Found all: 4493 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of two chambers — the Legislative Chamber (the lower chamber) and the Senate (the upper chamber). | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. |
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of one hundred fifty deputies elected in accordance with the law. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. |
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be the chamber of territorial representation and consist of members of the Senate (senators). | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. |
Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. |
A deputy of the Legislative Сhamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, may be a citizen of the Republic of Uzbekistan, who has reached on the date of the elections twenty five years of age and permanently residing on the territory of the Republic of Uzbekistan not less than five years. Requirements for candidates to be a deputy shall be determined by law. | Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. |
The joint conduct of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: |
The matters on joint conduct by the chambers shall be considered, as a rule, first by the Legislative Chamber and then by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. |
The exclusive powers of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига: |
The exclusive powers of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига: |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, after expiry of their terms of powers, shall continue their activity until the beginning of the work accordingly of the Legislative Chamber and the Senate of new convocation. | Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. |
The first sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked by the Central Election Commission accordingly not later than in two months after the elections to the Legislative Chamber and not later than in one month after the formation of the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади. |
Sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked during sessions. Sessions shall be convoked, as a rule, since the first working day of September till the last working day of June of the next year. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади. |
Sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked as required, but not less often than three times a year. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади. |
Sittings of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be empowered if not less than half of the total number of all deputies, senators paticipiate in their work. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. |
At adoption of the constitutional laws, presence of not less than two thirds of the total number of all deputies, senators shall be obligatory. | Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт. |
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall convoke separately. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар. |
The joint sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked upon taking the oath by the President of the Republic of Uzbekistan, making speeches by the President of the Republic of Uzbekistan on major matters of social and economic life, home and foreign policies of the country, making speeches by heads of foreign states. As agreed by the chambers the joint sittings of the chambers may be convoked on other matters. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, on matters relating to their conducting, shall adopt resolutions. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. |
Resolutions of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be adopted by a majority of votes of the total number of deputies of the Legislative Chamber or members of the Senate except for cases stipulated by the present Constitution. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |