Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
37. By men who neither trading nor commerce distracts them from God’s remembrance, and from performing the prayers, and from giving alms. They fear a Day when hearts and sights are overturned. | 37Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. |
38. God will reward them according to the best of what they did, and He will increase them from His bounty. God provides for whomever He wills without reckoning. | 38Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур. |
39. As for those who disbelieve, their works are like a mirage in a desert. The thirsty assumes it is to be water. Until, when he has reached it, he finds it to be nothing, but there he finds God, Who settles his account in full. God is swift in reckoning. | 39Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшайдир. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайдир. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир. |
40. Or like utter darkness in a vast ocean, covered by waves, above which are waves, above which is fog. Darkness upon darkness. If he brings out his hand, he will hardly see it. He to whom God has not granted a light has no light. | 40Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бирбирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас. |
41. Do you not realize that God is glorified by whatever is in the heavens and the earth, and even by the birds in formation? Each knows its prayer and its manner of praise. God knows well what they do. | 41Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир. |
42. To God belongs the dominion of the heavens and the earth, and to God is the ultimate return. | 42Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир. |
43. Have you not seen how God propels the clouds, then brings them together, then piles them into a heap, and you see rain drops emerging from its midst? How He brings down loads of hail from the sky, striking with it whomever He wills, and diverting it from whomever He wills? The flash of its lightning almost snatches the sight away. | 43Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур. |
44. God alternates the night and the day. In that is a lesson for those who have insight. | 44Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир. |
45. God created every living creature from water. Some of them crawl on their bellies, and some walk on two feet, and others walk on four. God creates whatever He wills. God is Capable of everything. | 45Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
46. We sent down enlightening revelations, and God guides whomever He wills to a straight path. | 46Батаҳқиқ, Биз очиқойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир. |
47. And they say, “We have believed in God and the Messenger, and we obey,” but some of them turn away afterwards. These are not believers. | 47Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. |
48. And when they are called to God and His Messenger, in order to judge between them, some of them refuse. | 48Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир. |
50. Is there sickness in their hearts? Or are they suspicious? Or do they fear that God may do them injustice? Or His Messenger? In fact, they themselves are the unjust. | 50Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир. |
51. The response of the believers, when they are called to God and His Messenger in order to judge between them, is to say, “We hear and we obey.” These are the successful. | 51Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир. |
52. Whoever obeys God and His Messenger, and fears God, and is conscious of Him—these are the winners. | 52Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир. |
53. And they swear by God with their solemn oaths, that if you commanded them, they would mobilize. Say, “Do not swear. Obedience will be recognized. God is experienced with what you do.” | 53Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жонжаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт. |
54. Say, “Obey God and obey the Messenger.” But if they turn away, then he is responsible for his obligations, and you are responsible for your obligations. And if you obey him, you will be guided. It is only incumbent on the Messenger to deliver the Clarifying Message. | 54Сен: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деб айт. |
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. | 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. |
58. O you who believe! Permission must be requested by your servants and those of you who have not reached puberty. On three occasions: before the Dawn Prayer, and at noon when you change your clothes, and after the Evening Prayer. These are three occasions of privacy for you. At other times, it is not wrong for you or them to intermingle with one another. God thus clarifies the revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. | 58Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бирбирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. |
59. When the children among you reach puberty, they must ask permission, as those before them asked permission. God thus clarifies His revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. | 59Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. |