Found am: 3514 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Today, the SCO family is the world’s largest regional organization, which has united a huge geographical space and about a half of the population of our planet. | Бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир. |
In fact, the Shanghai Cooperation Organization is called upon to become a pole of attraction without dividing lines, in the name of peace, cooperation and progress. | ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим. |
The economic value of the SCO is enhanced by the self-sufficiency of its space, where there are dynamically developing economies of the world with huge human, intellectual and technological potential, and the existence of large volumes of unused natural resources. | ШҲТ маконидаги давлатларнинг юксак инсоний, интеллектуал ва технологик салоҳиятга, жадал ривожланаётган иқтисодиётларга ва ҳали тўлақонли фойдаланилмаган табиий захираларга эга экани ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади. |
All these promising directions of cooperation for the SCO at the new stage of its historical development are reflected in more than thirty conceptual programs, agreements and decisions prepared during our chairmanship period. | Ўз тараққиётининг янги тарихий босқичида турган ШҲТ учун катта истиқболга эга бу йўналишлар Ўзбекистоннинг раислиги даврида тайёрланган ўттиздан ортиқ концептуал дастур, келишув ва қарорларда ўз аксини топди. |
I am full of confidence that it is important and necessary for the SCO to share its success story with Afghanistan. This country is an integral part of the larger SCO space. The Afghan people need good neighbors and their support now more than ever. It is our moral obligation to extend a helping hand, to offer them effective ways of overcoming the years-long crisis by promoting socio-economic growth of the country, its integration into regional and global development processes. | Шунга ишончим комилки, бугун ШҲТ доирасида шаклланган мана шундай ижобий ва муваффақиятли тажрибадан Афғонистонни ривожлантириш масаласида ҳам фойдаланиш ўта муҳим ва долзарбдир. Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож. Афғонистонга биргаликда ёрдам қўлини чўзишимиз, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашишимиз ва шу орқали ушбу давлатнинг кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиб бериш бизнинг маънавий бурчимиздир. |
«Samarkand Spirit» - the Embodiment of Cooperation, Mutual Understanding and Friendship | «Самарқанд руҳи» – ҳамкорлик, ўзаро англашув ва дўстлик ифодаси |
The ancient city of Samarkand, the jewel of the Great Silk Road, is ready to welcome the leaders of fourteen countries with new breakthrough proposals and initiatives designed to serve for good and prosperity of the SCO and each of its members. | Буюк Ипак йўлининг дурдонаси бўлган қадимий Самарқанд шаҳри жаҳоннинг ўн тўртта мамлакати етакчиларини Ташкилотнинг ва унга аъзо ҳар бир давлатнинг фаровонлиги ва равнақига хизмат қиладиган янги ва илғор таклиф ҳамда ташаббуслари билан кутиб олишга тайёр. |
There is no doubt that this legendary city will open another chapter of the SCO success story. Glorious historical heritage of Samarkand will contribute to this. | Ушбу афсонавий шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарихида муваффақиятнинг яна бир саҳифасини очишига шубҳа йўқ. Самарқанднинг шонли тарихий мероси бунга хизмат қилади. |
Historically Samarkand has been a melting pot of ideas and knowledge, that was “cooking” a common goal of living better, being more successful and becoming happier. And everybody has known that the friendly neighbors are half of your wealth, you yourself are a blessing for them, because you know that cooperation, trade, oeuvre, science, art and the best ideas do good, enrich and bring nations together. | Азал-азалдан Самарқанд турли ғоя ва билимлар “қайнаган” макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам бўлган. Бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни – бу Худо инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги эканини, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаи эканини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор бўлган жойда эзгуликлар кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди. |
These unique qualities of Samarkand, which today has a modern and dynamically developing infrastructure, turning it into the most suitable and demanded platform for joint discussions, searching for necessary responses to regional and global challenges. | Бугун замонавий ва жадал ривожланаётган инфратузилмаларга эга бўлган Самарқанднинг бундай ноёб жиҳатлари уни минтақавий ва глобал хатарларни биргаликда муҳокама қилиш, бу борада зарур ечимларни излаб топиш учун энг қулай ва мақбул майдонга айлантирмоқда. |
Relying on the experience of our many years of joint work, we are confident that the Samarkand SCO summit will set an example of how we can launch a new, inclusive dialogue based on the principles of mutual respect, trust and constructive cooperation for the sake of common security and prosperity. | Кўп йиллик биргаликдаги ишларимиз тажрибасига таяниб ишонч билан айтамизки, ШҲТнинг Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олади. |
Samarkand can become the platform that can unite and reconcile states with different foreign policy priorities. | Самарқанд ташқи сиёсат бобида устувор йўналишлари турлича бўлган давлатларни бирлаштириш ва муросага келтиришга қодир айнан шундай платформага айлана олади. |
Historically, the world looked upon from Samarkand has been seen as single and indivisible, rather than fragmented. This is indeed the essence of the unique phenomenon of the «Samarkand spirit», which can serve as the basis for a fundamentally new format of international interaction, including within the Shanghai Cooperation Organization. |
Тарихан шаклланган тушунчага кўра, Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин. |
The «Samarkand spirit» is designed to naturally complement the very «Shanghai spirit», thanks to which more than 20 years ago our countries decided to create a new and eagerly sought organization. | Аслини олганда, “Самарқанд руҳи” бундан 20 йил аввал мамлакатларимизнинг давр талабларига мос, янги ташкилотни яратишига туртки берган “Шанхай руҳи”ни уйғун равишда тўлдириб туради. |
Therefore, we are confident that in Samarkand we shall witness the birth of a new stage in the life of SCO – the number of its members will grow, and its future agenda will be formed, and this is highly symbolic. | Шу сабабдан аминмизки, Самарқандда ШҲТ ҳаётининг янги босқичи бошланишига гувоҳ бўламиз – Ташкилотнинг таркиби кенгайиб, унинг келажак кун тартиби шаклланади ва бунда чуқур рамзий маъно мужассам. |
Shavkat Mirziyoyev was born on July 24, 1957 in Zaamin District of Jizzakh Region to a family of doctors. He is an Uzbek by nationality, with higher education. In 1981 he graduated from the Tashkent Institute of Engineers of Irrigation and Mechanization of Agriculture and earned a degree in mechanical engineering. He holds a Ph.D. in Technical Sciences, Associate Professor. |
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент. |
In 1992 Shavkat Mirziyoyev was appointed khokim (governor) of Mirzo Ulugbek District of the city of Tashkent. In 1996-2001 he served as khokim of Jizzakh Region, in 2001-2003 - khokim of Samarkand Region, and made a great contribution to the socio-economic development of the aforementioned district and the regions. | 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. |
While working in the executive branch and at the same time as deputy of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan in 1995-2003, he has actively and fruitfully participated in the elaboration and adoption of important legislative acts on political and socio-economic development of the country and implementation of democratic reforms. | Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди. |
Shavkat Mirziyoyev was approved as the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan in 2003, and three times (in 2005, 2010 and 2015) was approved again in his post by both Chambers of the Oliy Majlis. | Ш.М.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди. |
From the early years of our Motherland’s Independence Shavkat Mirziyoyev earned a high trust of the first President of Uzbekistan Islam Karimov, by selflessly working as his colleague and close associate. | Ш.М.Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. |