозирда лазерли совутиш деб аталадиган техника ёрдамида ҳароратни -100°С га туширди. Бу мураккаб жараён бўлиб, унда лазер нури атомларга йўналтирилади, бу уларнинг кучли тебранишини тўхтатади. Тадқиқот Physical Review Letters илмий журналида чоп этилди. |
For it to become usable for research positronium has to be frozen yet further, to around -260C, but the laser approach has given researchers a way forward, according to Prof Michael Charlton, an expert in positronium at Swansea University, who was not involved in the current breakthrough. | Суонси университетининг тадқиқотда иштирок этмаган позитроний бўйича мутахассиси профессор Майкл Чарлтоннинг айтишича, тадқиқотда фойдали бўлиши учун позитронийни -260С атрофида музлатиб қўйиш керак, аммо лазер усули тадқиқотчиларга олдинга йўл очди. |
It is turning out to be a scientific race, involving other groups around the world as well, because this esoteric substance potentially has enormous practical benefits. When an electron and positron combine, they release huge amounts of energy. This could be harnessed to create powerful, so called gamma ray lasers. | Бу тадқиқотлар бутун дунё бўйлаб илмий пойга бўлиб чиқди, чунки бу ғалати атомнинг потенциал катта амалий нафи бор. Электрон ва позитрон бирлашганда, жуда катта энергия чиқарадилар. Бу кучли гамма лазерларни яратиш учун ишлатилиши мумкин. |
Some applications are medical imaging, cancer treatments, some even talk of it as a means of propelling spacecraft close to the speed of light, making interstellar travel feasible in the far future. | Баъзида позитронийдан тиббий тасвирлаш, саратон касаллигини даволаш, баъзилар ҳатто ёруғлик тезлигига яқин космик кемаларни яратиш ва юлдузлараро саёҳатни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳақида гапиришмоқда. |