Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
52. Whoever obeys God and His Messenger, and fears God, and is conscious of Him—these are the winners. | 52Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир. |
53. And they swear by God with their solemn oaths, that if you commanded them, they would mobilize. Say, “Do not swear. Obedience will be recognized. God is experienced with what you do.” | 53Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жонжаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт. |
54. Say, “Obey God and obey the Messenger.” But if they turn away, then he is responsible for his obligations, and you are responsible for your obligations. And if you obey him, you will be guided. It is only incumbent on the Messenger to deliver the Clarifying Message. | 54Сен: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деб айт. |
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. | 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. |
60. Women past the age of childbearing, who have no desire for marriage, commit no wrong by taking off their outer clothing, provided they do not flaunt their finery. But to maintain modesty is better for them. God is Hearing and Knowing. | 60Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўзкўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. |
62. The believers are those who believe in God and His Messenger, and when they are with him for a matter of common interest, they do not leave until they have asked him for permission. Those who ask your permission are those who believe in God and His Messenger. So when they ask your permission to attend to some affair of theirs, give permission to any of them you wish, and ask God’s forgiveness for them. God is Forgiving and Merciful. | 62Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир. |
63. Do not address the Messenger in the same manner you address one another. God knows those of you who slip away using flimsy excuses. So let those who oppose his orders beware, lest an ordeal strikes them, or a painful punishment befalls them. | 63Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бирбирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, астааста суғирилиб чиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар. |
3. And yet, instead of Him, they produce for themselves gods that create nothing, but are themselves created; that have no power to harm or benefit themselves; and no power over life, death, or resurrection. | 3У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар. |
7. And they say, “What sort of messenger is this, who eats food, and walks in the marketplaces? If only an angel was sent down with him, to be alongside him a warner.” | 7Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди. |
8. Or, “If only a treasure was dropped on him.” Or, “If only he had a garden from which he eats.” The evildoers also say, “You are following but a man under spell.” | 8Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлсаю ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар. |
9. Look how they invent examples for you. They have gone astray, and cannot find a way. | 9Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, улар йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар. |
12. When it sees them from a distant place, they will hear it raging and roaring. | 12Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар. |
13. And when they are thrown into it, into a tight place, shackled, they will plead there for death. | 13Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташлаганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар. |
15. Say, “Is this better, or the Garden of Eternity promised to the righteous? It is for them a reward and a destination. | 15Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир. |
19. They have denied you because of what you say; so you can neither avert, nor help. Whoever among you commits injustice, We will make him taste a grievous punishment. | 19Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни тортдирамиз. |
21. Those who do not expect to meet Us say, “If only the angels were sent down to us, or we could see our Lord.” They have grown arrogant within themselves, and have become excessively defiant. | 21Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғёнла туғён қилдилар. |
22. On the Day when they see the angels—there will be no good news for sinners on that Day; and they will say, “A protective refuge.” | 22Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва у(фаришта)лар: «Ҳаром, ҳаром», дерлар. |
25. The Day when the sky is cleft with clouds, and the angels are sent down in streams. | 25У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлакбўлак тушурилурлар. |
27. On that Day, the wrongdoer will bite his hands, and say, “If only I had followed the way with the Messenger. | 27У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. |
32. Those who disbelieve say, “Why was the Quran not revealed to him at once?” Thus in order to strengthen your heart thereby, and We revealed it in stages. | 32Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни донадона қилиб ўқидик. |