Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
51. He said, “What was the matter with you, women, when you tried to seduce Joseph?” They said, “God forbid! We knew of no evil committed by him.” The governor’s wife then said, “Now the truth is out. It was I who tried to seduce him, and he is telling the truth.” |
У: «Юсуфнинг нафсини хоҳлаган вақтингиздаги ишингиз нима эди?» деди. Улар: «Аллоҳ сақласин! Биз унда бирон ёмонлик сезмадик», дедилар. Азизнинг хотини: «Энди ҳақиқат зоҳир бўлди. Мен унинг нафсини хоҳладим. Албатта, у содиқлардандир. |
38. “And I have followed the faith of my forefathers, Abraham, and Isaac, and Jacob. It is not for us to associate anything with God. This is by virtue of God’s grace upon us and upon the people, but most people do not give thanks. |
Ва оталарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубнинг миллати-динига эргашдим. Биз учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас эди. Бу бизга ва одамларга Аллоҳ берган фазл эди. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмаслар. |
29. “Joseph, turn away from this. And you, woman, ask forgiveness for your sin; you are indeed in the wrong.” |
Эй Юсуф, сен бу ишни унут. Сен, хотин, гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг», деди. |
21. The Egyptian who bought him said to his wife, “Take good care of him; he may be useful to us, or we may adopt him as a son.” We thus established Joseph in the land, to teach him the interpretation of events. God has control over His affairs, but most people do not know. |
Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. |
17. They said, “O father, we went off racing one another, and left Joseph by our belongings; and the wolf ate him. But you will not believe us, even though we are being truthful.” |
«Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар. |
11. They said, “Father, why do you not trust us with Joseph, although we care for him?” |
Улар: «Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан? Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз. |
10. One of them said, “Do not kill Joseph, but throw him into the bottom of the well; some caravan may pick him up—if you must do something.” |
Улардан бир сўзловчи: «Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олиб кетади», деди. |
4. In a few years. The matter is up to God, in the past, and in the future. On that day, the believers will rejoice. | 4Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар. |
8. Do they not reflect within themselves? God did not create the heavens and the earth, and what is between them, except with reason, and for a specific duration. But most people, regarding meeting their Lord, are disbelievers. | 8Ахир, улар Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! Ҳақиқатда, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир. |
9. Have they not travelled the earth and seen how those before them ended up? They were more powerful than them, and they cultivated the land and developed it more than they developed it, and their messengers came to them with clear signs. God would never wrong them, but they used to wrong themselves. | 9Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Уларнинг булардан қувватлари кўпроқ эди ва ерга ишлов бериб, уни булар обод қилгандан кўра кўпроқ обод қилган эдилар. Ва уларга Пайғамбарлари очиқойдин (оят)лар билан келдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмас эди, лекин улар ўзларига зулм қилардилар. |
17. So glorify God when you retire at night, and when you rise in the morning. | 17Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг. |
20. And of His signs is that He created you from dust; and behold, you become humans spreading out. | 20Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланиб тарқалишингиз Унинг оятбелгиларидандир. |
21. And of His signs is that He created for you mates from among yourselves, so that you may find tranquility in them; and He planted love and compassion between you. In this are signs for people who reflect. | 21Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят белгилар бордир. |
22. And of His signs is the creation of the heavens and the earth, and the diversity of your languages and colors. In this are signs for those who know. | 22Ва Унинг оятбелгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят белгилар бордир. |
23. And of His signs are your sleep by night and day, and your pursuit of His bounty. In this are signs for people who listen. | 23Ва Унинг оятбелгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят белгилар бордир. |
25. And of His signs is that the heaven and the earth stand at His disposal. And then, when He calls you out of the earth, you will emerge at once. | 25Унинг оятбелгиларидан, осмонлару ер Унинг амри ила туришидир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан ҳаммангиз бирдан чиқарсизлар. |
29. Yet the wrongdoers follow their desires without knowledge. But who can guide whom God leaves astray? They will have no helpers. | 29Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва охиратда уларга нусрат бергувчилар бўлмас. |
37. Do they not see that God expands the provision for whomever He wills, or restricts it? Surely in this are signs for people who believe. | 37Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оятбелгилар бордир. |
41. Corruption has appeared on land and sea, because of what people’s hands have earned, in order to make them taste some of what they have done, so that they might return. | 41Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар. |
46. And of His signs is that He sends the winds bearing good news, to give you a taste of His mercy, and so that the ships may sail by His command, and so that you may seek of His bounty, and so that you may give thanks. | 46Ва Унинг оятбелгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз. |