USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек

The Ministry of Economy and Finance presents the next scheduled «Citizens’ Budget” information publication which is dedicated to the draft State Budget for 2024.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тақдим этади.

In the context of complicated and uncertain situation in the world, as well as deceleration of the global economic growth, the economy of Uzbekistan maintains stable growth rates.  Дунёдаги мураккаб ва ноаниқ вазият, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини сақлаб келмоқда.
According to the forecast for 2024, which represents the basis for the draft budget and which is presented in the first section of the publication, the economic growth rates will be equal to 5.6-5.8%.  Бюджет лойиҳасининг асосини ташкил этувчи ва нашрнинг биринчи бўлимида келтирилган 2024 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, иқтисодий ўсиш суръати 5,6–5,8 фоизни ташкил этади.
In 2025- 2026 economic growth rates are expected to increase to 6. 2% and 6. 4%, respectively. 2025–2026 йилларда иқтисодий ўсиш суръатлари мос равишда 6,2 фоиз ва 6,4 фоизгача ошиши кутилмоқда.
The main section of the publication focuses on the forecast of budget revenues, expenditures and deficit for 2024.  Нашрнинг асосий бўлими 2024 йилги Давлат бюджети даромадлари, харажатлари ва тақчиллиги прогнозига бағишланган.
Increase in the tax and non-tax revenues to the budget are forecasted against the backdrop of decreasing overall tax burden. Умумий солиқ юкининг камайиши фонида бюджетга солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ошиши прогноз қилинмоқда.
Expenditures of the State Budget for 2024 are planned to amount to 312,921 billion UZS, of which 48. 4% will be allocated to finance social expenditures. 2024 йилги Давлат бюджети харажатлари 312 921 млрд сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, унинг 48,4 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
In addition to key areas of budget expenditures, the readers are provided also with information on expenditures by development programs, on implementation of the national Sustainable Development Goals; as well as climate change related expenditures are covered. Ўқувчиларга бюджет маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишларига қўшимча равишда ривожлантириш дастурлари кесимида харажатлар, шунингдек барқарор ривожланиш миллий мақсадларини амалга оширишга харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бор иқлим ўзгариши билан боғлиқ харажатлар тақдим этилмоқда.
In order to ensure fiscal sustainability, budget deficit reduction remains one of the budget policy objectives for the medium term. Фискал барқарорликни таъминлаш мақсадида бюджет тақчиллигини камайтириш ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган фискал сиёсатнинг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
In 2024 the Consolidated budget is forecasted to have a deficit of about 52. 6 trillion UZS, or 4% of GDP, while budget targets for the subsequent two years contain the forecast of the deficit’s decrease to 3% of GDP. 2024 йилда Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда, келгуси икки йилга мўлжалланган бюджет мўлжалларида эса унинг ЯИМга нисбатан 3 фоизгача қисқариши кўзда тутилган.
Readers can find information on dynamics of the public debt which remains at the level acceptable to macroeconomic stability. Ўқувчилар макроиқтисодий барқарорлик учун мақбул даражада қолаётган давлат қарзи динамикаси ҳақидаги маълумотлар билан танишишлари мумкин.
The Ministry of Economy and Finance will continue publishing the information publication “Citizens’ Budget”, thus providing information to all interested users about the country’s budget, as well as about reforms and planned changes in the budget area. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини эълон қилишни давом эттириб, барча манфаатдор фойдаланувчиларни мамлакат бюджети, шунингдек бюджет соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режалаштирилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.

In the context of continuing geopolitical tension, as well as deceleration of the global economic growth and high inflation, the economy of Uzbekistan maintains sustainability. According to forecasts, economic growth rates will be equal to 5.6-5.8% in 2024. In the subsequent two years the economy is expected to grow at the rate of up to 6.2% in 2025 and 6.4% in 2026.

Давом этаётган геосиёсий кескинликлар, глобал иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви ва юқори инфляция шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорлигича қолмоқда. Прогнозларга кўра, 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,6-5,8 фоизни ташкил қилади. Келгуси икки йилда иқтисодий ўсиш 2025 йилда 6,2 фоизга, 2026 йилда эса 6,4 фоизга етиши кутилмоқда.

By the economy sectors, the growth of the volume of industrial products manufacturing in 2024 is forecasted to be at 6%, construction works – 6.3%, in services sector – 6.4%, while in agricultural sector– 4.1%.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича 2024 йилда саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 6 фоиз, қурилиш ишларининг ўсиши 6,3 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 4,1 фоиз бўлиши кутилмоқда.

At forecasted growth rates, the share of the key economy sectors in the GDP structure changes only slightly.

Прогноз қилинаётган ўсиш суръатларида иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг ЯИМ таркибидаги улуши ўзгариши сезиларли бўлмайди.

Reducing inflation remains the priority objective for the economic policy. According to the estimates of IMF experts, global inflation will continue gradual decrease, however, majority of countries are not likely to return inflation to the target levels until 20251. According to the updated estimates, inflation in Uzbekistan will amount to 9.5% at the end of 2023, and this value corresponds to the forecast. Inflation forecast for 2024 is 8-10%, while achievement of the target value of 5% is postponed to 2026.

Инфляция даражасини пасайтириш иқтисодий сиёсатнинг устувор мақсади бўлиб қолмоқда. ХВЖ экспертларининг фикрича, глобал инфляция барқарор равишда пасайишда давом этади, бироқ аксарият давлатлар инфляцияни 2025 йилгача мўлжалланган кўрсаткичга қайтара олмайди1. Ўзбекистонда, янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил охирида инфляция 9,5 фоизни ташкил этади, бу унинг прогноз қийматига тўғри келади. 2024 йил учун инфляция прогнози 8-10 фоизни ташкил этади ва мақсадли 5 фоизга эришиш 2026 йилга кўчирилади.

Foreign trade turnover for goods and services will continue its growth; the forecast turnover for 2024 amounts to 67.2 million USD, or 12.2% higher than expected turnover in 2023.

Товарлар ва хизматлар ташқи савдо айланмаси ўсишда давом этади, 2024 йилда прогноз 67,2 млн АҚШ долларини ташкил этади ёки 2023 йилда кутилаётганидан 12,2 фоизга ортиқдир.

10% increase in the PIT rate for individual entrepreneurs that pay the tax in a fixed amount; introducing minimum rent payment rates under contracts for gratuitous use of real property for individuals and under contracts for gratuitous use of real property for legal entities.

ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 % га индексация қилиш; жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкнинг текин фойдаланиш шартномаларига ижара ҳақининг энг кам ставкаларини жорий этиш.

In 2024 Customs duties will amount to 14,840 billion UZS, which means growth by 54.8% as compared to the anticipated revenues this year. The key factors for increase in the revenues include increase in the volume of imports and expiration of incentives provided for some customs duties

2024 йилда Божхона божлари тушумлари 14 840 млрд сўм ёки жорий йил кутилаётганга нисбатан 54,8 % га ошиши прогноз қилинмоқда. Тушумлар ошишининг асосий омилларидан бири импорт ҳажмининг ошиши ҳамда айрим товар ва маҳсулотлар учун божхона божлари бўйича берилган имтиёзлар муддатининг тугашидир.

Expenditures of the State Budget for 2024 are planned to amount to 312,921 billion UZS, or 24.0% of GDP (in 2023, the expenditures of 282,133 billion UZS, or 26.6% of GDP, are expected). In order to promote economic growth, expenditures for implementation of sectoral development programs will be increased.

Давлат бюджетининг 2024 йил учун харажатлари 312 921 млрд сўм ёки ЯИМнинг 24,0% (2023 йилда 282 133 млрд сўм ёки ЯИМнинг 26,6 %и бўлиши кутилмоқда)
этиб прогноз қилинмоқда. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида тармоқ ривожланиш дастурларини амалга оширишга сарфланадиган харажатларни ошириш
режалаштирилмоқда.