USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
Mutual trade between the countries in the region has grown by 2.5 times, while the number of joint ventures has increased fivefold. The region is becoming a center of economic development and a transportation and communication bridge connecting the East and West, North and South. Минтақа давлатлари ўртасида ўзаро савдо икки ярим баробардан зиёд, қўшма корхоналар сони эса беш марта ўсди. Минтақамиз иқтисодий ривожланиш марказига, Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғлайдиган транспорт-коммуникация кўпригига айланиб, унга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
“We can confidently say that our peoples are united by the awareness of regional identity, and this feeling is strengthening. We not only share a common past but also have a shared future with coinciding vital interests. We have no choice but to expand regional cooperation”, noted Shavkat Mirziyoyev. – Ишонч билан айтиш мумкинки, бизнинг халқларимизни минтақавий ўзига хосликни англаш туйғуси бирлаштирмоқда ва бу туйғу тобора кучайиб бормоқда, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бизнинг нафақат тарихимиз, балки келажагимиз, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумий ва муштаракдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!   
It is expressed with confidence that with the support of the international community, Central Asia will continue on the path of consolidation. Transforming it into a peaceful and prosperous region will remain a priority goal of Uzbekistan's foreign policy. Халқаро ҳамжамиятнинг қўллови билан Марказий Осиё бирдамлик йўлидан боришда давом этишига ишонч билдирилди. Уни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида бундан буён ҳам устувор мақсад бўлиб қолади.
It is noted that for Central Asia, where nearly half of the population is comprised of youth, issues related to the younger generation and the realization of their potential hold particular importance. Аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.
On the initiative of the President of Uzbekistan, in order to enhance cooperation in this field, the states of the region recently signed an Agreement on the Common Directions of Youth Policy. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида яқинда минтақамиз давлатлари томонидан Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари ҳақидаги битим имзоланди.
To establish effective cooperation in this field with the United Nations and its specialized agencies, it has been proposed to create a Working Group to promote youth development in Central Asia and develop the program "Youth Agenda for Central Asia - 2030." Бу соҳада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва унинг доирасида “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Another important issue highlighted is the participation of women in the governance of society and the state. Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувида фаол иштирок этиши бугунги куннинг долзарб масаласи сифатида қайд этилди.
“The noble goal underlying our national policy in this area is to ensure the strength of the family, legal protection, and well-being of women," emphasized the leader of Uzbekistan. – Миллий сиёсатимиз марказида турадиган энг эзгу мақсад – оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат, – деди Ўзбекистон етакчиси.
There is an expressed interest in further expanding cooperation with UN Women. As a joint initiative, it has been proposed to host the Asian Women's Forum in Uzbekistan next year to discuss the implementation of their constructive potential and exchange experiences in this field. Мамлакатимиз “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланиб, биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Highlighting the pressing environmental situation and the intensifying triple planetary crisis caused by climate change, biodiversity loss, and environmental pollution, the President noted that Central Asia is becoming one of the most climate-vulnerable regions. Ҳозирги вақтда дунёда кескин экологик вазият кузатилиб, сайёрамиз миқёсида учта инқироз, яъни иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучайиб бораётганини қайд этиб, Президентимиз Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланаётганини кўрсатиб ўтди.
Efforts undertaken by Uzbekistan to address the consequences of the Aral Sea tragedy were presented, along with data on the negative impact of climate change in the region and the declining trends in water availability. Ўзбекистон томонидан Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида кўрилаётган чоралар, минтақамиздаги иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ва сув билан таъминланганлик даражасининг камайиш тенденциялари тўғрисидаги маълумотлар келтирилди.
Considering this situation, the establishment of the position of Special Representative of the United Nations Secretary-General on Water Resources has been supported, as well as the creation of a Water-Saving Technologies Platform in Central Asia and the development of systematic cooperation within the adopted Green Development Program in the region. Бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилиши, Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформаси яратилиши ва минтақамизда қабул қилинган Яшил тараққиёт дастури доирасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши қўллаб-қувватланди.
“In this regard, I believe it is appropriate to establish the 'Central Asian Climate Dialogue.' We propose the adoption of a resolution by the United Nations General Assembly titled 'Central Asia in the Face of Global Climate Threats: Solidarity for Common Prosperity,” stated the Leader. – Бу борада “Марказий Осиё иқлим мулоқоти”ни жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз.
The President of Uzbekistan stated that the main provisions of the resolution should be discussed at an international climate forum to be held in Samarkand next year. Унинг асосий мазмунини келгуси йил Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро иқлим форумида муҳокама қилишни таклиф этамиз, – деди Ўзбекистон Президенти.
It was emphasized that the strategic task remains the adaptation of Uzbekistan's key economic sectors to climate change, achieving carbon neutrality, and significantly increasing the share of "green" energy. Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва “яшил” энергетика улушини кескин ошириш стратегик вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.
The head of state also highlighted the need to intensify joint efforts to prevent the spread of extremism and the radicalization of youth. Давлатимиз раҳбари экстремизм тарқалишига, ёшларнинг радикаллашувига йўл қўймаслик учун биргаликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга тўхталиб ўтди.
It is noted that within the National Strategy for Countering Extremism and Terrorism, special attention is given to the reintegration and return to normal life of individuals who were previously influenced by extremist ideas. Five humanitarian missions called "Mehr" have been conducted, through which over 530 citizens, primarily women and children, have been repatriated from conflict zones. Экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича Миллий стратегиямиз доирасида илгари экстремизм ғоялари таъсирида бўлган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш ва жамиятга мослаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Беш марта “Меҳр” инсонпарварлик миссиясини ўтказилди, унинг доирасида 530 нафардан зиёд фуқаролар, аввало, аёллар ва болалар қуролли низолар ҳудудларидан юртимизга қайтарилди.
The President stated that practical steps have been taken to create, under the auspices of the United Nations Counter-Terrorism Office, a Regional Expert Council for Systematic Work with Repatriates from conflict zones. Биз бу йўналишдаги ҳаракатларни давом эттириш ва доимий тажриба алмашишни йўлга қўйиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси шафелигида уруш ҳудудларидан қайтганлар билан тизимли ишлаш бўйича Минтақавий экспертлар кенгашини тузишга қаратилган амалий қадамларни ташладик, – деди Президент.
To promote the ideas of interreligious tolerance and harmony worldwide, it has been proposed to establish an International Center for Interreligious Dialogue and Tolerance in Uzbekistan under the auspices of UNESCO. Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
“We take pride in our country being the homeland of such great scientists and thinkers as Al-Khwarizmi, Al-Biruni, Ibn Sina, Imam Bukhari, Mirzo Ulugbek, Alisher Navoi, who have made invaluable contributions to the development of global science and culture, and have shown that Islam is a religion of peace, knowledge, and enlightenment”, emphasized the President. – Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари.