USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ant: 2009 words & 2 translates

English Ўзбек
The government continued to provide in-kind support to local NGOs for the provision of victim assistance, such as food and clothing, and for the first time in recent years it reported provision of direct funding assistance to some anti-trafficking NGOs. Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди.
Several NGOs also competed for and received a total of 461 million soum ($44,020) in grants from a general governmental assistance fund (compared with 817 million soum, or $78,020, in 2019). Бир неча ННТ ҳам танловда қатнашиб, давлатнинг умумий ёрдам жамғармасидан жами 461 миллион сўмлик ($44 020) грантлар олди (2019 йилда бу кўрсаткич 817 миллион сўм ёки $78 020 бўлган эди).
New anti-trafficking legislation strengthened language guaranteeing victims’ confidentiality, but it was unclear if this applied to the divulgence of victims’ identities in court proceedings. Одам савдосига қарши курашиш бўйича янги қонунчиликда жабрдийдаларга оид маълумотлар сир сақланиши ҳақидаги банд кучайтирилди, бироқ бу жабрдийдаларнинг шахси суд жараёнида ошкор қилинишига нисбатан ҳам қўлланишига тегишли экани ёки эмаслиги маълум эмас.
Members of Uzbekistan’s anti-trafficking civil society landscape participated in the national and regional meetings. Ўзбекистоннинг одам савдосига қарши курашувчи фуқаролик жамияти вакиллари миллий ва минтақавий мажлисларда иштирок этиб турди.
A combination of ongoing robust mechanization efforts, continued awareness-raising activities, continued consolidation of the cotton sector into a privatized “cluster”-based system, increased wages for cotton pickers, some improved recruitment practices, and the government-facilitated voluntary participation of hundreds of thousands of unemployed migrant workers as a pandemic-mitigation measure significantly reduced the incidence of forced labor in the 2020 harvest. Механизациялаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар, аҳолини бохабар қилиш юзасидан давом этаётган тадбирлар, пахта етиштириш секторини ҳусусийлаштирилган “кластер” тизимга ўтказиш бўйича давом этаётган жадал ҳаракатлар, пахта йиғим-теримида қатнашувчиларнинг маоши оширилиши, ишга ёллашдаги айрим амалиётларнинг яхшиланиши ҳамда юз минглаб мигрант ишчиларнинг ҳукумат кўмаги билан пандемия оқибатларини юмшатиш чораси сифатида кўнгилли бўлиб йиғим-теримда иштирок этиши 2021 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат тарқалишини анча-мунча камайтирди.
The ILO assessed that government entities compelled approximately 80,000 pickers out of an estimated two million-member workforce to work in the 2020 harvest—a significant decrease compared with 102,000 in 2019, 170,000 in 2018, and 336,000 in 2017. ХМТ баҳосича, давлат идоралари 2020 йилги йиғим-терим вақтида жами 2 миллионга яқин иш кучидан тахминан 80 минг теримчини пахта теришга мажбур қилди, бу 2019 йилдаги 102 минг, 2018 йилдаги 170 минг ва 2017 йилдаги 336 минг шу ишга мажбурланган кишидан анча камдир.
For the third year, authorities granted the ILO access to data acquired through the government’s Cotton Harvest Feedback Mechanism, which included dedicated telephone hotlines and messaging applications for reports of labor violations; this mechanism and Federation of Trade Unions system received a total of 970 complaints, including 180 complaints related to wage irregularities and inadequate working conditions and 790 explicit allegations of forced labor, during the cotton harvest season (compared with 1,563 in 2019). Ҳокимият учинчи йил ХМТга пахта йиғим-терими даврида ҳукуматнинг қайта алоқа механизми орқали олинган маълумотлардан фойдаланишига рухсат берди, ўша воситалар сирасига махсус ишонч телефонлари ва меҳнатга оид қонунбузарликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган илова дастурлари киради; ушбу механизм ва Касаба уюшмалари федерацияси тизими орқали 970 та шикоят олинди, ўша шикоятлар қаторига маош вақтида тўланмаслиги ва ноқулай иш шароитларига оид 180 та шикоят ва пахта йиғим-терими вақтидаги мажбурий меҳнатга тегишли 790 та бевосита шикоят (бу кўрсаткич 2019 йилда 1563 та бўлган эди) киради.
Observers reported isolated incidents in which local government officials harassed and temporarily detained independent civil society activists who attempted to monitor the cotton harvest, at times under the pretext of quarantine requirements. Кузатувчилар пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга уринган фуқаролик жамияти фаолларини баъзан карантин талабларини баҳона қилиб, таъқиб этган ва вақтинча ҳибсга олган алоҳида ҳолатлар ҳақида хабар бериб турди.
In a prior reporting period, the government encouraged Ministers to use a special fund under the Ministry of Employment and Labor Relations to recruit unemployed individuals for public works, instead of subjecting civil servants and students to forced labor therein. Ўтган ҳисобот даврида ҳукумат вазирларни давлат хизматчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ўрнига ишсиз кишиларни жамоат ишларига жалб этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги махсус жамғарма маблағларидан фойдаланишга даъват этган эди.
In 2020, the government allocated 262 billion soum ($25 million) to this fund (unreported in 2019; 714 billion in 2018), through which it successfully provided job opportunities to nearly half a million Uzbekistani nationals left suddenly unemployed by the pandemic, assuaging a significant economic driver of potential exploitation. 2020 йилда ҳукумат ушбу жамғармага 262 миллиард сўм ($25 million) ажратди (2019 йил бўйича маълумот йўқ; 2018 йилда – 714 миллион сўм), ўша жамғарма орқали у пандемия сабаб тўсатдан ишсиз қолган ярим миллионга яқин ўзбекистонлик учун ишга жойлашиш имкониятини яратди ва шу йўл билан потенциал эксплуатациянинг иқтисодий омилини бартараф этди.
The government continued to provide support to labor migrants abroad, including victims of forced labor, and allocated a budget of 8.5 billion soum ($811,690); this significant decrease from 200 billion soum ($19.1 million) in 2019 was likely attributable to the pandemic-related decline in labor migration. Ҳукумат чет эллардаги меҳнат мигрантлари, жумладан, мажбурий меҳнат жабрдийдаларига кўмак беришни давом эттирди ва 8,5 миллиард сўмлик ($811 690) маблағ ажратди; бу 2019 йилда ажратилган 200 миллиард сўмга ($19,1 миллион) нисбатан анча кам ва бу пандемия сабаб меҳнат миграцияси сусайгани билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
Uzbekistan’s Agency for Foreign Labor Migration (the Agency) continued outreach to prospective labor migrants, serving to reduce potential risks of trafficking among this population. Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (агентлик) аҳолининг потенциал меҳнат мигрантлари тоифаси орасида одам савдосининг потенциал хавфини камайтириш учун улар билан ишлашни давом эттирди.
The Agency also conducted pre-departure consultations, through which it provided information on primary destination countries’ labor and migration laws – especially Russia and Kazakhstan; issued some prospective migrant workers health insurance; and provided micro-loans to those who could not find work abroad. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди.
The government also operated a 24-hour hotline in Russia that provided Uzbekistani labor migrants with legal advice, advised them of their rights, and directed them to the nearest consulate for assistance. Ҳукумат Россияда кечаю кундуз ишлайдиган ишонч телефонини ҳам юритди ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳуқуқий маслаҳатлар берди, ҳақларидан хабардор қилди ва кўмак олиши учун уларни яқин атрофдаги консулхонага йўналтирди.
The government maintained bilateral employment agreements outlining citizens’ labor rights with Japan, Poland, Russia, South Korea, and Turkey; during the reporting period, it signed a new agreement on migrant worker rights with Kazakhstan, negotiated improvements to the aforementioned agreement with Russia, and worked with Moscow municipal authorities to establish a migrant labor recruitment and training center in Tashkent. Ҳукумат Япония, Россия, Жанубий Корея ва Туркия билан фуқароларининг меҳнат ҳуқуқини белгилаб берувчи икки томонлама меҳнат битимлари тузди; ҳисобот даврида у Қозоғистон билан мигрант ишчилар ҳуқуқига оид янги битим имзолади, Россия билан юқорида қайд этилган битимни янгилаш бўйича музокара ўтказди ҳамда Москва муниципал ҳокимияти билан Тошкентда мигрант ишчиларни ёллаш ва ўқитиш маркази ташкил этиш бўйича иш олиб борди.
Although the companies were required to obtain recruitment licenses, the government did not report the number of such licenses granted. Гарчи компаниялардан ишга ёллаш бўйича лицензия талаб этилса-да, ҳукумат бундай берилган лицензиялар сони ҳақида маълумот бермади.
Forced labor in the annual cotton harvest continues to decrease as a function of ongoing national reforms within the sector; however, local officials in several areas of the country continue to subject thousands of students, teachers, emergency personnel, medical workers, soldiers, and other civil servants into cotton picking in furtherance of illegal local production quotas. Пахта йиғим-терими соҳасидаги мажбурий меҳнат ушбу соҳада миллий миқёсда давом этаётган ислоҳотлар натижасида камайиб бормоқда; бироқ мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги маҳаллий амалдорлар жойлардаги ноқонуний ишлаб чиқариш режаларини бажариш мақсадида талабалар, ўқитувчилар, фавқулодда вазиятлар идоралари ва тиббиёт ходимлари, аскарлар ва бошқа давлат хизматчиларини пахта теришга мажбурлашни давом эттирмоқда.
Criminalization of same-sex relationships between men makes some members of Uzbekistan’s LGBTQI+ communities vulnerable to police abuse, extortion, and coercion into pornography and informant roles; widespread social stigma and discrimination against LGBTQI+ individuals also compound their vulnerability to family-brokered forced marriages that may feature corollary sex trafficking or forced labor indicators. Бир жинсга мансуб эркаклар ўртасидаги жинсий муносабатларнинг жиноят деб ҳисобланиши Ўзбекистондаги LGBTQI+ жамоатлари вакилларини полиция зўравонлиги, тамагирлиги, порнографияга мажбурлашига ва хабаркаш бўлишига олиб келади; LGBTQI+ вакилларини кенг тарқалган ижтимоий тамғалаш (stigma) ва камситиш уларни оила воситачилигида тузиладиган мажбурий никоҳ олдидаги ҳимоясизлигини оширади ҳамда унда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин.
Hundreds of thousands of Uzbekistani migrant workers are at elevated risk of trafficking within Russia, where employers and authorities charge high work permit fees that catalyze debt-based coercion, subject them to poor living and working conditions, and garnish or withhold their wages; these vulnerabilities are often compounded by Russian employers’ failure to register Uzbekistani migrant workers with the relevant authorities. Юз минглаб ўзбекистонлик мигрант ишчиларга Россияда одам савдоси хавф солмоқда, у ердаги иш берувчилар ва ҳокимият идоралари ишлашга рухсат бериш учун кўп ҳақ олмоқда, бу эса қарз сабаб бўлаётган мажбурлашни тезлаштирмоқда, уларни оғир шароитларда яшаш ва ишлашга мажбур қилмоқда, маоши берилмаслиги ёки ундан чегириб қолинишини келтириб чиқармоқда; ушбу ҳимоясизлик ҳолатларига россиялик иш берувчиларнинг ўзбекистонлик мигрант ишчиларни тегишли идораларда рўйхатдан ўтказмаётгани сабаб бўлмоқда.
Over half of Uzbekistani migrant workers reportedly forego the complex bureaucratic processes required to obtain proper documentation, exacerbating their vulnerability within the system. Хабарларга кўра, ўзбекистонлик мигрант ишчиларнинг ярмидан кўпи тегишли ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган мураккаб қоғозбозлик амалиётидан воз кечмоқда. Бу эса уларнинг ижтимоий муҳофазаси заифлашиб боришига сабаб бўлмоқда.