Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Recognizing the world’s most active champions in the fight against corruption through this prestigious award fully aligns with the requirements of the United Nations Convention against Corruption, which was adopted precisely 20 years ago. | Ушбу нуфузли мукофот орқали коррупцияга қарши курашишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган жаҳондаги энг фаол шахсларнинг эътироф этилиши бундан роппа-роса 20 йил аввал қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси талабларини ҳаётга изчил ва тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади. |
Corruption is a dangerous threat that affects the entire humanity, the foundations of all societies and economic development, undermines the rule of law and people’s trust in state policies, and hinders the development of democratic institutions. | Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир |
In addition, it seriously threatens our plans to achieve the Sustainable Development Goals. | ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларимизга ҳам жиддий путур етказади. |
We have been systemically implementing legal and institutional reforms to combat corruption. | Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни тизимли амалга оширмоқдамиз. |
Having passed the Anti-Corruption law, we have established a special Agency. | Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, махсус ваколатли Агентликни ташкил этдик. |
We are widely implementing preventive mechanisms aimed at ensuring the openness and transparency of government activities and increasing its responsibility, reducing bureaucracy, simplifying public services and preventing corruption. | Ҳукумат фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва масъулиятини ошириш, бюрократияни камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмларни амалиётга кенг жорий этаяпмиз. |
Our country is actively participating in the Istanbul Programme of Action, the Global Operational Network, the Eurasian and Egmont groups and many other platforms. | Мамлакатимиз Истанбул ҳаракатлар дастури, Глобал оператив тармоқ, Евроосиё ва Эгмонт гуруҳлари, бошқа кўплаб платформаларда самарали иштирок этиб келмоқда. |
It acts as the Secretariat of the West and Central Asian Asset Recovery Network. | Ғарбий ва Марказий Осиё давлатларининг активларни қайтариш тармоғининг Котибияти вазифасини бажармоқда. |
In New Uzbekistan, where democratic reforms have become irreversible, we have also set ambitious plans and tasks to combat corruption. | Демократик ислоҳотлар ортга қайтмас тус олган Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам катта режа ва вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз. |
Along the pathway of this responsible and uncompromising struggle, we are committed to mobilize all our efforts with the United Nations Office on Drugs and Crime and all our international partners. | Бу масъулиятли ва муросасиз кураш йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ва барча халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда бор кучимизни сафарбар этишга тайёрмиз. |
First. We will develop and implement the National Anti-Corruption Strategy 2030. | Биринчидан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этамиз. |
Special attention will be paid to ensuring transparency, increasing accountability of public agencies, improving open data systems, and strengthening legal and institutional mechanisms. | Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берамиз. |
In this regard, we intend to fully utilize the potential of the Regional Platform of the Convention Against Corruption, which was launched last month in Tashkent. | Бу борада ўтган ойда Тошкентда ишга тушган Коррупцияга қарши курашиш конвенциясининг Минтақавий платформасидан кенг фойдаланмоқчимиз. |
Additionally, I propose establishing a Regional Research Center for the Problems of Corruption to exchange experience, strengthen dialogue, and conduct scientific work by actively attracting non-profit and non-governmental organizations. | Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф этаман. |
Third. The capacity of the Anti-Corruption Agency will be enhanced by strengthening its cooperation with similar foreign institutions. | Учинчидан, биз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш орқали унинг салоҳият ва имкониятларини янада оширамиз. |
We will create new mechanisms based on advanced international practices, including the establishment of an “initial inquiry” institute for corruption investigations. | Энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмлар татбиқ қилинади, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади. |
Fourth. Our priority is to raise a new generation, whose minds and hearts have been inoculated with the “Integrity Vaccine” since childhood. | Тўртинчидан, онги ва қалби болаликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказиш устувор вазифамиздир. |
In this regard, we are interested in the wide-scale implementation of the United Nations Global Resource for Anti-Corruption Education and Youth Empowerment Program. | Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этишдан манфаатдормиз. |
Fifth. We appreciate the role of mass media that are on the frontlines in the fight against corruption. | Бешинчидан, коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситаларининг ўрнини алоҳида қадрлаймиз. |
In this regard, we believe that you will support our proposal to hold a Global Media Forum that aims to effectively harness the power of journalists in the fight against corruption and increase their influence. | Шу маънода, бизнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича журналистлар имкониятларидан унумли фойдаланиш ва улар таъсирини янада ошириш учун Глобал медиа форумни ўтказиш таклифимизни сизлар қўллаб-қувватлайсиз, деб ишонамиз. |